Тожикистон Роғун ГЭСини қуришни бошлади

551
0

Тожикистон Роғун ГЭСини қуришни бошлади

Тожикистонда 29 октябр куни Роғун ГЭСи қурилиши бошланди. Қурилиш аввалида Вахш дарёси ўзани ёпилди. Қурилишни шахсан давлат раҳбари Имомали Раҳмоннинг ўзи бошлаб берди.

 Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Имомали Раҳмон шахсан ўзи бульдозер рулига ўтириб, қурувчилар билан бирга бир ярим соат Вахш дарёси бўйлаб шағал ташиган ва дарё оқими ўзгаришини назорат қилиб турган.

 Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директорининг илмий ишлар бўйича МДҲ мамлакатлари бўлими раҳбари Елана Кузьминанинг сўзларига кўра, Роғун қурилиши анча олдин ишлаб чиқилган лойиҳа бўлиб, у Марказий Осиё республикалари ўртасида мавжуд бўлган мувозанатни бир оз издан чиқаради.

 “Ўзбекистоннинг вақтинчалик президенти Мирзиёев Тожикистон билан алоқаларни яхшилаш учун ҳаракат қилмоқда. Шу жумладан, эҳтимол, Роғун ГЭС бунёд этилишини салбий ва ижобий томонларини муҳокама қилган. Бу нарса иш бермаган кўринади. Бундай масалалар халқаро миқиёсда хал қилиниши керак. Шунингдек, бу қадар кенг кўламли ГЭСни бунёд этиш учун фақат бошланишига эмас, балки охиригача етадиган маблағ бўлиши зарур. Эҳтимол, бу сиёсий ўйиндир. Тожикистон ташқаридан молиявий рдам олмай туриб, бундай обектни қура олмайди. Ҳозирча бу қандайдир сиёсий ёки иқтисодий декларациядек кўриняпти”,- дейди Елена Кузьмина.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here