Афғонистон президенти қуролли мухолифат билан тинчлик битими имзолади

478
0

Афғонистон президенти қуролли мухолифат билан тинчлик битими имзолади

Афғон маҳаллий матбуотининг хабар қилишича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани пайшанба куни Гулбиддин Ҳикматёр бошчилигидаги мамлакатдаги йирик қуролли мухолифат – Афғонистон Ислом партияси билан тинчлик битими имзолади.

 Маълум бўлишича, қуролли гуруҳ раҳбари айни вақтда Покистон ҳудудидалиги тахмин қилинаётган Ҳикматёр мазкур келишувни чоршанба куни имзолаган. Тинчлик келишувининг дастлабки варианти делегациялар томонидан 22 сентябрда Қобулдаги музокараларда тасдиқланган эди.

 Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерики Могерини ушбу келишув борасида тўхталиб, “сўнгги 15 йилда Афғонистонда бугун илк тинчлик келишуви имзоланди. Эндиликда томонлардан уни ижро этиш сўралади. Бу сабр, ўзини тия олишни талаб қилади. Европа Иттифоқи Афғонистонни ҳам сиёсий ҳам молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб қолади”, – дейди Могерини.

 Ҳикматёр бошчилик қилаётган қуролли гуруҳ мамлакатда “Толибон” ҳаракатидан кейинги ўринда турувчи катта кучдир. Гуруҳ раҳбари 1993-1994 йилларда Афғонистон бош вазири лавозимида ишлаган. 2003 йилдан АҚШ уни ўша вақтдаги Толибонлар раҳбари Мулла Умар, “Ал-Қоида” етакчиси Бин Ладен қаторидаги экстремистлар рўйхатига киритган. Ҳозирга қадар Ҳикматёрнинг яшаш жойи ноъмалум.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here