Путин: Сурия масаласида АҚШ билан мақсадимиз бирдир

0
577

Путин: Сурия масаласида АҚШ билан мақсадимиз бирдир

Сурияда терроризмга (Исломга) қарши кураш борасида Россиянинг мақсади АҚШнинг мақсади билан ҳамоҳангдир. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Бишкекда берган баёнотида маълум қилди.

Владимир Путин Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Сурияда эълон қилинган сулҳга тўхталди. Россия президентининг таъкидлашича, Сурияда тинчликка эришиш ва терроризмга (Исломга) қарши кураш борасида АҚШ ва Россиянинг мақсади бирдир.

 “Сурияда терроризмга қарши курашда АҚШ билан мақсадимиз бир эканлигини, шунингдек тинчликка эришиш нуқтасида ҳам истагимиз бир хиллигини айта оламан. Ҳар кимнинг буни тушуниши борасида бизда ҳам, америкалик ҳамкорларимизда ҳам ҳеч шубҳа йўқ”, деди Путин.

Шунингдек, Россия раҳбари Сурия президенти Башар Ассад билан баъзи шартномаларни имзолаганлигини маълум қилди.

“Россия ўз мажбуриятларини бажаради. Бундан ташқари, Сурия президенти Башар Асад ва Сурия ҳукумати билан шартнома туздик. Кўриб турганимиздек, Сурия ҳукумати ушбу шартномага амал қилмоқда», деди Россия президенти.

Баёнот давомида АҚШдаги ўзгаришларни яқиндан кузатиб бораётганлигини таъкидлаган Россия раҳбари “Россия билан тенг равишда алоқалар ўрнатиш истагида бўлганларнинг туйғуларини баҳам кўряпмиз. Бу ҳолат мамлакатимиз учун ҳам, халқаро ҳамжамият учун ҳам муҳим аҳамиятга эга”, дея қўшимча қилди.

NO COMMENTS