Ўзбекистонда қўзғалон бўладими

749
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 Ўзбекистонда қўзғалон бўладими

 Бир инсон ҳақиқатни гапирса, мазлумлар дарров уни қўллаб қувватлайди. Лекин ҳулоса чиқаришда, ўз муносабатини билдиришда адашади. Баъзилари “қўзғалон қиламиз” ёки “хоинларни қувиб ташлаймиз” деса, қолганлари шу иш амалга ошса, бизга ҳам яхши кунлар келади деб, уларнинг қўзғалон қилишларига умид боғлайдилар. Лекин бу катта хато! Хеч қачон бизга қўзғалон фойда бермайди. Фақат оддий халққа зиён, бало-офат бўлади. Бегуноҳ инсонларни жоҳилона қўрбон бўлишларидан бошқа нарса бўлмайди. Шундан ҳадиксираган баъзи инсонлар, дунёда бўлаётган бундай ҳодисаларни кузатиб борган зиёлилар тезда ҳақиқатни кўтараётган инсонларни оғзини ёпишга, жим қилишга шошиладилар.

Аслида, бу қўзғалонлар мустамлакачи кофирларнинг ўз малайларини ҳокимиятга олиб келиш, ҳамда уларни сақлаб қолиш ёки бўйин товлаган малайини алмаштириш йўли. Масалан; 1990-чи йиллари турклар билан ўзбеклар ўртасида бўлган қўзғалондан ёки ўзбек-қирғиз қўзғалоннидан Россия АҚШни кириб келишини тўсиш учун фойдаланди. 2005-чи йили АҚШга моил бўлиб қолган Акаевни Бакиевга алмаштириш учун оддий халқни қўзғади. 2010-чи йили Бакиевни кетказишда ҳам худду шундай бўлди. Мисрда Мурсийди кетказиб, ўрнига Сисини олиб келишда ҳам АҚШ оддий халқдан фойдаланди. Мусамлакачи мақсадга эришиш учун ўз малайи раҳбарлиги остида бир гуруҳ хоинларни ишга солади. Буларга ишонган баъзи жоҳиллар ҳам шу ишга қўшилишади ва улар билан халқни қўзғаб, мақсади томон нотинчликлар, тўс-тўпалонлар чиқаришади. Баъзида озгина “ҳиди”ни кўрсатиб қўйиб, ўз малайини “гапимни икки қилсанг ўрнингга бошқасини олиб келаман” деган маънода ҳам қўллайди.

 Бу ўринда шундай савол туғулиши табиий; ҳўш, унда нима қилиш керак? Жим, зулмга, ноҳақликларга сукут сақлаб, сабр қилишимиз керакми?

Жавоб: Йўқ, албатта. Ноҳақликлар, ёлғон-алдовлар, жабру-зулм бартараф бўлиши, адолат ва фаровонлик учун ҳаракат қилиниши шарт. Бунинг учун аввал ноҳақликлар очилиши, уни чиройлик қилиб кўрсатишларга чек қўйилиши керак. Ўз навбатида шу ишга нисбатан ҳақиқат айтилиши ҳам зарур. Хозиргина айтиб ўтганимиздек, бунга баъзилар ё яхши ниятда ёки мустамлаканинг буйруғи билан малайлари ва улардан қўрқиб ёки уларга ёқиш учун кўпчилик қаршилик қилади. Шу сабабдан золимона ваҳший тузумларнинг умри узаяди.

   Тўғри йўл эса, онгли инсонлар томонидан ҳар бир ҳаёт кўринишига нисбатан бўлаётган ноҳақликлар очилиши ва унга нисбатан ўзгариши керак бўлган фикр баён қилиниши талаб қилинади. Қолганлар эса, бунга ўз муносабатини билдирши керак, яъни танқид қилинаётган фикрга ва унга алтернатив бўлган янги фикрга ўз қарашини билдириш керак. Ҳар қандай фикрга кўпчилик томонидан мусосабат билдирилиши натижасида, бизга куфр ўз мустамлакасини ўрнатишларининг асоси бўлган, жамиятни жар ёқасига олиб келиб қўйган ёлғон-алдовлар, иккиюзламачиликлар заифлашади. Ҳақиқат ғолиб бўла бошлайди. Бу ишга ўз ҳиссасини қўшиш – ҳар бир балоғатга етган ақлли, ўзини ҳурман, бировнинг қўли эмасман ёки бировлар нима қилса рози бўлишдан чорасиз бўлган жонвор эмасман деган фуқаронинг зиммасидаги бурчи.

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here