АҚШ элчихонаси Қирғизистондаги фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди

459
0

АҚШ элчихонаси Қирғизистондаги фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди

 “YouTube” видео порталида Сурияда жанг қилиб юрган қирғизистонликларнинг мурожаати чиққанидан сўнг АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси мамлакатга келишни режалаштириб турган ва бу ерда яшаётган фуқароларини шахсий хавфсизлигига диққат билан ёндошишга чақирди. Бу тўғрисидаги расмий баёнот элчихонанинг расмий сайтида эълон қилинди.

 Баёнотда: “АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги октябр ойида маҳаллий ҳукумат ва чет эллик дипломатларга қарши террорчилик ҳужуми, одамларни гаровга олиши ёки ўғирлаш каби воқеалар юз бериши эҳтимоли бор деган маълумот олди. Шу муносабат билан элчихона ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга, жамоатчилик жойларда хавфсизликни сақлаб, одмалар кўп йиғилган жойларга бормасликка чақиради. Маҳаллий ҳукуматнинг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига аниқ риоя қилиб, ОАВ хабарлардан хабардор бўлиб туринглар. Қандайдир намойиш ёки оммавий юришлардан олис бўлинглар”,- деган кўрсатма берилиб, боғланиш телефон рақамлари кўрсатилган.

 Туркистон:

 Қирғизистонда сиёсий вазият таборо кескинлашиб боряпти. Бунга қўшимча тарзда дунёда ҳам халқаро сиёсат ўта хавфли ва кескин ҳолатга келиб қолди. Қирғизистоннинг бу иккала ҳолати ҳам яъни, ички сиёсатидаги инқироз ҳолати ҳам, ташқи сиёсатида  халқаро сиёсатдаги инқирозий ҳолатлар ҳам шу кунги хавфли вазиятга тушиб боришига сабаб бўляпти.

 АҚШнинг юқоридаги баёноти ҳам Қирғизистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги бораётган заиф позициясига ва унга қарши турган кескин ташқи кучлар таъсиридан келиб чиқиб берилди. Ташқи кучларнинг жуда катта таъсир қуввати АҚШнинг халқаро сиёсатдаги салоҳиятларига боғлиқ. Қирғизистонга таҳдид қилаётган ташқи ва ички қувватларнинг деярли ярмидан кўпи айнан АҚШнинг ўзига суянишади. Айнан унинг ўзидан буйруқ, маслаҳат ва кўрсатма олиб туришади. Қолган қувватлар эса Россия ва яна бошқа етакчи давлатлар таъсири остида. Дунёнинг ҳеч бир ерида бу халқаро сиёсат етакчиларининг таъсири, алоқаси ва буйруқларидан ҳоли қўпорув ёки бошқа оммавий қирғинларга сабаб бўлувчи амалиёт содир бўлмайди.

 Навбат Қирғизистонга келди. Ташқи кучлар Қирғизистондаги ўзини мазлум санаган сиёсий қатлам вакиллари билан тил бириктиришга ҳаракат қилишади. Яъни, улар Қирғизистондаги бирор сиёсий гуруҳни ўз халқини портлатиб юбориш орқали қандайдир манфаатга эга бўлиши мумкин эканига кўндиришга ҳаракат қилишади.

 Бу 2010 йилдаги Ўш воқеалари мисоли билан ойдинлашади. Ўшанда вақтинчалик ҳукумат Россия билан Бакиевнинг режимини қулатиш учун тил бириктирган эди. Вазият кескинлашиб Бакиев президентлик резидентциясини Қирғизистоннинг жанубий қисмига кўчириб олиши мумкин бўлган қалтис ҳолат юзага келди. Қирғизистоннинг жанубий қисмида бир миллиондан ошиқ ўзбек миллати вакиллари яшайди. Вақтинчалик ҳукумат Бакиевдан аввалроқ ўзбек диаспораси вакиллари билан шартнома тузишга шошилишди. Ўзбеклар нима сўраса ҳаммасини ваъда қилишди. Бакиевни қувиб чиқаришганларидан кейин эса ўзбекларга ваъда қилинган нарсаларни бера олишмаслигини англаб етишди. Шунда яна Россиянинг маслахати ва кўрсатмалари остида Ўшда Қирғизлар билан Ўзбеклар ўрталарида кичик бир миллий низо келтириб чиқиш амалиётини уюштиришди. Бу билан улар барча айбни Ўзбек миллий етакчиларига ағдариб, улардан бира-тўла қутулишни ният қилишган эди.

 Лекин Россия вазиятдан фойдаланиб Ўзбекистонни бир оз сергакликка чақириб олишни қасд қилиб, урушни кучайтириб юбориш орқали Қирғиз ҳукумати назоратидан чиқариб юборди. Россия бир неча бинолар устига снайперлар қўйиб, кўпроқ Қирғиз миллати вакилларини ўлдириш билан уларни нафратларини кучайтириб бораверди. Вазият кучайиб боравериши билан юз минглаб ўзбеклар Ўзбекистонга қоча бошлади. Россиянинг мақсади ҳам шу эди. Лекин Ўзбекистон ҳам вазиятга таъсир кўрсатишга мажбур бўлиб, ўзбекларни ҳимояси учун бир қанча қуролли гуруҳларни Қирғизистон ҳудудига махфий тарзда олиб кириб, мувозанат ўрнатиш билан русларнинг режасини қисман тўхтатиб қўйди. Тўрт кунда қочқинларни ортга қайтариб, вазиятни бир қанча сокинлаштириб қўйди.

 Эй, Қирғизистондаги сиёсий қувват эгалари!

 Қирғизистоннинг куч-қуввати 2010 йилдагидан ҳам заифроқ. Ўшанда ҳам айнан ҳозирги сиёсатчилар ва сиёсий гуруҳлар бир бирларингиз билан олишиб келгансиз. Сизлар ўша хатоларингизни яна такрорлаш арафасида туриб қолдингиз. Юқоридаги АҚШ вакилининг баёноти ҳам шунга далолат қилади. Ҳозир Қирғизистондаги вазият ўта кескин. Лекин сизларга ҳомийлик қилишни таклиф этаётган ташқи куч вакилларининг ўз манфаатлари бор. Уларни сизнинг ёки Қирғизистоннинг манфаати қизиқтирмайди.

 Афғонистонни эсланг! Халқаро сиёсий кучлар Афғонистонни бир бирлари билан рақобат қилиш ва уруш олиб бориш майдонига айлантириб олишдику! Ҳозир ҳам ташқи кучлар сизларга ҳар тарафдан турли маслахатлар бериб келишяпти. Шу арзимаст креслоларингиз эвазига, ўз халқингизнинг манфаатига тескари боряпсизлар. Лекин эндиги қадамлар, фуқароларингизни қирғин бўлишига сабаб бўладиган амалиётлар ҳақида боряпти. Улар сизларга таклиф қилаётган жиноятлар, сизлар назорат қила оладиган даражадан чиқиб кетиши мумкин. Улар ишни Исломий гуруҳ ёки шахслар томонидан уюштиришни ваъда қилишади. Кейин нима бўлади?!

Мусулмонлар факторини илгари суришмоқчи бўлишади. Афсуски жуда кўп минтақаларда шу йўналиш уларнинг урфларига айланди. Лекин бу ҳам бирор бир исломий томонни манфаатидан келиб чиққан ёки мусулмонлар уюштирган амалиёт бўлмайди. Яъни, мусулмонлар уларнинг қўллови ва ихтиёридан четлаган ҳолда хатто бир ўлкадан бошқасига ўта олмайди. Хатто мусулмонлар ижросидаги амалиётлар ҳам халқаро кучларнинг қўллови ва йўналтириши билан амалга оширилади. Бунга мисол сифатида сиз Қирғиз сиёсатчиларини келтириш мумкин. Бир неча маротаба куфр кучлари билан ҳокимиятни ағдардингиз, юзлаган қурбонлар бердингиз, миллий урушлар, шуларни ҳаммасини сизлар қилдингиз. Ваҳолангки сизлар мусулмонсизлар!

Эй Қирғиз сиёсий элитаси, сиёсатчилари ва ҳукумат етакчи вакиллари! Сизлар бир бирларингиз билан тахт талашиб, куфрнинг қўлидаги қўғирчоқларга айланиб қолдингиз. Лекин хали ҳам сизларда ихтиёр бор. Ўз юртингизни, халқингизни куфрнинг қўпорув ишларидан сақлаб қолинг. Уларга бу ишларни амалга оширишларига йўл берманг! Шерик бўлманг! Сизларнинг манфаатларинг амалга ошиши билан улар тўхтамайди! Уларнинг ҳар бирининг ўз манфаати бор. Қирғизистон уларнинг қўлларида навбатдаги уруш майдонига айланиб қолиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here