Россия ва Хитой БМТ ХКда Ҳалаб бўйича резолюцияга вето қўйишди
Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашида (ХК) Суриянинг Ҳалаб шаҳрида вақтинчалик сулҳни кўзда тутган резолюция лойиҳасига вето қўйишди.
Ҳужжатга Венесуэла ҳам қарши чиққан бўлиб, ХКнинг 11 аъзоси ёқлаб овоз берган. Улар ичида АҚШ, Буюк Британия ва Франция бор. Ангола эса бетараф қолди.
Резолюция лойиҳаси ҳарбий ҳаракат иштирокчилари “кишиларнинг ўлимига ёки жароҳат олишига олиб келиши ёки фуқаролик объектларига зарар келтириш эҳтимоли бўлган барча ҳужумларни тезлик билан ва бутунлай тўхтатиш”ни кўзда тутади.
Шунингдек, БМТ ХК рўйхатига киритилган террорчилик гуруҳлари Ҳалабнинг шарқий қисмини тарк этишга мажбурлиги ҳам белгилаб қўйилган. Ҳужжатда ҳарбий ҳаракатларда доимий 48-соатлик танаффусни жорий этиш ҳам таклиф қилинди.
Овоз бериш жараёнидан аввал Россининг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Янги Зеландия, Испания ва Миср томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳага вето қўйишни ваъда қилди.
Аввалроқ, россиялик сиёсатчи ҳужжатни кўриб чиқишни россиялик ва америкалик мутахассисларнинг учрашувига қадар қолдиришни таклиф қилган. Унинг таъкидлашича, РФ ТИВ Сергей Лавровнинг АҚШ давлат котиби Жон Керри билан Римдаги учрашувида Шарқий Ҳалаб бўйича режани ишлаб чиқишга келишиб олинган.
Туркистон:
Бу халқаро сиёсатдаги навбатдаги сиёсий найрангдан ўзга нарса эмас. АҚШ ўзининг сценарийси бўйича, БМТни Сурия муаммосига нимадир қилишга ҳаракат қилаётгандек, бироқ вето ҳуқуқига эга бир неча золим давлатлар ўз ҳақ ҳуқуқларидан фойдаланишиб, унинг қўлларини боғлаб қўйишаётгандек қилиб кўрсатмоқчи бўляпти. 11 сентябр воқеаси юз бериб, бир неча минг одам ҳалок бўлганида, Афғонистон ва Ироққа қарши уруш очишдан АҚШни ҳеч қандай вето қайтариб қола олмаган эди. Шомда эса, бегуноҳ ўлиб кетаётган одамларнинг сони миллионга қараб кетяпти! БМТ гўёки бечора Суриядаги мусулмонларга ачинганидан жўнатган озиқ овқат карвонини ҳам, рус авиацияси бомбардимон қилиб йўқ қилиб юборган эмиш.
Суриядаги мусулмонларга қарши олиб борилаётган уруш Асад армияси, Россия, шиалар ёки Эрон тарафидан олиб борилаётган уруш эмас. Балки бу юқоридаги халқаро куфр системаси бошчилигида ва бамаслаҳат олиб борилаётган Ислом оламига қарши жаҳон уришидир. Дунё мусулмонлари буни англаб етишмасин деб, атайин юқоридаги каби ассамблеялардаги сиёсий спектакллар ўйлаб топишади. Уларнинг бор қуввати шу халқаро қонунларда. Яъни бу қонунни дунё тан олаётганида. Исломий юртлар раҳбарлари итоат қилиш шаръан ҳаром бўлган бу халқаро қонунларни инкор қилишса, халқаро сиёсат ҳам, халқаро система ҳам аслида йўқ эканига гувоҳ бўлишар эди!
Ҳа, халқаро қонун аслида йўқ нарса. Бу қуруқ бир шакл, система! Яъни, маълум бир давлатлар манфаати учун ишлайдиган, ташқарисидан қараганда ваҳимали, лекин ичи бўм бош бўлган бир куфр механизмидир! Унинг қуввати фақат бизларнинг унга бўлган ишончимиз, итоатимиз ва умидимиз билангина мавжуддир! Давлат раҳбарларимиз бу қуруқ механизмдан бизни қўрқитиб келишлари билан улар (система) томонидан дастакланиб келишади. Ёнимизда турган мазлум ёки оддий сувга муҳтож биродарларимизга ўз ҳолимизча ёрдам бера олмаймиз! Яна ўша ташкилотларга мурожаат қилиб, намоишлар ўтказиб, улардан бирор нажот кутамиз! Биз уларга мурожаат қилиб яна алданаётганимизни ҳам биламиз. Лекин шу билан қалбимизни бироз алдаган бўламиз!
Аслида биз куфрдан келаётган зулмдан қутилиш учун яна ўша куфрнинг ўзидан нажот кутиб, ундан ёрдам сўрашимизнинг ўзи мантиқсиз эканини англаб етишимиз керак! Аксинча, ўзимиз сайлаган етакчилардан талаб қилиб, уларни халқаро қонунни инкор қилишга ундашимиз керак! Фақат шундагина биз парда ортидаги ёруғлик нақадар яқин турган эканига гувоҳ бўламиз!