Эй исломий армиялар!

0
605

Ҳалабдаги аёллар ва гўдакларнинг қирғинга, очликка учраётгани уларни мудофаа қилишга киришишингиз учун кифоя қилмайдими?!!!

Бир ҳафтадан ўтди, Ҳалаб шарқида мусулмонлар Асад ва рус кучларининг ваҳшиёна қамалига дуч келмоқдалар. Таърифлашга тил ожизлик қилувчи бу қамал ичида 300.000дан зиёд аҳоли бор, уларнинг 60 %и аёллар ва болалардир. Улардаги мавжуд тиббий ёрдамлар, сув ва емиш тобора тугаб бормоқда. БМТга кўра, озиқ овқат запаслари бир неча ҳафтага етиши мумкин, холос. Тугаб бўлганда эса, бу шаҳар ҳам қонхўр режим қамалида қолган Мадая каби бошқа шаҳарлар қатори очликка дуч келиши мумкин. Ёрдам ишчиларидан бирининг Британ радиосига айтишича – у Сурия аҳлидан бўлиб, Ҳалабда яшайди – қамал бошлангандан буён озиқ овқат шу даражада оз қолганки, бешта нонни ўн кишидан иборат битта оила икки кунга етказиб емоқдалар… Бунинг устига, бир томондан Асад кучлари, иккинчи томондан рус кучлари бомбардимон қилиб, аёллар, болалар, эмизикли гўдакларни тинмай қиряпти, шаҳар инфратузилмасини вайрон қилишга, аҳолисини бутунлай йўқ қилишга уриняпти… БМТга кўра, 23-24 июл кунлари ҳаво ҳужуми орқали Ҳалаб шарқида 4та касалхона ва битта донор маркази вайрон этилган. Сўнгги кунларда 12 соат орасида шаҳарда ишлаб турган биттаю битта болалар касалхонасига икки марта ҳаво ҳужуми қилинган, туғуруқхона ҳам ҳаво ҳужумига учраб, бир неча қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлган.

Бугун Ҳалабда мусулмонларнинг қаҳрамон аёллари ва болалари олдида амри маҳол танловлар вужудга келди: ё шаҳарда қолиб, қирғинга ва очликдан аста секин ўлишга дучор бўлиш ёки шаҳардан қочиб чиқишга уриниб, Асаднинг снайперлари нишонига дуч келиш… Шундай бўлса-да, шунча аянчли машаққатларга қарамай, мард муслималар Ҳалаб кўчаларига чиқиб, мужоҳидларни қўллаб-қувватловчи намойишлар қилмоқдалар, қонхўр режим снайперларига парво қилмаяптилар, Умматни ҳимоя қилмоқчиликларининг ифодаси сифатида, «Уммат вакили сифатида Ҳалаб жангга кирди», дея ёзилган плакатларни кўтариб чиқмоқдалар, чунки исломий армиялар ўз зиммаларидаги мудофаа бурчларига парво қилмаяпти! Ҳалаб болалари қўрқмасдан кўчаларга чиқиб, резина балонларни ёқмоқдалар, қора тутун пайдо қилиб, душман содир этаётган бомбардимонларга халақит беришга уринмоқдалар, чунки уларни мудофаа қилишга қасамёд қилганлар казармаларда биқсиниб ётишни афзал кўришди!

Шунинг учун биз ҳар бир қўмондон, ҳар бир зобит, ҳар бир аскарга бундай саволлар берамиз: Очлик ва қирғин Ҳалабида болалар ва эмизикли гўдаклар қирилаётганда сиз нима қиляпсиз?! Нега уларни бу аҳволда ташлаб қўйдингиз?! Ҳимоя қилувчи армиялар бўла туриб, шу болаларнинг мудофаа ишлари билан шуғулланаётганларини қандай қабул қилиб бўлади?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло гарданингизга фарз юклаган, у ҳақда қиёмат куни албатта жавоб берасиз! Беш йилдан буён, ҳануз муборак Шом заминини қатли ом саҳнасига айланганини, бу саҳнада минглаб ака-укаларингиз, опа-сингилларингиз жон берганларини томоша қилиб, қимир этмадингиз! Беш йилдан буён, ҳануз Сурияда опа-сингилларингиз Асад кўппакларининг таҳқирлари сабабли қилаётган фарёдини, нобуд бўлган болалари ва қариндошлари учун йиғлаётганларини миқ этмай эшитяпсиз! Беш йилдан буён, ҳануз суриялик гўдакларнинг ҳаво ҳужумларида тириклайин дафн этилаётганини ёки тирик қолиш учун мушук ва кучуклар ейдиган миқдорда емиш еяётганини қимир этмай томоша қиляпсиз! Уларга нусрат-ёрдам беришга эътиборсизлик қилганингиз учун эртага Ҳақ Субҳанаҳу ва Таоло ҳузурида нима деб жавоб берасиз?! Биз сизни зудлик билан шу ака-укаларингиз ва опа-сингилларингиз чақириғини қабул қилиб, уларнинг халоскорларига айланиб, бу дунёда куч-қудратга, охиратда Роббингиз ризосига, гўзал мукофотига ноил бўлишингизга даъват қиляпмиз. Биз сизни Халифалик давлатини барпо этишда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришингизга чақиряпмиз, чунки у Росулуллоҳ Aнинг минҳожлари асосидаги рошид Халифалик давлатидир. Бу давлат ер юзидаги барча мусулмонларни, уларнинг заифҳолларини озод этишингиз ва мудофаа қилишингиз, шу орқали Ислом ҳимоячиларига айланишингиз учун зудлик билан исломий армияларни оёққа турғизади! Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

وَمَا لَكُمْ لاَ تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاء وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

«Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Роббимиз, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир нусрат-ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган заифҳоллар йўлида жанг қилмаяпсиз?!» [Нисо 75]

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти мудираси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

NO COMMENTS