Эрон президенти расмий ташриф билан Қирғизистонга келади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 22 декабр, пайшанба куни расмий ташриф билан Қирғизистонга келади.
Эрон президенти бунга қадар Арманистон ва Қозоғистонда бўлди.
Эроннинг Қирғизистондаги элчихонасига кўра, Руҳоний президент Алмазбек Атамбаев билан учрашади. Томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этади ва минтақавий ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашади.
Бу Эрон президенти Руҳонийнинг Қирғизистонга уюштираётган иккинчи сафари бўлиб, бундан олдин у 2013 йилнинг сентябр ойида Бишкек шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг саммитида иштирок этиш учун келган эди.