Хитой ҳам расман Асадга ёрдам беришни бошлади

440
0

Хитой ҳам расман Асадга ёрдам беришни бошлади

Хитой ҳарбий масъуллари Сурия армиясини қурол яроқ ва ҳарбий таълим жиҳатидан қўллаб қувватлашини расман эълон қилди.

Хитой давлат телевидениясининг ҳарбий масъулларга таяниб хабар қилишича, Хитой ҳукумати Асад армиясига ҳарбий машғулотдан ўтказиш ва қурол яроқ орқали ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилган.

Хорижий ахборот агентликларининг маълумотларига кўра, Хитой ҳарбий кучлари биринчи марта Сурия армиясига ёрдам беришини расман эълон қилмоқда. Хабарда айтилишича, Сурия мудофаа вазири билан Хитой ҳарбий вакиллари якшанба куни Дамашқда ўтгазган учрашувида ўзаро муҳим қарорлар қабул қилган. Бу қарорлар орасида Хитой армиясининг Сурияга ёрдам сифатида Асад армиясини ҳарбий машғулотдан ўтказиб бериши ҳам ўрин олган.

“Doğan” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой адмирали Гуан Йоуфей Сурия мудофаа вазири Фаҳад Яссим билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш ҳақида гаплашиб олишган.

“Хитой ва Сурия армиялари ўртасида анъанавий дўстлик алоқалари мавжуд. Хитой армияси ҳозирда Сурия армиясига ёрдам кўрсатиш ва у билан ҳамкорлик қилишни умид қилмоқда”, деди Гуан Йоуфей Сурия мудофаа вазири билан учрашгандан сўнг берган баёнотида.

Хитой узоқ вақтдан буён Россия билан биргаликда Асад режимини сиёсий тарафдан дастаклаб келмоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгаши тарафидан Асад режимига қарши чиқарилган қарорларга нисбатан Хитой ҳукумати тўрт марта вето қўйган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here