Ҳалаб ёнмоқда

438
0

Ҳалаб ёнмоқда

 АҚШ Сурияда вужудга келган халқ қўзғолонини ўз измига солиш учун узоқ вақт тинимсиз ҳаракат қилди. Мақсадига эришиш йўлида Сурия инқилоби учун тузоқдан ўзга нарса бўлмаган “Женева-1”, “Женева-2”, “Женева-3”… каби конференцияларни уюштириб, қўзғолонни ўз оқимидан, бошланган вақтдаги ғоясидан буриб юборишга беҳуда уринди. Бу ҳаркатлари иш бермагач эса мусулмон мужоҳидлар азму қарорини синдириш, ўз йўлига юришга мажбур қилиш учун инқилоб бошланганидан бери Башар Асад режимига ёрдам бериб келаётган Эрон ёлланма жангчиларига кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Россияни ҳам бу урушга жалб қилиб, рус ҳарбийлари ва Эрон ёлланма жаллодлари содир этаётган қотиллик ва қирғинларга кўз юмди.

 Мусулмон юртлари малай ҳокимлари эса диндош биродарларига ёрдам қўлини чўзиш, бизлар учун умумий душман бўлган босқинчиларга қарши курашиш йўлида бирлашиш ўрнига, АҚШ бошчилигида тузилган ҳарбий коалиция сафига қўшилишга шошилишди. Бу йўлда одатдагидек, Саудия Арабистони ўзига хос ташаббус кўрсатди.

 Сурияга бир девор қўшни бўлган Туркия ҳукумати ҳам Аллоҳни рози қиладиган йўлни эмас, балки ўзининг мустамлакачи хожаларини рози қилиш йўлини танлади ва “Фрот қалқони” номи остидаги ҳарбий амалиёт бошлади…

 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, деганларидек, Аллоҳнинг розилиги йўлида ҳаракат қилаётган мусулмонлар устига мустамлакачи давлатлар ва уларнинг очкўз гумашталари ёпирилиб келишди.

 Оқибат шунга етиб келдики, Суриядаги мусулмонлар куфр билан юзма-юз очиқ майдонда ёлғиз қолишди. АҚШ розилиги ва сукути остида рус ҳарбий учоқлари ва шиа ёлланма аскарлари мусулмонлар устига дунё ҳамжамияти томонидан тақиқланган бомбаларни беҳисоб ёғдирди. БМТ ва бошқа демократия куйчиси бўлган ташкилотлар бу ҳолни кўриб туриб ўзларини кўрмаётгандек қилиб кўрсатишди.

 Кучлар ўртасидаги улкан тафовут сабабли мусулмон мужоҳидлар ўзлари эгаллаб турган шаҳар ва қишлоқлардан суриб чиқарилди. Бугунга келиб эса куфрнинг бор кучи ва эътибори Ҳалаб шаҳрининг бир чеккасида қамал ҳолатига тушиб қолган юз минглаган мухлис мусулмонларни жисмонан йўқ қилиш устида жамланди.

 Бугун Ҳалаб ёнмоқда! Бугун Ҳалабда муслималар номуси топталиш хавфи остида қолмоқда! Бугун Ҳалаб ер юзидаги мусулмонларга нидо қилиб, мадад кутмоқда! Бугун Ҳалабдаги муслима сингилларимиз шиа ёлланма жаллодлари қўлида ўйинчоқ бўлиб, номуслари топталгандан кўра ўз жонларига қасд қилишни афзал кўришмоқда!

 Бу ҳодисаларни кўра билиб туриб биз мусулмонлар нима қиляпмиз?! Аллоҳ таоло бизга берган имкониятни қайси йўлга сарфлаяпмиз?!!!

 Эй, ҳокимият эгалари, эй, ҳарбий генерал ва зобитлар Қиёмат кунида бу мазлумлар ноласига жавоб қилмаганимиз учун Аллоҳга нима деб жавоб берамиз?!

 Ҳалаб биздан ош-нон, кийим-кечак сўраётгани йўқ! Биз ўз имкониятимиздаги барча воситаларни ишга солиб уларга ёрдам қўлини чўзишмизни сўрамоқда!

 Бугун Ҳалабда юз бераётган ходисаларга нистабан бизнинг позициямиз қандай бўлиши керак? Биздан нималар талаб қилинади?

 Қиёмат кунида ҳар биримиз Аллоҳнинг олдида мусулмон сифатида, жамоат сифатида ва қўлимизда мавжуд бўлган ҳокимият ва куч устида жавоб берамиз!

  1. Мусулмонлар шахс сифатида Ҳалабда қирғин ва зулмга дучор бўлаётган диндош биродарлармиз ҳаққига дуода бўлиб, у ерда мустамлакачи давлатлар ва уларнинг малайлари тарафидан амалга оширилиб ётган ваҳшийликлар, ҳиёнатларга қарши ўз давлати ва дунё бўйлаб оммавий фикрни пайдо қилишга ҳаракат қилишлари вожиб.
  2. Исломий жамоатлар эса мамлакатдаги ва Ислом юртидаги ҳокимларни ўз қўлларида казармаларда бекорчиликдан зерикиб ётган ҳарбий қўшинларини Ҳалабни қутқариш учун сафарбар қилишни талаб қилишлари вожиб.
  3. Ҳар бир исломий юртдаги ҳокимият эгалари эса бандага бўлган қуллик занжирини узиб ташлаб, ҳарбий қўшинни Ҳалабни озод қилиш, мусулмонларни қутқариш учун сафарбар қилишлари ва бошқа исломий юрт ҳокимларидан ҳам шуни талаб қилишлари вожиб.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди”, деганлар. Тўртовлари ривоят қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here