Истамбул қамоқхонасида қолаётган ўзбек маҳбуслар

919
0

Истамбул қамоқхонасида қолаётган ўзбек маҳбуслар

ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган Истанбулда яшовчи ўзбек қочқинларининг бир қанчаси ҳали ҳам қамоқхонада сақланмоқда. Истанбул иммиграция бошқармаси томонидан 12 июл куни тайёрланган 200 оила рўйхатидан ҳозиргача 138 нафар ўзбек қўлга олинган. Полиция идорасига олиб келинган 138 кишидан фақат 7 киши сўроқ қилинган холос. Хабарларда айтилишича, полиция идорасидан Қумқопи қамоқхонасига олиб келинган ўзбекларнинг аксарияти озод қилинган. Улардан баъзиларига мамлакатни тарк этиш шарти қўйилган. Ҳозирда 17 киши ҳибсда қолмоқда.

Фақат бармоқ излари ва қон намунаси олинишидан сўнг ҳеч бир терговга тортилмай, эътиборсиз ташлаб қўйилган ўзбеклар ўзларининг кейинги тақдирини ўйлаб безовта бўлишмоқда. 2 ойдан буён қамоқда қолаётганига қарамай, нима асосда қўлга олинганликлари ҳақида уларга маълумот ҳам берилмаяпти.

Ҳибсга олинганлар орасида Қозоғистон фуқароси бўлган ўзбек миллатига мансуб 78 ёшли Кулаш Мирза Калкаман ҳам бор. Ёши бир жойга бориб қолган онахон икки ойдан буён ҳеч бир терговсиз, Қумқопи полиция марказида қолмоқда.

Ажабланарли жойи шундаки, “ТуркистонДер” жамиятининг Бошоқшаҳар вакиллиги тарафидан тайёрланган ёрдамга мухтож ўзбеклар рўйхати ҳибсга олинган ўзбеклар рўйхати билан бир хил чиққан. Айниқса, ёрдам рўйхатига киритилган барча аёлларнинг полиция ходимлари томонидан ҳибсга олиниши эътиборга моликдир. “Yeni Şafak” газетасига интервю берган ўзбеклар ўз қўллари билан тайёрлаган рўйхат қайдай қилиб ҳибсга олиш рўйхатига айланиб қолганлигидан ва қайси йўл билан полиция қўлига тушиб қолганлигидан ҳайрон эканлигини айтишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here