Москва ва Санкт-Петербургни портлатмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди
“РИА Новости” ахборот агентлигини хабар қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида жамоат жойларида терактларни амалга оширмоқчи бўлган халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.
“12 ноябр куни ўтказилган тезкор-қидирув ва суриштирув тадбирлари натижасида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида 10 нафар террорчилар қўлга олинди”,- дейилади хабарда.
Нашрга кўра, жиноий гуруҳ Марказий Осиё фуқароларидан иборат бўлиб, операция Тожикистон ва Қирғизистон махсус хизматлари, шунингдек, Россия ИИВ билан ҳамкорликда олиб борилган.
Хабар қилинишича, “террорчилар автоматик қуроллар ва кучли таъсирга эга мустақил ҳаракатга келувчи портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда теракт уюштирмоқчи бўлишган”.
Ўтказилган операция вақтида террорчилардан тўртта мустақил ҳаракатга келувчи бомба, ўт очиш қуроллари, ўқ-дорилар ва алоқа воситалари қўлга киритилган.
Қўлга олинганларнинг кўрсатма беришича, улар Яқин Шарқда “ИШИД” ташкилотининг раҳбарлари кўрсатмасига мувофиқ ана шундай ишга қўл уришган.
Туркистон:
Россия бу билан Ўрта Осиёдаги нуфузини янада кучайтириб олмоқчи. Русларда мафкуравий қувват йўқ. Шунинг учун рус ҳукумати бизларнинг ҳудудга куч орган хизматлари воситасида кириб келиб, заиф ҳокимиятимиз билан ҳамкорликда мамлакатларимизнинг ички ишларига янада кўпроқ аралашишга эришмоқчи бўляпти.
Ғарб системаси эса аксинча, ички ишларимизга аралашиш учун айнан демократик қадриятлардан иборат мафкура кучидан фойдаланиб келади.
Россия ишга киришар экан, авваламбор ўзининг ички ишларига биз томондаги хавфсизлик хизматларини аралаштириш билан бошлаяпти. Яна у ҳар томондан тўпланган, яъни бир неча Марказий Осиё мамлакатларидан йиғилган уюшган жиноятчиларни қўлга олганлигини даъво қилмоқда. Бу бизнинг ҳавфсизлик кучларимиз ва мамлакат тизими учун янги тузоқ бўлиб, Россия ўзи учун минтақада хавфсизлик системасини яратиб олмоқчи. Яъни у, Марказий Осиё мамлакатларининг ички сиёсатини ўз қўлида ушлаб қолиш учун сунъий хавфсизлик хавотирларини пайдо қилиш орқали ОДКБ ёки ШОС миқёсида хавфсизлик ва ҳамкорлик ишларини кучайтириб олмоқчи. Балки янги шартномалар тузиб, ташкилот аъзолари бир бирларининг ички ишларига аралашишиларига имкон берадиган янги ҳужжатлар имзоланишига таёргарлик кўрилаётгандир. Илгари ОДКБ аъзолари ташқи душманлардан таҳдид бўлганида ҳарбий аралашишга келишиб олишган эди.
Россия Ўрта Осиё минтақасидаги таъсир қувватини сақлаб қолиши учун Қирғизистон ўта хавфли стротегик аҳамият касб этади. Чунки Қирғизистон тоборо АҚШнинг сақофий мустамлакасига айланиб бораяпти. Бунга сабаб, Ғарб системасининг бор кучи билан мамлакатда мафкуравий таъсирини кенгайтириб бораётганидир. Ўз навбатида Россия минтақадаги сақофий ва сиёсий таъсирини ҳам йўқотиб бормоқда. Рус ҳавфсизлик хизмати Қирғиз куч органлари орқали вазиятни ўз манфаати томон тортиб олишга ҳаракат қила бошлашга уринаётган кўринади.
Аввалроқ Рассия Қирғиз куч тизими воситасида бир қанча қўпорув амалиётлари ва террор ҳаракатлари сценарийлари билан давом этган операциялар уюштиришган эди. Лекин Қирғиз махсус хизматларининг тажрибасизликлари ва Қирғизистон фуқороларининг исломий ва сиёсий онг даражалари юқорилаб бораётгани сабабли ўнлаган инсонлар ўлимига сабаб бўлган бу амалиётлар улар кутган натижаларни бермади.
Тарихдан биламизки, Россия ўзи учун бунақанги хавфли вазият пайдо бўла бошлаган пайтда, минтақаларда Андижон воқеъаси ёки Ўш ҳодисаси сингари фитна амалларини амалга ошириб юборар эди. Ҳозир Марказий Осиё митақасида яна Россия мафкуравий курашда енгилиб, бу юртлардаги ўзининг сақофий ва сиёсий мустамлака таъсирини йўқотиб боряпти…..