Хитой Қирғизистон билан терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқчи

597
0

Хитой Қирғизистон билан терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқчи

 Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмийси Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, Бишкекдаги Хитой элчихонасида уюштирилган қўпорувчилик амалиётидан сўнг Хитой ҳукумати Қирғизистон ва минтақадаги қолган давлатлар билан терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиради.

 Маълумки, 30 август куни эрталаб Қирғизистондаги Хитой элчихонасида кучли портлаш содир бўлган эди. Ҳукуматга қарашли матбуотларнинг хабарларига кўра, ҳудкуш ҳужумчи машина билан Хитой элчихонасига катта тезлик билан кириб борган ва элчихонанинг ғарбий қисмидаги зирҳли дарвозага машинасини уриб, ўзини портлатиб юборган.

 “Терроризм дунё ҳамжамиятининг умумий душмани, минтақа учун эса энг жиддий таҳдид. Хитой ҳам терроризмдан жабр кўриб келмоқда. Бошқа юртлардаги ўз муассасалари ва ходимларини ҳимоя қилиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун Хитой Қирғизистон ва минтақадаги қолган давлатлар билан икки томонлама муносабатлар ва ШҲТ доирасида терроризмни ҳар қандай шаклини бартараф қилиш учун терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кучайтиради”,- деди Хуа Чуньин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here