Ўзбекистон: Абдулла Арипов номзоди бош вазирликка кўрсатилди

587
0

Ўзбекистон: Абдулла Арипов номзоди бош вазирликка кўрсатилди

  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши 12 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда президентга Абдулла Нигматович Арипов номзодини мамлакат бош вазири лавозимига кўриб чиқиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 Мажлисда Абдулла Ариповнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти учун масъулиятни тўла зиммасига олишга қодир, ташаббускор ва талабчан, янгиликка интилувчан, жонкуяр ва ватанпарвар, қуйидан юқоригача бўлган барча бўғинлардаги ижро органларини бошқаришда етарли тажриба ва салоҳиятга эга бўлган фидойи инсон экани таъкидланди.

 Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли Абдулла Арипов 10 йилдан зиёдроқ муддат давомида — 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бир вақтнинг ўзида 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

 2012 йил кузида Бош прокуратура унга қарши “Ўздунробита” (МТС-Ўзбекистон) эҳтиёжи учун қўшимча ретрансляторлар ўрнатишга ноқонуний рухсат берган дея жиноят иши очганди. Тергов нима билан тугагани номаълум. Арипов 2012 йил 22 август куни ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари комплекси раҳбари лавозимидан бўшатилган, унинг номи эса ҳукумат сайтидан йўқ қилинган. Бироқ 12 декабрга ўтар тунда Фейсбукда пайдо бўлган Ариповнинг саҳифасидаги таржимаи ҳолда айтилишича, у 2012 йил августидан бошлаб бош вазир ўринбосари, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари комплекси раҳбари лавозимида ишлаган

 Ислом Каримов ўлганидан икки ҳафта ўтиб Мирзиёев Ариповни яна ҳукуматга қайтариб, илгари эгаллаб келган лавозимига қайта тиклаган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here