Эй Саудлар оиласи, америкаликларда адолат топдингизми?

569
0

Эй Саудлар оиласи, америкаликларда адолат топдингизми?

Ҳали ҳам, уларни дўст тутиш билан рози қиламиз деб ўйлаяпсизми?!

 2016 йил 28 сентябр куни АҚШ вакиллар палатасининг жуда кўпчилиги президент Обама томонидан қўйилган «вето»ни бекор қилишга овоз берди. Бу вето 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари қурбонларининг яқинларига айни ҳужумда гумонланган давлатларни судга беришга рухсат берувчи қонун лойиҳасига қарши қўйилган бўлиб, айни давлатлардан бири Саудия эди. Овоз бериш натижаси бўйича, 338 намоянда ветога қарши, 74 намоянда ветони ёқлаб овоз берди. Сенатдаги натижага кўра, 97 сенатор ветога қарши, битта сенат уни ёқлаб овоз берди.

Обама бундай деди: «Қонун чиқарувчилар хато содир этишди… бу ўхшаши йўқ бир хавф-хатардир, бундай қонун ширкатлар, масъуллар ва АҚШ кучларини эҳтимолли суд даъволарига рўпара қилиши мумкин». АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси (ЦРУ) раиси Бреннан бундай деди: «Суверен дахлсизлик принципи америкалик масъулларни ҳар куни ҳимоя қилиб туради ва бу ўзаро дўстлик асосига қурилган принципдир. Қачон айни меъёр татбиқидан воз кечсак, мансабдорларимизни хавф-хатарларга гирифтор этган бўламиз».

Саудлар оиласининг бунга нисбатан реакциясига келсак, қўрқоқлар реакцияси бўлди. Улар буни кутишмаган эди. Шунинг учун уларнинг даҳшатга тушгани яққол кўринди. Валиаҳд Муҳаммад ибн Найф ўз режимини америкаликларга тил тегмайдиган, уларга яримта гап билан ҳам озор етказмайдиган қилиб ҳимоя қилишга уринди, Саудия ҳам америкаликлар билан бирга юришини исботлашга ҳаракат қилди. Буни Саудиянинг «терроризм»га қарши курашга алоқадор ўн иккитадан зиёд халқаро битимга имзо чеккани жиҳатидан, шунингдек, АҚШ ва Италия ҳамкорлигида Исломий Давлат ташкилотини молиялашга қарши кураш халқаро коалициясига раҳбарлик қилиши эътиборидан, исботлашга уринди.

АҚШ кенгашининг бундай хатти-ҳаракатларидан икки нарсани тушуниш мумкин:

Биринчи: Улар президентлик сайловлари авжига чиққан ҳозирги паллада сайловчилар овозига эга бўлиш устида мусобақалашишяпти. Шу боис демократлар – мабодо республикачилар ветони бекор қилишга овоз беришгудек бўлса, кўпчиликнинг овозига эга бўлиб олишлари мумкин, деб қўрқишди, шунинг учун улар ҳам ўз партиялари раиси Обамага қарши овоз беришди.

Икки томон ҳам бунинг хавфлилигини ва президентлари билан разведка раислари ифодалаган оқибатларини тушунишмоқда. Кўп овоз олганлар раҳбари Митч Макконнелл Сенат мажлисида «Мен бу қонунни кўпроқ муҳокамага муҳтож, деб ҳисоблайман, бунинг терроризм боқувчиларига қарши эҳтимолли оқибатлари бўлиши мумкин», деди. Вакиллар палатаси спикери Пол Райан «Конгресс хусусан, америкалик аскарларни ҳимоя қилиш учун қонунчиликни ислоҳ қилишга мажбур бўлиши мумкин», деди. Кўпчиликка кўра, бу ислоҳот сайловлар ўтгандан сўнг бўлиши мумкин. Булар шунга далолат қиладики, демак, бу иш энг аввало сайлов пойгаси билан боғлиқ. Чунки 11 марта ветодан фойдаланган Обама даврида бир марта ҳам учдан икки қисм намоянданинг ветога қарши овоз бериш ҳолати кузатилмаган. Шунинг учун бу Обамага қарши бир зарба бўлди ва буни «Оқ уй» маъмурияти матбуот воизи Эрнест «Бу 1983 йилдан бери сенат йиғилишида юз берган энг ёмон танг аҳвол бўлди», дея ифодалади.

Иккинчи: Америкаликлар манманлик, бошқалардан ўзини баланд тутиш, дардига мубтало бўлишган. Такаббурлик, димоғдорлик уларда яққол кўриниб туради. Шу боис бошқани назар-писанд қилишмайди, бировларни судга бериш ва провокация қилишни яхши кўришади-ю, аммо бировларнинг уларга қарши чиқишига ёки жиноятлари устида ҳисоб талаб қилишларига тоқат қилишолмайди. Ҳозир улар Саудиянинг қўрқоқларча позициясини кўришди. Собиқ сенатор Либерман «Эроннинг 11 сентябр ҳужумларига алоқаси бор», деганда, БМТдаги Эрон вакиласи ҳам «ал-Қоида америкаликларни кофир дейиш билан бирга, шиаларни ҳам кофир ҳисоблайди», дея қўрқоқлик билан жавоб қилган.

Америкаликлар дунё жамоатчилиги фикрини уларга қарши қўзғайдиган бирорта мард давлатни кўришмаяпти. Шу боис кибрларида давом этишяпти. Бу ўзларига зиён бўлиб қолиши мумкинлигидан чўчишсада, шунингдек давлатлар суверенитетини ҳурмат қиладиган ҳамда ана шу давлатлар фуқаролигига эга бўлган айрим шахслар хатти-ҳаракати деб, бу давлатни судга бермайдиган халқаро қонунни бузишганини эътироф қилишса-да, кибрларида давом этишяпти. Чунки бугун кўплаб давлатлар америкаликлардан чўчишади, масалан, улар Саудия режими, Эрон режими ва қўрқоқ турклар режими каби, ё Американи дўст тутган давлатлардир ёки Европа давлатлари каби, Америка орқали ўз манфаатларини қидираётгани боис, унинг жаҳлини чиқаришни истамаётган давлатлардир. Аммо йирик давлатларга келсак, улар ҳар бир ҳодисадан фойдаланиш ва ҳар бир ишга бурнини суқишни, шу орқали бу биринчи давлат билан рақобатлашишни исташмаяпти. Улар баъзан қўзғалишяпти-ю, аммо Америка уларни халқаро майдондан четроққа чиқариб қўйган бўлса-да, бироқ бутунлай чиқариб юбормаганини ва маълум улуш бериб, манфаатларига бевосита қарши чиқмаганини кўришгач, сукутни лозим топишяпти. Чунки бу давлатлар дунёда биринчи давлатга айланишни истайдиган ва АҚШни дунё марказидан чиқариб ташлашга уринадиган давлатлар эмас. Зеро, дунё бугун тебраниб, Американи бир қаттиқ силкитишда ерга ағдариб ташлайдиган мабдаий давлатга муштоқ бўлиб турибди.

Бу америкаликлар ўн миллионлаб қизил танли ҳиндларни қирғин қилган молбоқарлардир. Улар ҳақиқий терроризмни боқаётганлар бўлиб, бутун дунёда жиноятлар содир этишмоқда, юртларни вайрон қилиб, ҳўлу қуруқни баравар ёқишмоқда. Улар шу жиноятлари учун халқаро доирада судга тортилишлари, жиноятларига жавоб беришлари лозим. Япония олдида АҚШнинг ўзини судга бериш учун тайёр қулай имконият бор. Чунки бу давлат Японияга зарба берган, бу зарбани Американинг айрим шахслари зарба бермаган, балки унинг давлати атом бомбаси билан қасддан зарба бериш ва минглаб аҳолисини қатли ом қилиш жиноятини содир этган. Вьетнамда америкаликлар аҳолини қирғин қилган, Америка мудофаа вазири Макнамара 3 миллион 400 минг аҳоли ўлганини айтган, аслида эса бу сон 5 миллионни кўрсатади. Филиппинда, унинг конгрессдаги тергов-суриштирув комиссиясига кўра, америкаликлар бир ярим миллион оддий халқни қириб ташлаган. «Терроризм», деган дастак билан америкаликлар Ироқ ва Афғонистонга қилган урушларида 10 йил мобайнида икки миллион мусулмонни қириб ташлашди. Бу сон Вашингтондаги «Ижтимоий масъулият учун шифокорлар ташкилоти» томонидан 2015 йил чиқарилган ҳисоботда келтирилган. Бу давлат, мазкур дастак остида ҳали ҳам Суриядаги аҳлимизни қирғин қилиб, Эронни, Россияни, уларнинг ғаразгўй тарафдорларини, саудлар оиласидаги, Эрдоган Туркиясидаги ва бошқа давлатлардаги малайларини шу ишга судрашоқда. Малайи Башар Асаднинг қирғин қилишига, вайроналар содир этишига эркин қўйиб берди. Бу қонхўр улар ёрдамида юз минглаб суриялик аҳлимизни қатли ом қилди. Яҳудийлар давлатини турли қурол-аслаҳа билан таъминлаб, Фаластиндаги аҳлимизни қирғин қилишига, ерларини тортиб олишига қўйиб берди. Демак, шу ва бошқа барча жиноятчилар билан бирга, мана шу жиноятларга АҚШ жавоб бериши керак.

Саудлар оиласида агар заррача мардлик ва ҳурмат-иззат бўлганда эди, ҳеч бўлмаганда, Америка коалициясидан чиқиб олишган бўларди. Америка Суриядаги мусулмонларга зарба бергани учун ва ўзининг заҳарли маблағини тақсимлаш лойиҳасига уларни мажбурлаётгани учун ҳам улар шундай қилишган бўларди. Яманда Ҳусийларни қўллаб-қувватлаб, уларни ҳокимиятга шерик қилаётган АҚШ лойиҳасини бажаришдан воз кечишган бўларди. Биз саудлар оиласи ҳукуматидан Америкага қарши бирорта мардлик қадамини ташлаши мумкин, деб кутмаймиз, чунки улар бу давлатнинг малайларидир. Улар Исломни татбиқ этишаётганини иддио қилишяпти-ю, аммо Аллоҳ дўст тутишни ва иттифоқчилик қилишни ҳаром қилган кофирларни ўзларига дўст тутишмоқда. Бу саудлар оиласи кофирларнинг мўминларга нисбатан ичларида адоват яшириши, мазкур қонун орқали эса тилларидаги адоват яққол намоён бўлгани, то ўз миллат-куфрларига эргаштирмагунларича, мўминлардан ҳаргиз рози бўлишмаслиги тўғрисидаги Аллоҳнинг огоҳлантирувларидан бутунлай ғафлатда қолишган.

Бутун дунё Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатига муҳтож бўлиб қолди. Чунки Ушбу давлат ҳақ-ҳуқуқларни ўз эгаларига олиб беради, золим жинояткор давлатларни судга тортиб, мазлум давлатларга ёрдам беради, дунё жамоатчилиги диққатини АҚШ ва унинг жиноятларига қаратиб, ҳар бир масалада у билан рақобатлашади, уни халқаро майдондаги нуфузига зарба беришга ва шу орқали ўзини бу майдондан йўқ қилишга уринади. У бутун дунё миқёсида ҳаракат қилади ва дунёни эзгуликка етаклаб, уларга Ислом ва унинг ечимини тақдим этади. Ботил илмонийликдан, бузуқ демократиядан келиб чиққан америкача ва ғарбча ечимларни эса шармандасини чиқаради. Ҳар бир давлат билан боғланади ва уларни Исломдан балқиб чиқувчи соғлом нормаларга мувофиқ, халқаро жамоий фаолиятга жалб қилади, шу орқали «терроризм»га қарши кураш тарғиботчиларидан бутун дунёни қутқаради. Чунки рошид Халифалик давлати маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган ва Аллоҳга имон келтирган, инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат султонидир.

 Асъад Мансур

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here