Уй-жойлар аёллар билан қўшиб вайрон этилгач нима бўлиши мумкин?!

607
0

Уй-жойлар аёллар билан қўшиб вайрон этилгач нима бўлиши мумкин?!

Сурия соғлиқни сақлаш манбалари ҳисоботига кўра, Россия замбараклари ва учоқларининг қонхўр Асад режими кучлари билан ҳамкорликда 15 ноябрдан бери қамал қилинган Ҳалаб шаҳри маҳаллаларида содир этган бомбардимонлари ва ҳаво ҳужумлари оқибатида 350 нафар инсон ҳалок бўлди, 1800 нафари жароҳатланди…

Бундан ташқари, мол-мулклар вайрон қилинди, уй-жойлар тирик одамлари билан қўшиб йўқ қилиниши оқибатида минтақани минтақа, маҳаллани маҳалла, деб бўлмайдиган аҳволга келди… Халқаро салибчи коалиция кучлари Суриянинг турли шаҳарларида касалхоналарни нишонга олмоқда… Таъкидлаш лозимки, қамалдаги Ҳалаб маҳаллаларидаги касалхоналар қасддан бомбардимон қилиниши натижасида хизмат кўрсатишга яроқсиз ҳолга келган. Бундан эса ҳар куни қирғин қилинаётган минглаб оддий аҳолининг тиббий ва инсоний ёрдамдан маҳрум қилиш кўзланган. Бу ваҳшийларнинг ваҳшийлиги Ҳалабдан бошқа шаҳарларда ҳам айнан касалхоналарни нишонга олиш билан янада кучаймоқда. Сурия кузатиш пункти ва Халқаро Ёрдам ташкилотининг маълум қилишича, ҳарбий учоқлар томонидан Идлиб вилояти туғуруқхонасининг бомбардимон қилиниши у ердаги фаолиятни бутунлай ишдан чиқарган.

«Оқ гумбазлар» номи билан машҳур Сурия фуқаровий мудофаа ташкилоти раисига кўра, Ҳалабдаги шифокорлар ва Ёрдам ташкилоти ходимлари бомбардимонлар ортидан қолган-қутган саноқли тиббий ашёлардан фойдаланмоқдалар. Хусусан, минтақадаги барча касалхоналар вайрон этилгандан сўнг биргина касалхона қайта ишга туриширилган эди, учоқлар уни яна қайта вайрон этишди… Қамалдаги Ҳалабнинг шарқий қисми аҳолиси олдида ўн кундан оз вақт қолган: уларга ё инсонпарварлик ёрдамлари етказилиши керак ёки очарчилик ва ўлимга юз тутишлари мумкин. У ерда аёллар фарзандларига бирор егулик қидириб, ярим вайрон қилинган бозорларни узоқ вақт сарсон кезмоқдалар, чунки энг зарурий озиқ-овқат етишмовчилиги сабабли бозорлар ҳувиллаб қолган, нарх-наво ҳам жуда кўтарилиб кетган…

БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стефан де Мистура Ҳалаб шарқида худди 1991 йил серб кучларининг мусулмонларга қарши содир этган «вуковар қирғини» каби қирғини бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу огоҳлантирув биринчи бор айтилаётгани йўқ. Бундай огоҳлантириш ва қоралашлар бомбардимонлар тўхтовсиз давом этиши билан бир қаторда давом этмоқда. Бир неча ой муқаддам, касалхоналар нишонга олингандан сўнг БМТ бош котиби Пан Ги Мун касалхоналарни нишонга олиш ва қирғинбарот қуроллардан фойдаланиш «уруш жинояти» бўлиб, «бу иш кушхонадан ҳам ёмон» эканини маълум қилди.

Айни вақтда «Нью-Йорк Таймс» газетасида Ҳалабдаги жангоҳда юз мингга яқин суриялик боланинг қамалда қолгани айтилди, бу болалар шаҳардаги уруш қамалида қолган бир миллион сурияликнинг бир қисми экани таъкидланди. Зотан, Ҳалаб болаларининг харобалар остидан увадаси чиққан кийимлари билан юзлари тупроққа беланган ҳолдаги тортиб олинаётгани манзараси одатий манзарага айланиб қолди.

Бир неча йилдан бери тўхтовсиз давом этаётган бу азоб-уқубатга бутун дунё сукут қилмоқда. Айрим ҳукмдорлар уялганларидан қоралаб қўйишяпти, масалани янада кўпроққа чўзиш учун Сурия фожеасини Хавфсизлик Кенгашига ҳавола этиш билан таҳдид қилишмоқда, бу билан гўё Хавфсизлик Кенгашидан бошқа ерда ечим йўқдай тўхтовсиз ёрдам сўрашни давом эттиришмоқда!! Уларнинг огоҳлантирув оҳанги сал ўзгарса анжуман кетидан анжуман ўтказишни талаб қилаётган бўлишади, холос, бошқа ўзгариш бўлмайди. Масалан, Франция бир неча кундан бери Сурия мўътадил мухолафатини қўллаб-қувватловчи давлатлар анжуманини ўтказишни талаб қилгани каби. Ёки воқега баҳо беришаётган бўлади, холос, гўё воқени биров билмайдигандай. Масалан, Германия канцлери Ангела Меркель Сурия режими касалхоналар ва соғлиқни сақлаш секторларини бомбардимон қилмоқда, дея баҳо бергани каби.

Бу нарсаларнинг бирортасида янгилик бўлдими?!! Рақамлар борган сари – худди инвесторлар ўзларининг кунлик даромадларини эълон қилишда мусобақалашадиган йирик саноат ширкатларининг акциялари каби – кескин даражада кўтарилиб бормоқда. Бу ердаги даромад Суриядаги аёллар ва болалардан иборат аҳлимизнинг оқизаётган қонлари бўлмоқда. Чунки тинимсиз қирғинбарот бомбардимонлар  ахборот воситаларида ҳар куни намойиш этиладиган манзарага айланиб қолди. Азоб-уқубатлар 275 мингдан зиёд тинч фуқарони қамраб олган бўлиб, учоқларнинг осмонни бир соат ҳам тарк этмай, қаттиқ товуш билан паст учиши уларни доимий даҳшат ва қўрқувда ушлаб турибди. Яъни бу даҳшатли товушлар яна қайта порохли бочкалар портлаши мумкинлигидан огоҳлантириб туради, яна қайта вайроналар бўлишидан, яна ҳамма ёққа инсон таналари сочилиб кетишидан, яна гўдакларнинг покиза қонлари тўкилишидан тинимсиз дарак беради!!

Ғарбдаги йирик давлатларнинг бундай баёнотлари ва қоралашларини кузатган киши жиноятчилар Ер куррасига мансуб бўлмаган ёки «кўринмас қилувчи дўппи»ни кийиб олган кимсалар бўлса керак, деб ўйлайди. Чунки бу сохта баёнотлардан ушбу давлатлар аёллар ва болалардан иборат мустамлакачилик урушида жон бераётган қурбонлар учун сохта кўз ёши тўкишаётгани шундоққина кўриниб турибди. Бу мустамлакачилик уруши токи у ерда ўз юртлари ишларига Ғарбнинг аралашувини Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун рад этадиган холис қўзғолончилар бор экан, ҳали узоқ чўзилади.

Сурия аёллари бутун дунёдан – бир кун келиб, бизнинг бу қийноқ ва бомбаларда қанчамиз ҳалок бўлганимизни, қанчамиз қочқинга айланиб, қанчамиз қамоққа ташланганимизни эслашармикин, деб кутмаяптилар. Ахир, Сурияда қўзғолон бошлангандан буён мустамлакачилар қўли билан 30 минг суриялик аёл жон берганини бутун дунё билгани билан бирор нарса ўзгардими?! Аксинча, айни рақам тўғримикин, деган гаплар ва статистикага шубҳа билан қарашлар бўляпти!!

Эй мусулмон уламолар ва қўшинлар, шуни билиб қўйинг, нусрат ҳаммага ҳам келавермайди, Аллоҳ Таолонинг

إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

деган каломига кўра, амалда ва сўзда Аллоҳга нусрат-ёрдам берсангизгина У ҳам сиз нусрат беради. Куч-қудратга иблислар қонуни билан ҳукм юритаётган ҳукмдорларга эргашиш билан етилмайди. Балки куч-қудрат Росулуллоҳ A ҳидоятларига эргашиш ва Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш орқали шариатни ҳукмрон қилиш билан Роббул оламинни рози қилишдадир. Бунинг учун бутун дунёга адолат улашиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилиш билан амалга ошади.

 781

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here