БМТ 5 миллион сомалиликка очарчилик хавф солаётганини эълон қилмоқда

0
799

БМТ бир томондан 5 миллион сомалиликка очарчилик хавф солаётганини эълон қилмоқда

Иккинчи томондан қочқинларни мажбуран кўчиришга киришмоқда

Кения БМТ билан мувофиқлашган ҳолда, «Дадаэб» қочқинлар жамлоғини Сомалига кўчириш чора-тадбирларига киришди. Дунёдаги энг катта қочқинлар жамлоғи ҳисобланган «Дадаэб» 350.000дан зиёд шахсни ўз ичига олган. Одамлар бу жамлоқда оғир шароитда яшашга ўнлаб йиллардан бери рози бўлиб келдилар… Ҳолбуки, у ерда ўлат касаллиги кенг тарқалган бўлиб, қочқинларга нисбатан тинимсиз номусга тажовуз қилиш ҳоллари бўлиб туради, ҳаёт ресурслари жуда кам, мактаблар етишмайди, бошқарув ёмон аҳволда… Аммо улар ҳаммасига сабр қилдилар, Сомалида чорак асрдан бери дуч келинаётган уруш ва очарчиликдан жонларини ва болаларини олиб қочганлари боис сабр қилмоқдалар. «Дадаэб» жамлоғида бир кун ҳам ҳаёт яхши ва хавфсиз бўлмади, бироқ у ердаги аксар қочқинлар учун Сомалига қайтиш ихтиёри ҳам йўқ бўлди.

БМТ бу чора-тадбирни ўзининг қочқинлар бўйича коммисарияти қилган огоҳлантирувга қарамай, амалга оширишда қаттиқ турибди. БМТ қочқинлар бўйича коммисариятининг 2015 йил 14 апрелда чиқарган огоҳлантирувида «Дадаэб»ни тўсатдан ёпиш ва қочқинларни Сомалига қайта мажбуран кўчириш ғоят хатарли амалиёт экани, инсоний талофатлар бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Чунки Сомали иқлим ўзгариши ва ёғингарчиликнинг жуда кам бўлиши натижасида келиб чиққан озиқ-овқат кризисини бошдан кечирмоқда. Қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳажми олти ой ичида тенг баробардан зиёд озайиб кетди, деҳқонлар катта сонда чорва ҳайвонларини йўқотдилар. Айтишларича, қутқарув агентликлари ўтган январ ойида Сомалидаги инсоний аҳволни яхшилаш учун 880 миллион доллар жамлашга чақириқ бошлаган. Аммо БМТнинг Сомалидаги мувофиқлаштирувчиси Питер де Клерк «Сомалини қутқариш дастурини молиялаш, кўзланган маррадан атиги 32 %ига эришгани» тўғрисида баёнот берди.

Ахборот воситалари орқали қочқинларни кўчириш уларни маълум маблағ билан рағбатлантириш муқобилида ўз розиликлари асосида бўлаётгани тинмай хабар қилиниб турибди. Шундай бўлса-да, «Дадаэб» жамлоғини кўчириш ва қочқинларни ўз юртларига мажбуран қайтариш ишлари авжи палласи кетаётган бир пайтда, БМТ Сомалида 5 миллион атрофидаги шахс озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекаётгани тўғрисида ҳисобот чиқарди. Ўтган ой ниҳоясида чиқарилган ва озиқ-овқат етишмовчилигига ёмғиргарчиликнинг кам бўлиши сабаб қилиб келтирилган айни ҳисоботда 5 ёшгача бўлган 300 минг нафар бола тўйиб овқат емасликнинг ўткир ҳолатини бошдан кечираётгани, улар ёрдамга муҳтожликлари айтилган. Бу ҳисобот Сомалидаги 2011-2012 йилда содир бўлган ва чорак миллион инсон ҳалок бўлган очарчиликнинг беш йиллиги муносабати билан чиқарилди. Шунча эрта огоҳлантирувларга қарамай, халқаро ҳамжамият уларга жавоб қилгани йўқ. Фақат қоралаш, норозилик билдириш ва ҳисоботлар чиқариш, кейин эса нобуд бўлганларга ёлғон кўз ёшлар тўкиш билан кифояланди.

Ҳа, мана шу БМТ бир томондан, Сомалидаги вазиятнинг хавфлилигидан огоҳлантириб, оламга жар солмоқда, иккинчи томондан, (Форин Полисининг 2016 йил 26 сентябрги хабарига кўра) кунига минг нафар қочқинни юртига қайтариш борасида Кения билан келишув ишларини олиб бормоқда. Яъни, уларни айрим минтақаларда очарчилик бўлаётган, ишсизлик кўрсаткичи 67 %га етиб, дунёдаги энг катта кўрсаткичлардан бирига айланган, маҳаллий иқтисод хорижда яшовчи сомалиликларнинг пул ўтказмаларига таяниб қолган… бир аянчли вазиятга қайтармоқда. Маҳаллий валютаси инфляцияга учраган, иншоотлари етишмаётган ва муассасалари банкротга учраган бир юртга қайта кўчирмоқда. Зотан, бу нарсаларнинг барчаси чорак асрлик урушлар, ички тартибсизликлар, АҚШ уруши ва Эфиопия билан Кениянинг аралашуви… оқибатида келиб чиққан.

Бутун дунё навбатдаги аста секин ўлиш сиёсатидан яна ғафлатда. Бу сиёсат қишлоқ-ҳўжалиги секторини қасддан вайрон қилишга қаратилган бўлиб, мустақил иқтисодиёти бор Сомалини, хориж қўллаб-қувватловига қарам Сомалига айлантирди, сомалиликларга ва уларнинг гўдакларига нисбатан на аҳдга ва на бурчга вафо қиладиган кимсалар ёрдамига муҳтож қилиб қўйди. Хорижий аралашув бу юртни жаҳаннамга айлантирди, сиёсий бўшлиқ пайдо қилди, тонна-тонна кириб келган қурол-аслаҳа, шундоқ ҳам хорлик остида яшаётган одамларни ноқонуний ҳижрат қилишга мажбур қилди…

Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир ва У энг яхши ишончли вакилдир.

وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ سَيُؤْتِينَا اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَرَسُولُهُ إِنَّا إِلَى اللَّهِ رَاغِبُونَ

«Улар Аллоҳ биз учун кифоя қилади, яқинда Аллоҳ ва Росули бизга Ўз фазлу карамидан (мол-дунё ҳам, бахт саодат ҳам) беради дедилар»   [Тавба 59]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

NO COMMENTS