Қирғизистон Ҳизб ут-Таҳрирга террорист тамғасини босмоқчи

0
604

Қирғизистон Ҳизб утТаҳрирга террорист тамғасини босмоқчи

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизматининг (ГКНБ, ДМХХ) махсус ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига террорист тамғасини босмоқчи.

Туркистон:

Шу йилнинг ноябр ва декабр ойларининг аввалидан бошлаб, Бишкек шаҳри ва унинг атрофида ДМХХ ходимлари томонидан мусулмонларга қарши бир қатор амалиётлар ўтказилди. Бу каби махсус амалиётлар илгаридан давом этиб келаётган ҳар йилги ҳукуматнинг ҳисоботи бўлиб, мусулмонлар бу ишларга унчалик ҳам эътибор бермай келишар эди. Улар одатда ўнлаган махсус қуролланган ҳарбийлар ва милиция ходимлари ёрдамида Ҳизб аъзоларининг уйларига саҳарлаб бостириб киришар эди. Мақсадлари, Ҳизб аъзоларидан одамларни йироқлаштириш учун атайин ваҳима пайдо қилиш эди.

Навбатдаги тинтув амалиёти Саитбеков Шамширбек исмли Ҳизб аъзосининг ижарага олган уйида ДМХХ ходимлари томонидан амалга оширилди. ДМХХ ходимлари унинг уйига қўлбола портлатувчи мослама деб гумон қилинган беш дона матоҳ ташлаб қўйишди.  Бу мосламалар ҳақида ҳали экспертлар хулосаси чиқмай туриб, НТС телеканали орқали “портловчи мосламалар топилди” деб расмий баёнот бериб юборишди. Саитбекнинг онаси ва акаси ҳам экстремизмда айбдор деб топилиб, ҳозир қамоқда жазо муддатини ўташаётгани ҳам телеканал орқали хабар қилинди. Ўз навбатида Саитбек ҳам видио мурожаат билан, уйига бостириб кирган ходимларнинг қилган ишлари ҳақида баёнот тарқатди.

https://web.facebook.com/duinokechebugunjanaerten/videos/899965360140130/

Ҳа, Саитбекнинг 60 ёшдан ўтган онаси ва акаси қамоқда. Улар ҳам худди Саитбек ва унга ўхшаган юзлаган мусулмонлар сингари бўҳтон ва зулм қурбонлари бўлиб, золимлар зиндонида ўтиришибди. Улар Аллоҳнинг динини олий қилиб, жамиятимизда илоҳий ҳукмларни азизликка яъни ўз ўрнига олиб келишга ҳаракат қилишаётганлари учун қамоқда ўтиришибди.

Лекин Саитбекнинг “иши”да бошқа бир сиёсий йўналиш кўзга ташланди. Ҳукумат махсус хизматлар қўли билан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига “моддий ва ҳарбий ҳаракатлар қилишга ҳозирлик кўришяпти” деган бўҳтонни ёпиштиришга замин яратиш учун таёргарлик ишларини бошлашмоқчи. Бу ҳаракатлар Россия махсус хизматларининг кураторлиги остида, уларнинг маслаҳатлари билан юритилаётган ҳаракатлар бўлиб, мақсадлари Ҳизб ут-Таҳрирга расман террорист тамғасини босиб олишга қаратилган.

Қирғизистонда исломий муҳитнинг таъсир қуввати кучайиб боряпти. Ҳукумат тепасидаги илмоний элита эса, бир неча бўлакларга бўлиниб, бир бири билан келиша олмай, жуда заифлашиб қолган. Ҳокимият деярли ҳар соҳа ва тармоқда инқироз ҳолатига тушиб, уларга нисбатан халқнинг нафрати ортиб бормоқда. Ҳокимият бундай вазиятдан қутулиш учун исломий муҳитга ва мусулмонларга қарши қалбаки уруш уюштиришга қаттиқ ҳаракат олиб боряпти. Фуқороларни исломий ваҳимадан қўрқитиш учун мусулмонларга юқоридаги каби портловчи мосламалар ташлаб қўйиб, матбуот ҳужуми уюштириш билан жамиятимизда ваҳима пайдо қилишмоқчи. Мақсадларига эришгач, яъни фуқороларда исломий муҳитнинг хавфли эканлигига ишонч ҳосил қила олишгач, одамлар гавжум бирор жойни портлатишмоқчи. Биз буни бутун дунё давлатларида бўлаётган қўпорув амалиётларида кўриб келяпмиз. Сўнг яна қўлларидаги матбуот машинаси орқали Ислом ва мусулмонларга қарши матбуот ҳужумини кучайтиришади.

Қирғизистон мусулмонларига мурожаат қилиб шуни айтамизки: Мусулмонларнинг Қирғизистон ҳудудида қўпорув ишларини амалга ошириш учун ҳеч қандай мантиқ ва манфаат йўқ. Ҳизб ут-Таҳрир эса, моддий қўпорув ишларини қиёматгача амалга оширишни ҳизблар учун жоиз эмас деб билади.

Бу ҳаракатлар носоғлом кучларнинг иштироки ёки маслаҳати билан уюштирилаётган провокация бўлиб, бундан кўзланган мақсад исломий муҳит вакиллари билан ҳокимият вакиллари ўртасида уруш ёки тўпалонлар пайдо қилишдир. Бу каби беқарор ҳолат юзага келса, Қирғиз ҳокимияти ўзининг инқирозий ҳолатларидан халқни бошқа томонга буриб юбориш билан чалғитишга ҳаракат қилади. Ҳукумат режимни кучайтириш, ҳарбий қувватларга моддий қўлловни кенгайтириш ва уларнинг салоҳиятларини кучайтириш ҳамда мамлакатда кутилаётган сиёсий нотинчликларни олдини олиб қолишда биздан фойдаланмоқчи.

Қирғизистон халқига мурожат қилиб айтамизки: Ҳукумат мусулмонларни ўзларининг ифлос сиёсий ўйинларига тортмоқчи бўляпти. Мусулмонларнинг бу провокацияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз бу каби ифлос услубларга ўз муносабатимизни билдиришимиз керак. Ҳукумат 1999 йиллардаги Путиннинг қўпорув билан ҳокимиятни ушлаб қолган сиёсий услубларидан андоза оляпти. Лекин халқаро сиёсатда Қирғизистон Россияга тенг эмас. Шунинг учун бу йўналиш қирғизистон халқи учун ўта қимматга тушиб қолиши мумкин. Росулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қиладилар:

مَثَلُ القَائِم في حُدُودِ اللَّه والْوَاقِع فيها، كَمثل قَومٍ اسْتَهَموا على سَفِينَةٍ، فَأَصابَ بَعْضُهم أعْلاهَا، وبعضُهم أَسْفلَهَا، فكان الذي في أَسفلها إذا استَقَوْا من الماء مَرُّوا على مَنْ فَوقَهمْ، فقالوا: لو أنا خَرَقْنا في نَصِيبِنَا خَرقا ولَمْ نُؤذِ مَنْ فَوقَنا؟ فإن تَرَكُوهُمْ وما أَرَادوا هَلَكوا وهلكوا جَميعا، وإنْ أخذُوا على أيديِهِمْ نَجَوْا ونَجَوْا جَميعا

«Аллоҳнинг қонунларига риоя қиладиган инсон билан уларга амал қилмайдиган киши кемада ҳамроҳ бўлган бир гуруҳ одамларга ўхшайдилар, баъзилари кеманинг юқори қисмидан, баъзилари эса қуйи қисмидан жой олдилар. Кеманинг қуйидан жой олганлар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридагиларни босиб ўтар эдилар. Шунда улар юқоридагиларни безовта қилмай, шу ердан тешиб ола қолсакчи, деб қолдилар… Кемадаги ҳамроҳлар уларни ўз ҳолига қўйсалар, барча ҳалок бўлади. Агар уларни қўлидан тутиб тўхтатиб қўя олсалар, ўзлари ҳам, кемадаги ҳамроҳларнинг барчаси ҳам нажот топади».

NO COMMENTS