Устоз Чубак ҳожи ва оила аъзоларига таъзия

562
0

Устоз Чубак ҳожи ва оила аъзоларига таъзия

  Аллоҳ таоло “Анбиё” сурасида:

كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَنَبْلُوكُمْ بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ

Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз”, дея марҳамат қилади. (21:35).

 Дарҳақиқат, Аллоҳнинг синов дунёсига келган ҳар бир жон бир кун келиб ўлим таъмини тотиб кўриши муқаррар. Кимдур ўзи учун белгиланган муддат (ажал) етиб келгунга қадар ўз имконият ва куч-қувватини ўткинчи дунё матоҳларини қўлга киритиш учун сарфласа, кимдур бу муддатдан фойдаланиб ўзидан яхши иш, яхши ном ва солиҳ фарзанд қолдиришга интилиш орқали Охирати учун заҳира тўплаш ғамида ўтказади.

 Бугун, 19 сентябр куни ўз тақвоси, маломатчининг маломатидан қўрқмай Ислом дини ҳукмларини қандай бўлса шундайлигича етказиш орқали Қирғизистон мусулмонлар мухаббатига эришиб, қалбидан чуқур ўрин эгаллаган Уламолар кенгаши аъзоси устоз Чубак ҳожи Жалиловнинг волидаи муҳтарамаси Гулжамол Сакиева 64 ёшида дорул бақога риҳлат қилди.

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

Албаттабарчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [2:156].

 Бу онамиз ўз умрини Аллоҳ таолога итоат ва ибодатда ўтказиш билан бирга ўз ортидан устоз Чубак ҳожи Жалиловдек забардаст Ислом олими ва солиҳ фарзанд қолдирди. Бу орқали эса ўз ортидан тўхтовсиз бориб турадиган савобли амалга эга бўлди, иншаАллоҳ.

 Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Агар банда вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди. Лекин уч амали тўхтамайди: 1) Садақаи жория; 2) Манфаат берадиган илм ва 3) Дуо қиладиган солиҳ фарзанд”, деганлар. (Муслим ривояти).

  Биз, Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси ва барча аъзолари номидан устоз Чубак ҳожи Жалиловга, оила аъзоларига, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

 Маълумот учун: марҳума онамизни сўнгги сафарга узатиш маросими (жаноза намози) 20 сентябр куни Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманига қарашли Боймундиз қишлоғида 10:00да бўлади.

 Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here