Россия Суриянинг Тартус шаҳрида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этади

728
0

Россия Суриянинг Тартус шаҳрида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этади

 Россия мудофаа вазири ўринбосари, статс-секретар Николай Панковнинг маълум қилишича, Суриянинг Тартус шаҳрида Россия ҳарбий-денгиз кучларининг доимий базаси ташкил этилади.

 “Сурия ҳудудида, Тартусда доимий асосда ҳарбий-денгиз базамиз бўлади. Айни вақтда шу ҳақдаги ҳужжат тайёрланмоқда. Уни жиддий муҳокама жараёнидан ўтказишади… ва биз умид қиламизки, тез орада ҳужжат ратификация қилинади”,- деган Панков.

 Суриянинг Тартус шаҳрида Россия флоти бўлишини таъминлаш бўйича шароитларни тайёрлаш ишлари 1977 йилдаёқ бошланган. Айни вақтда Тартусдаги пункт Россиянинг Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги ягона таянч нуқтаси ҳисобланади.

 Ўтган ҳафтада Россия мудофаа вазирлиги Сурияга C-300 тизими юборилганини тасдиқлаганди. Ушбу мажмуа Суриянинг Тартус шаҳрида жойлашган ҳарбий-денгиз базаси ва соҳил ҳудудидаги Россия ҳарбий-денгиз  флоти кемаларини ҳаводан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here