Фикрлашга ва баҳсларга нима учун тўсиқ қўйилади?

646
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Фикрлашга ва баҳсларга нима учун тўсиқ қўйилади?

Инсон ҳар бир воқеъликка нисбатан тутадиган муносабатини шу воқеъликка тааллуқли фикрига, яъни уни қандай тушунишига қараб белгилайди. Халқ фикрлай бошласа, уларни мустамлакачи кофирларнинг мақсадига қараб бошқариш амри-маҳол ишга айланади. Шунинг учун омманинг фикрлашига эътиборини қаратаётганларга куфр қаттиқ қаршилик қилади. Террорист, экстремист ёки халқ душмани каби тамғаларни босиш, қувғин қилиш, қамаш, ҳатто ўлдириб юборишларни малайларидан талаб қилади. Бундаги асил моҳият фикрли инсонларни халқдан узиш, четлатишдир, токи халқни қўйдек аҳволда ушлаб туриш ва осонгина бошқариш имконияти қўлдан кетмасин.

Конститутцияга ўгартиришлар ишлари олиб борилмоқда. Бу қандай ўзгартириш, бизнинг келажагимизга қандай таъсирлари бор?- булар баҳсга қўйилмаяпти. Аслида конститутция ҳаётимизни тартибга солувчи бош низом ҳисобланса-да ва бу низомнинг ҳар бир бўлаги бизнинг ҳаётимизга асос вазифасини бажарса-да, бу соҳада фикр юритишга, баҳс қилишга чек қўйилади. Чунки баҳслашиш натижасида ҳақиқатлар юзага чиқади. Махфиёна тил бириктиришлар ошкор бўлади. Бу эса бизга ҳукмрон бўлишда давом этишни хоҳлаётган куфрга ёқмайди. Шунинг учун фақат ижро қилиш талаб қилинади, унда ҳам ўз мақсадларига мувофиқ келадиган моддаларинигина татбиқ қилишади.

Бизни бундай аҳволга компартия бошчилигидаги “руслар манфаатига асосланган сиёсат” одатлантирган. Қачонгача бизни муаммоларимизни бошқалар ҳал қилади? Биз нафақат ўзимизнинг ишлар ҳақида, балки дунёда бўлаётган сиёсий вазият ҳақида ўз муносабатимизни, лоақал бошқаларни қилаётган ишлари ҳақидаги фикримизи белгилаш, сўнг давлат миқёсида баён қилиш ҳақида баҳслар қилишимиз мумкин эмасми? Яъни бундай ишларни ингилизлар, французлар, немислар ёки руслар қилсину, бизлар фақат қора ишларгагина яралганмизми? нега бизлар бошқа давлатларда “қуллик”ни осон қилиши, тиламчилик ҳақидагина фикр юритамиз?  Ёки олий ўқув даргоҳларини тамомлаган миллион-миллионларнинг бу соҳаларда фикр юритишга ақллари етмайдими?! Лоақал шундай баҳсларда, аввал Ўрта осиёга, кейин Туркия, Эрон ёки араб давлатларига ўрнак бўлмаймиз. Бизлар яхши ишларни бошлаб беришга лойиқ халқ эмасмизми?

Халқ энг қимматбаҳо кондир, унинг қаърида биз билмаган жуда кўп лаёкатли, иқтидорли инсонлар мавжуд. Бефойда кўрсатувлар ўрнига, ёш авлоддан етук олимлар, дунё сиёсатига таъсир ўтказишга лаёқатли етакчилар, иҳтирочилар чиқишлари учун теле-эфирларда, матбуотда, оммавий жойларда, ҳамда ўқув юртларида ҳар хил мавзуъларда баҳсларни йўлга қўйса бўлмайдими?… бундай ишларни ҳам ўзга халқлардан бир вакил келиб, бошлаб бериш керакми?

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here