Қозоғистон Қирғизистонга 5 миллион дона ўқ-дори етказиб берди

525
0

Қозоғистон Қирғизистонга 5 миллион дона ўқ-дори етказиб берди

 Қозоғистон сенати 2016 йил 18 феврал кунги пленар йиғилишида Қирғизистонга эвазсиз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мазкур қарорга мувофиқ Қозоғистон Қирғизистонга яроқлилик муддати тугашига яқин қолган беш миллион донадан зиёд ўқ-дори (патрон)ларни беришни режалаштирилган, чунки “уларни бериб юбориш қайта ишлашдан” арзон тушиши айтилган эди.

 “Мазкур битимда Қирғизистонга С-75МЗ зенит-ракета тизими эҳтиёт қисмлари, ўқ-дорилар, тутинли граната ва шашкаларни эвазсиз тақдим қилишни назарда тутилган. Ўқ-дорилар Қозоғистон қуролли кучлари юк машиналари билан Қирғизистоннинг Қўйтош аҳоли пунктигача етказиб берилади”,- деган эди мудофаа вазири ўринбосари Окас Сапаров.

 Йиғилишда эвазсиз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш қатор тортишувларга сабаб бўлгани сабабли Мудофаа вазири ўринбосари Қозоғистон мамлакат учун ортиқча бўлган ўқларни бераётганини, бундан ташқари яқин вақт ичида улар яроқсиз бўлиб қолишини тушинтириб ўтган эди.

 “Ҳар қандай ўқ ва бошқа нарсанинг муддати бор. Биз бераётган ўқ ва гранаталарнинг яроқлилик муддати тугаяпти. Биз уларни ажратиб бўлдик, ҳамкасбларни таклиф қилдик, яроқли ёки яроқсизлигини кўриб чиқиб, шунга асосланиб беряпмиз”,- деган эди Сапаров.

 “Казинформ”нинг хабар қилишича, 26 октябр куни Қозоғистондан йўлга чиққан ҳарбий карвон “Қирғизистон қуролли кучлари қудратини ошириш, таҳдидларни бартараф қилиш ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустахкамлаш имкониятини берувчи” ўқ-дори ва қуролларни Қирғизистонга етказиб берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here