АҚШ Давлат котиби ўринбосари Марказий Осиё республикалари бўйлаб сафар қилади

541
0

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Марказий Осиё республикалари бўйлаб сафар қилади

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон келаси ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, Шеннон 2016 йил 24-29 октябрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар уюштиради.

 Хабарда, Томас Шеннон илк бор Марказий Осиё мамлакатларига келаётгани қайд этилган. Дипломат Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди ҳамда “С5+1” гуруҳи доирасида алоқаларни муҳокама қилади.

 Томас Шеннон 24 октябрда Қозоғистонга боради. 26-27 октябр кунлари Қирғизистонда бўлиб, шундан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here