Сурия кризисидаги халқаро рол!

0
559

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Сурия кризисидаги халқаро рол!

Савол:

«Олланд русларнинг Ҳалабдаги ҳужумларини «уруш жинояти» деб атади». (Би-Би-Си Арабий, 2016 йил 20 октябр). У буни 2016 йил 19 октябрда Парижда рус ортодокс диний маданий марказининг очилиш маросими ўтказилганидан кейин айтди. Маросимга Путин келмади. Чунки Кремл расмий вакили Дмитрий Песков 2016 йил 11 октябрда президент Путин 19 октябрга белгиланган Париж расмий сафарини бекор қилишга қарор қилганини билдирган эди. Бу қарор француз президенти ўзининг Путинни Парижда кутиб олишга иккиланаётганини билдирганидан кейин қабул қилинди. Россия французларнинг Сурия хусусидаги лойиҳасига қарши ветони қўллагани алоқаларда кескинликни юзага келтирганидан кейин шундай бўлди… Хўш, бунинг сабаби нима? Россия-Европа алоқаларига бунинг таъсири қандай бўлади? Бу ҳодисалар Сурия кризисида фаол рол ўйнаётган халқаро тарафларнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкинми? Бошқача айтганда Европа Иттифоқи роли пайдо бўлиб, руслар роли бир четга суриладими? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин…

Жавоб:

Бунинг сабаби ва таъсирини аниқлаш ҳамда бунинг ортидан фаол рол ўйнаётган халқаро тарафларда ўзгариш келиб чиқиши ёки чиқмаслигини билиш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқишимиз керак бўлади:

Биринчи: Обама маъмурияти ишлаб чиққан халқаро ҳамкорлик ғоясидан Россияни Сурияда халқаро вазифани бажаришга таклиф қилиш фикри туғилди. Бу Вашингтон наздида реал воқелик бўлиб, у ҳақда баъзи рус сиёсатчилари Американинг руслар билан Сурия масаласини муҳокама қилиш чоғидаги гердайиши ҳақида сўз юритишган пайтда гапиришган. Шундай қилиб Россияни Сурияда қирғин ва вайрон қилиш вазифасига таклиф қилиш ортида Америка турди. Европа давлатларини, хусусан Британия ва Францияни Сурия кризисини ҳал қилишда аралашишдан йироқлатиш ортида ҳам Америка турди. Бу аснода Россия бу халқаро вазифа Россияни ўз-ўзидан халқаро майдонда фаол рол ўйнайдиган давлатга айлантиради деб ишонадиган бўлди. Лекин Россия ўзини Америка бошқа масалаларда шерик қилишдан бош тортган пайтда ҳайрон бўладиган бўлди. Ҳатто Россия учун жуда ҳассос-нозик масала бўлган Украина кризиси борасида ҳам шундай бўлди. Чунки Америка ўзининг Россия билан Сурия борасида ҳамкорлик қилиши русларнинг Украинадаги манфаатларини тан олишга олиб бормайди деган фикрдадир. Чунки Сурия ва Украина бошқа-бошқа масалалардир.

Шу тарзда Россия Сурияда аралашиши сабабли халқаро майдонда кўринди ва ўз ҳарбий кучини яна кўрсатди. Ҳолбуки Вашингтондаги баъзи сиёсатчилар бу халқаро ҳамкорлик сиёсатини танқид қилган эди. Чунки Америка ташқи ишлар вазирлигидаги эллик дипломат ҳужжати маъмуриятдан Сурия кризисини бир ўзи, Россиясиз ҳал қилишни талаб қилган эди. Лекин шунга қарамай Вашингтонда амал қилинган сиёсат Россияни ишга солиш бўлди. Бу Америка сиёсати ва унинг натижасида Россиянинг халқаро майдонда кўриниши Ғарбий Европанинг ғазабини қўзғамоқда.

Иккинчи: Россия ўзининг халқаро мавқеи Сурия сабабли кучаймоқда ва буюклик унга ўзининг ҳарбий кучи ҳамда Керри-Лавровнинг Сурия хусусидаги учрашувлари орқали қайтди, деган фикрга келди. Шу сабабли Россия Европани Сурия масаласидан ажратиб ташлашда Америкага тамоман бўйсунди. Чунки Россия бу кризис ечимини Америка фақат иккаласи ўртасида ҳал қилинадиган қилиб қўйганига жуда хурсанд. Айниқса Россия Америка нуфузи остидаги минтақага бегона бўла туриб Вашингтон уни бу ечимга таклиф қилганидан хурсанд… Халқаро майдонда эса Россия ҳам Европадаги йирик давлатларга Америка каби парво қилмаслигини кўрсатди. Ҳолбуки Европа давлатлари Россиядан Вашингтонга эргашмасликни, аксинча Американинг халқаро майдондаги ҳукмронлигини синдиришда шу давлатларга ёрдамчи бўлишини кутган бўлиши мумкин… Шундай қилиб демак Россиянинг Америкага тамоман бўйсуниши Европанинг ғазабини қўзғамоқда.

Учинчи: Европанинг Сурия кризисидан ажратиб қўйилиши ҳамда бу мавзуни фақат Америка билан Россия ўртасидагина ҳал қилинадиган қилиб қўйилишидаги асосий девор Америка эди. Лекин Европа охирги вақтларда бу деворда ўзи учун бир дарз кетиш-ёриқ борлигини кўриб у орқали Сурия кризисига қуйидаги тарзда суқилиб кириб боришни умид қилиб қолди:

  • Ўтган ойлар орасида Америка Сурия кризиси ечимига эришишга шошила бошлади. Чунки яқинда мансабидан кетадиган президент Обама фойдасига ёзиладиган бир муваффақиятга эришиш ҳамда демократ Ҳиллари Клинтоннинг президентлик сайловлари кампаниясини қўллаб-қувватлаш зарур. Шу мақсадда Америка ва Россия келишувлари бўлиб, Россия Ҳалаб шаҳрини янада ваҳшиёна бомбардимон қила бошлади. Америка ва Россия ўртасидаги бундай келишувларнинг охиргиси 2016 йил 9 сентябрда Сурияда ҳужум ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги келишув бўлди.
  • Сурия аҳли бу келишувни, яъни Америка режасини рад этди. Бунда уларга барча холис қўзғолончилар, ҳатто бир озгина ҳаё туйғуси қолган кишилар ҳам эргашди. Улар бу келишув хорлигига тоқат қилолмай уни рад этдилар. Бу рад этиш Эрдоган «Фурот қалқони» амалиёти доирасида Сурияга киритган Америка махсус кучлари билан ҳамкорлик қилишни рад этиш билан чўққига чиқди. Натижада Америка Ҳалабни янада ваҳшиёна бомбардимон қилишни кучайтириш керак деган фикрга келди. Шу орқали Америка Сурия аҳлига ва қаршилик ҳаракатидагиларга таъсир ўтказиб, уларни Америка режасини ёки ундан бир муҳим қисмини қабул қилишга мажбур қилишни ва шу орқали Обама фойдасига – унинг президентлик даври тугашидан олдин – бир муваффақиятни ёзишни умид қилмоқда… Америка зоҳирда ўзини оппозиция билан бирга қилиб кўрсатаётгани учун Россия билан ўзи ўртасида сохта кескинликни авж олдирди. Бу билан Америка ўзини гўё русларнинг ваҳшиёна бомбардимонига қаршидек қилиб кўрсатмоқчи бўляпти… Бу сохтакорлик Американинг Сурияда Россия билан ҳамкорликни тўхтатишни эълон қилиши даражасигача етди.
  • Шундай қилиб Россия билан Америка ўртасидаги даҳанаки жанг 2016 йил 20-22 сентябр кунлари Нью-Йоркда Бош ассамблея йиғинларида чўққисига чиқди… Американинг Сурияда яна бундай қийин аҳволга тушиб қолганлиги ва Американинг «сулҳ тузувчининг дам олиши» йўлига ўтишга мажбур бўлиши, яъни Керри-Лавров ечимларининг барбод бўлганлиги ҳамда Американинг бошқа вариантларни қидираётганини эълон қилиши Европа Америка деворида кўрган дарз кетиш-ёриқ бўлди. Шунинг учун Европа давлатлари бош ассамблея йиғинлари чоғида Нью-Йоркдан туриб Сурия кризиси ечимига оид Керри-Лавров ифодасини олқишлади ва бундан зўр бериб фойдаланиб қолишга киришди. Европа ўзи учун Сурия кризисида Америка ёнида бир рол бўлиши учун шундай қилди… Шундан кейин Россияни Суриядан даф қилишга Американи кўндириш илинжида Европа билан Россия ўртасидаги жарлик кенгая бошлади. Европа билан Россия ўртасида янги кескинлик пайдо бўлишига сабаб мана шудир.

Тўртинчи: бу янги шарт-шароит ва Европанинг Америка деворидаги дарз кетишни кўриб қолганлиги муносабати билан Европанинг Сурия кризисига кириб боришга уриниб баёнотлар бера бошлаши ва ташаббуслар билан чиқиши табиий эди. Бу баёнотлар ва ташаббуслар бошида Франция бўлди. Жумладан қуйидагилар бўлди:

  • Америка Сурияда Россия билан ҳамкорлик қилишини тўхтатишни расман эълон қилиши биланоқ Франция олдинга отилиб чиқди ва Хавфсизлик Кенгашида Сурияда жанг ҳаракатларини тўхтатишни жорий қилишга оид француз лойиҳаси эълон қилинди. Унда Россия нишонга олинган эди. Франция ўзининг бу лойиҳасига ўз ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эронинг 2016 йил 5-6 сентябр кунлари Москвага рус томонни француз лойиҳасига кўндириш учун бориши билан замин тайёрлади… Француз лойиҳаси Ҳалаб устида самолётлар учишини тақиқлаб қўйишни талаб қилар эди. Бу эса қўзғолончиларни бўйсундириш учун янада қаттиқ бомбардимонларни давом эттириш зарурлиги тўғрисидаги Америка-Россия келишувларига зид эди. Шунинг учун Россия француз вазирининг ана шу сафари чоғида ноқулай аҳволда бўлиб қолди. Чунки Россия бир томондан француз лойиҳаси ишларни соддалаштириб юбормоқда деса, бошқа томондан бу лойиҳани рад этишдан қўрқмоқда. Франция ўз лойиҳасининг муваффақиятини таъминлаш мақсадида ҳаракатларни давом эттириш учун унинг ташқи ишлар вазири Москвадан кейин Вашингтонга ҳам борди. Мақсад Американинг бу лойиҳани Хавфсизлик Кенгашида қўллаб-қувватлашини кафолатлаш эди.
  • Россия 2016 йил 8 октябрда Хавфсизлик Кенгашида французларнинг барча ҳаракатларини вето билан бўғиб ташлади… Россия билан Франция ҳамда Европа давлатлари ўртасидаги кескинлик шу тарзда аланга олди. Европа давлатлари Россия тимсолида бу давлатларни Сурия кризисига кириб боришдан ман қиладиган бир янги деворни кўрди. Америка ўзининг деворида дарз кетишни атайлаб пайдо қилиб Европа давлатлари «сўлаги»ни оқизишни мақсад қилган кўринади. Чунки бундан олдин Америка Россиянинг Америка томонидан ўзига топширилган ролда маҳкам туришини кафолатлаб олган эди.
  • Рус президенти Путиннинг Парижга 2016 йил 19 октябрда белгиланган сафари рус-француз алоқаларидаги мана шу кескинлик билан бир вақтга тўғри келди. Путиннинг бу сафари рус маданий маркази ва ортодокс черковини очилиш маросимида қатнашиш учун қилинган бир хос сафар бўлса-да лекин француз президентининг ана шу очилиш маросими чоғида Путинга ҳамроҳлик қилишига келишиб олинган эди. Ана шу кескинлик сабабли француз президенти 2016 йил 10 октябрда ўзининг ана шу хос сафар чоғида Путинни кутиб олиш тўғрисида иккиланаётганини эълон қилишга шошилди. Ҳолбуки бу вақтда Кремл рус президентининг сафари одатдаги тартиботлар билан давом этишини эълон қилаётган эди. Шундай қилиб Россия ноқулай вазиятга тушиб қолди. Чунки Франция француз президенти бу сафар чоғида Путин билан фақат Сурия кризисинигина муҳокама қилажагини ва Путинга ана шу очилиш маросимида ҳамроҳлик қилмаслигини билдирди. Француз президетининг Путинга очилиш маросимида ҳамроҳлик қилиши этика (хушмуомалалик) юзасидан белгиланган эди. «Француз раҳбари ўз рус ҳамкасбининг Парижга келиши мумкинлигига бу сафардан мақсад фақат Сурия ишини муҳокама қилишдир, деган эътиборда қарашини : «Мен рус маданий маркази очилиши маросими чоғида Путинга ҳамроҳлик қилиш ниятида эмасман, балки мен фақат Сурия муаммоларини муҳокама қилишни давом эттиришга тайёрман, мен буни рус президентига таъкидладим» деди». (Русиял Явм, 2016 йил 11 октябр). Бундан Россия ғазабланди ва Москвада 2016 йил 11 октябрда рус президентининг Парижга сафари бекор қилинганлиги эълон қилинди. Шундай қилиб француз-рус алоқаларидаги кескинлик юқори даражага етди.
  • Француз босими кучайишининг давом этиши: «Париж: француз маҳаллий матбуотининг билдиришича, француз президенти Франсуа Олланд Россия Сурия ҳукуматини унинг оппозицияга қарши олиб бораётган жангида қўллаб-қувватлаётгани сабабли Россиядан босимни енгиллатиш ниятида эмаслигини айтди. Лекин у рус президенти Владимир Путин билан учрашиб бораётган урушни муҳокама қилишга ҳамон тайёр эканлигини билдирди». (Рейтер Арабийя, 2016 йил 16 октябр).
  • «Француз президенти Франсуа Олланд ва немис канцлери Ангела Меркел 2016 йил 20 октябр пайшанба куни Берлинда француз-немис-рус саммити якунида Меркел билан бирга ўтказилган матбуот конференциясида Россия ва Сурия режимининг Ҳалаб шаҳрига қилган ҳаво ҳужумларини қаттиқ танқид қилди. Олланд бу ҳужумларни «уруш жинояти» деб атади. Ўз навбатида Меркел ҳам Ҳалабга қилинган рус-сурия ҳужумларини «ғайри инсоний» деб атади…». (Би-Би-Си Арабий, 2016 йил 20 октябр).

Француз-рус алоқаларидаги кескинликнинг тобора кучайганлиги сабаблари мана шулардир. Шу даражадаки бу кескинлик мавзуси ҳодисаларнинг, хусусан Сурия кризисининг бошидан ўрин оладиган бўлиб қолди… Айниқса Франция ҳам Россия каби сиёсий манёврларни яхши уддалай олмагани сабабли бу кескинлик тобора авж олди. Яъни бу кескинлик янада авж олиб икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг қисқариши даражасига етиши мумкин…

Бешинчи: энди рус-француз алоқаларидаги кескинликнинг бутун Европа давлатлари билан бўладиган алоқаларга таъсирига ва ана шу алоқаларнинг оқибатларига тўхталадиган бўлсак у қуйидагичадир:

  • Рус-француз алоқаларидаги кескинлик русларнинг бутун Европа билан, айниқса Британия ва қайсидир даражада Германия билан бўлган алоқаларидаги кескинликдир… Чунки Франциянинг позицияси ва Хавфсизлик Кенгашидаги қарори Европа Иттифоқининг, жумладан бу иттифоққа ҳамон аъзо бўлиб қолаётган Британиянинг манфаатларини акс эттиради. Балки Британия ўз сиёсатини Франция билан катта кўламда мослаштирмоқда. Маълумки Франция ҳаммага таниш жўшиб ирғишлаши билан ва онгсизларча журъати билан Европа Иттифоқининг, хусусан Британиянинг халқаро сиёсатлардаги «найза учи» ҳисобланади. Бунга энг кўп ишора қилиб турган нарса рус-француз кескинлигининг тезлик билан британ-рус кескинлигига айланиб кетганлигидир «Хавфсизлик Кенгаши овоз берганидан кейиноқ Британия вакили ўз нутқида рус ветоси «шармандалик» эканлигини шиддат билан таъкидлаб, бизга бу шармандалик Россия ишларидан маълум, деди». (Арабийя нет, 2016 йил 8 октябр). Мидл Ист Онлайн ҳам 2016 йил 11 октябрда қуйидагиларни билдирди: «Жонсон парламентга қарата «Агар Россия ҳозирги йўлида давом этаверадиган бўлса ишонаманки бу буюк мамлакат тўғри йўлдан тойган давлатга айланиш хатарига дучор бўлади» деди. У бу урушга қарши гуруҳларни рус элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказишга чақириб сўзини бундай деб давом эттирди: «Барча далиллар Россиянинг бу даҳшатли ишдан жавобгарлигини кўрсатиб турибди». У бу билан инсонпарварлик ёрдамлари карвонига қилинган ҳужумга ишора қилди». Рус «спутник»и 2016 йил 12 октябрда билдиришига кўра Россия эртаси куни бунга раддия берди «Рус мудофаа вазирлиги Жонсоннинг даъволарини бошқаларга нисбатан кек-адоват сақлайдиган кимсалар чалинадиган асабий психологик касаллик натижаси бўлган жазава деб атади. Рус мудофаа вазирлиги вакили Игор Коначенков: Жонсоннинг даъволари Россияга душманлик жазавасининг «симптом»ларини акс эттиради, Британиянинг баъзи сиёсий етакчилари бундай жазавага доим чалиниб юришади, деди»… Қолаверса Олланднинг биз ҳозиргина айтиб ўтган гаплари ҳам бор «Олланд бу ҳужумларни «уруш жинояти» деб атади. Ўз навбатида Меркел ҳам Ҳалабга қилинган рус-сурия ҳужумларини «ғайриинсоний» деб атади». (Би-Би-Си Арабий, 2016 йил 20 октябр).

Яъни Россия билан бўлган кескинлик секин-аста «думалаб» бутун Европа Иттифоқини қамраб олмоқда. Европада Россияга босим ўтказиш ва Сурия сабабли унга қарши янги жазо чораларини жорий қилиш зарур деган овозлар тобора баланд янграмоқда… Шундай қилиб демак Франция, Британия ва қолган Европа давлатлари ўзларининг Россия билан алоқаларини янада кескинлатиш сари кетмоқда. Бу давлатлар Россияни ва унинг сиёсатини рад этишини билдирмоқда. Буларнинг барчасидан мақсад мана шу давлатларнинг ҳозирда халқаро майдонда 1 рақамли масалага айланган Сурия кризисида бирон ўринга эга бўлиш илинжида эканлигидир. Зеро бу давлатлар ниятларида мусулмонларга бирон яхшилик бўлса ҳам қилиш йўқ. Чунки Европа давлатлари наздида масала Суриядаги мусулмонларга қарши Россия амалга ошираётган қирғинлар эмас. Чунки бу давлатлар позициясида Сурияда олти йилдан бери дарё бўлиб оқаётган қонларга бепарво қараш кўп акс этади. Аксинча масала бу давлатларнинг Сурия масаласини ҳал қилишда буюк давлатлар сифатида иштирок этишидир.

  • Европа Иттифоқида ҳодисалар француз-рус алоқаларидаги кескинликка мос равишда тобора тезлашди. Чунки «Британия ва Франция Европа Иттифоқини русларнинг Суриядаги ҳаво ҳужумини қоралашга ва Москвага қарши қўшимча жазо чораларини жорий қилишга чақирди… француз ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро Россияга босим ўтказиш кучли бўлиши зарурлигини айтар экан, Европа Иттифоқининг бир бутун позицияни кўрсатиши Ҳалабдаги аҳолини қирғин қилишни тўхтатишда олдинга силжиш имконини беради, деб кўрсатиб ўтди. Британия ва Франция яна йигирма сурияликнинг визасини тақиқлаб қўйиш ва икки юз шахсга қарши жорий қилинган жазо чоралари рўйхатига яна 12 сурияликни қўшиш ниятидадир. Уларнинг орасида 3 эронлик ҳам бор. Бунга сабаб бу шахсларнинг Сурияда бораётган курашда рол ўйнашаётганидир…». (Ал-Жазира, 2016 йил 17 октябр)… Молиявий жазолар мавзуси ҳам жазо чоралари ҳақида бир қарор чиқмасдан туриб амалга ошириладиган бўлди. Масалан (Русиял Явм ахборот тармоғининг билдиришича бир Британия банки барча банк жамғармаларини музлатиб қўйди, бунда мана шу қарорни қабул қилиш ортида турган сабабни аниқ кўрсатмади… «Русиял Явм» бош муҳаррира Маргарита Симоньяннинг твиттер сайтидаги ўз ҳисоби орқали йўллаган бир твитдаги ушбу сўзларини келтирди: «Улар бизнинг Британиядаги барча жамғармаларимизни ёпиб қўйишди! Бу қарор қайта кўриб чиқилмас эмиш»). (Ал-Жазира, 2016 йил 17 октябр)… «Европа лидерлари 2016 йил 20 октябр пайшанба куни Брюсселда ўзларининг Россия билан бўлган алоқаларини муҳокама қилишади. Таклиф қилинаётган вариантлар орасида Москвага – унинг Суриядаги ишлари оқибати ўлароқ – жазо чораларини жорий қилиш ҳам бор…». (Рейтер Арабий, 2016 йил 19 октябр).
  • Россия билан бўлган француз ва Европа алоқаларидаги кескинлик кучаядиган бўлса Россия билан Европа ўртасидаги кураш янада авж олади. Бу кураш оқибатлари Украинада, яъни Европа шарқидаги яна бир минтақада кўзга ташланиши мумкин. Европа давлатлари Россияга қарши яна бир жазо чораларини жорий қилиши мумкин… Русларнинг Европа билан алоқаларида кескинликнинг авж олиши сабаблари кўп. Сабаб фақат Сурия кризисигина эмас. Гарчи Сурия кризиси халқаро аҳамиятга эга бўлса ҳам. Шунинг учун агар Россия Европа билан муомала юритишда ақл билан иш тутишга шошилмас экан, у ҳолда Россия ўзининг Европа билан бўлган алоқалари ёмонлашишидан энг катта ютқазувчи бўлади. Ўзининг Сурия кризисида кўзга ташланиши шароитида Россия ўзининг халқаро алоқаларида етарли оқиллик кўрсатмади. Чунки бутун олам Суриядаги уруш жиноятлари ҳақида сўз юритаётган бир вақтда Россия Ҳалабни янада қаттиқ бомбардимон қила бошлади. Бу эса руслардаги сиёсий калтабинлик оқибатидир. Чунки руслар бугун ўзларининг Америка билан бўлган алоқалари сабабли хотиржам бўлиб қолишди ва улар Сурия хусусидаги Россия-Америка алоқаларидаги кескинлик ҳақиқий эмас, юзаки эканини яхши билишади. Чунки мана шу кескинлик шароитида Америка ташқи ишлар вазирлиги Керри билан Лавров Лозаннада учрашишини эълон қилди ва бу учрашув ҳақиқатдан ҳам 2016 йил 15 октябрда бўлиб ўтди. Бундан олдин Америка обрўни сақлаш учун баъзи тобеларни ва тарафдорларини шерик қилиб қўшган эди. Чунки Америка олдинроқ Россия билан мулоқотлар тўхтатилганини эълон қилган эди. Ҳозир эса Россия билан мулоқот ўтказяпти! Айни вақтда Америка Европани бу мулоқотга ҳозир бўлишдан йироқлатяпти!
  • Россия ўзининг қандай қийин аҳволга тушиб қолганини тушунган кўринади. Чунки Америка ваҳшиёна бомбардимон қилишда Россияни найза учига айлантирган бўлса, Европа Америка билан Россия ўртасидаги бу сунъий кескинликдан фойдаланиб русларнинг ваҳшиёна ҳужумларига қарши кескин позицияни эгаллади… Россия Европанинг бу босимини енгиллатмоқчи бўлиб сулҳ мавзуси ҳақида сўз юрита бошлади. Чунки «Россия «инсонпарварлик сулҳи»ни эълон қилиб, бу сулҳ чоғида Ҳалаб шаҳрини бомбардимон қилишини тўхтатиб турадиган бўлди. Россия Ҳалаб шаҳрини бомбардимон қилишини 2016 йил 20 октябр пайшанба куни саккиз соатгача тўхтатиб туришини билдирди. Бу муддат маҳаллий вақт билан эрталаб соат саккиздан, гринвич вақти билан эса соат бешдан бошланиб соат тўртгача давом этади… бу қадам Ҳалабни ҳаводан бомбардимон қилиш чоғида битта оиладан 14 киши ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар билан бир вақтга тўғри келмоқда…». (Би-Би-Си Арабий, 2016 йил 17 октябр)… Путин Сурия мавзусини европаликлар билан муҳокама қилишга ҳам рози бўлди. Бундан олдин у бу мавзуни Олланд билан муҳокама қилишни рад этган эди «француз президенти канцеляриясининг кеча билдиришича президент Франсуа Олланд, рус президенти Владимир Путин ва немис канцлери Ангела Меркел чоршанба куни Берлинда «амалий учрашув» ўтказишади, унда Сурия кризиси муҳокама қилинади…». (Агентликлар, Халиж газетаси, 2016 йил 19 октябр)…

Шундай қилиб демак француз-рус алоқаларида юзага келган кескинлик Европа Иттифоқи давлатларида акс этди ва бунинг оқибатида Россия Европа билан алоқа ёмонлашишидан иборат қийин аҳволга тушиб қолди. Ҳозир Россия бу қийин аҳволдан чиқиш йўлини топишга уриняпти. Шу мақсадда Европа Иттифоқи билан мулоқот ўтказиб Сурия кризисини муҳокама қиляпти. Ҳолбуки бундан олдин Россия бу мавзуни Олланд билан муҳокама қилишни рад этган, бу эса Путиннинг сафари бекор қилинишига ва ҳодисаларнинг илгаригидан ҳам кўра янада кескин тус олишига сабаб бўлган эди…

Олтинчи: энди бу ҳодисалар натижасида Сурия кризисига алоқадор регионал ёки халқаро тарафларда бирон ўзгариш бўладими? – деган саволга келсак, бирон бир ўзгариш юз бериши кутилмайди. Чунки бу кризисда фаол рол ўйнаётган тарафлар ўша-ўша ўзгаришсиз қолаверади. Яъни Америка ва унинг югурдак вакиллари Россия, Эрон, Туркия ва Саудия қолаверади. Европа Иттифоқининг ўлжадан улуши эса унчалик аҳамиятли эмас. Бунга далил шуки, Европа Россияга қарши қаттиқ оҳангда гапира бошлаганига қарамай ва ўзига Сурия кризисида бирон рол бўлиши учун Америкага яқинлашишга зўр бериб уринганига қарамай Америка 2016 йил 15 октябрда Лозанна йиғинини ўтказишга чақириб, Европани бу йиғинга ҳозир бўлишдан четлатди. Россия бу саммитда Америка ёнида бўлди. Ваҳоланки Америка Россия билан узилганини ва алоқаларда кескинлик юзага келганини кўрсатган эди! Америка Европанинг бу ишдан безовта бўлганини сезгач 2016 йил 16 октябрда Европа билан рози қилиш учрашувини ўтказишга чақирди. Унда бошқа тарафлар ҳозир бўлмади. Америка европаликлар билан сўзлашувлар олиб борди ва бу йиғин қандай бошланган бўлса шундай тарқаб кетди…

Шунинг учун кучлироқ эҳтимол шуки, Сурия кризисидаги халқаро рол фақат бир Американинг ўзидагина ва унинг югурдак вакили Россия ва тобеларда қолаверади.

Бу халқаро ва регионал тарафлар жиҳатидан шундай. Улар макру ҳийла қилишмоқда. Лекин Шомда ва бошқа ўлкаларда холис Аллоҳ Субҳанаҳу учун амал қиладиган ва Росулуллоҳ Aга содиқ қолган шундай эр кишилар борки, улар Америка, Россия ва тобе югурдакларнинг Шомда ўрнашиб олишга оид ўз макрлари ва ёвуз режаларини амалга оширишига асло имкон бермайдилар. Аксинча бу мустамлакачилар ва уларнинг югурдаклари аҳволи Аллоҳ изни ила уларнинг ўтмишдаги тўдалари каби бўлади.

«Улардан аввалги (кофир) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларига мана шунга ўхшаш) макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган-кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди» [Наҳл 26]

19 муҳаррам 1438ҳ

20 октябр 2016м

NO COMMENTS