Исломий уйғониш партиясининг фаъолларидан бири Тожикистон зиндонида шаҳид бўлди

599
0

Исломий уйғониш партиясининг фаъолларидан бири Тожикистон зиндонида шаҳид бўлди

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»

Қурбон Маннонов  Исломий уйғониш партиясининг  Норак шаҳридаги раиси, касаллик туфайли  Душанбенинг 1 сонли  (Советский) қамоқхонасида шаҳид бўлди.

 Payom  сайтининг хабарига кўра, бу ҳақида марҳумнинг яқинлари маълум  қилишган.

Сўнгги кунларда Қурбон Манноновнинг аҳволи оғирлашиб, қон қусган. У  касаллиги давомида бир неча маротаба даволаниш талаби билан қамоқхона раҳбариятига мурожаат қилган. Аммо унинг бу талаби инобатга олинмаган”,дейилади Payom сайтидаги мақолада.

Хабарда айтилишича, Қурбон Маннонов  2015 йилнинг  19 август ойида Норак шаҳри тартибни сақлаш бошқармаси томонидан ҳибсга олинган. Аммо 28 августга қадар унинг айбдорлиги хусусида на адвокатига ва на аҳли оиласига бирор маълумот берилмаган. Яъни унинг ҳибсга олиш сабаблари айтилмаган.

Авваллари Маннонов партия йиғинларида нутқ сўзлаб ўзига нисбатан таҳдидлар хусусида айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, ДМХҚ бир неча маротаба уни бошқармага чақириб Ҳизб сафидан чиқишлигини қаттиқ талаб қилишган. Агар у рози бўлмаса, туҳматлар ва асоссиз ёлғон гувоҳликлар билан қамоққа олиниши ҳақида огоҳлантиришган.

Аммо Қурбон Маннонов, баёнотларининг бирида  бундай дейди:  “То жоним танамда бор экан, мен Ҳизб аъзоси бўлиб қоламан ва сўнгги нафасимгача Исломга хизмат қиламан!

Манбада айтилишича, Хатлон вилояти прокуратураси 2016 йил, 17 февралда Норак шаҳрининг 13 турғунига нисбатан жиноий иш қўзғаб узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилган. Улар “Ислом давлати” байроғини осишга уриниш бўйича айбдор деб топилиб, 10 йилдан то 25 йилгача жазога ҳукм қилинган. Уларнинг орасида 74 ёшли отахон Қурбон Маннонов ҳам бор эди.

Менинг бу ишларга умуман алоқам йўқ. Бу ишларни хавфсизликни сақлаш қумитасининг навбатдаги  қалбаки саҳна намойиши деб ҳисоблайман”, деган эди Қурбон Маннонов ўзига қўйилган айбловни инкор қилиб.

Қурбон Маннонов табиатан софдил, тақводор мусулмон эди. У киши золимни макридан ҳамиша огоҳ бўлишга уринган.  Марҳумнинг  аёлининг айтишича Қурбон Маннонов биродаримиз ҳар сафар уйдан чиқаётиб  аёлига  бундай дер эканлар :Шоядки мен бу чиқиб кетишим билан бошқа уйга қайтиб келмасам… Сен менинг ҳаққимга дуода бўлгин, Аллоҳ мени шаҳид қилсин”.

Расулаллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: — “Амаллар ниятларга боғлиқдир”.

 Хеч шубҳа йўқки, бу ҳодиса золим диктатор, динини дунё эвазига сотиб юборган, ҳавойи нафсига эргашиб, охиратини унутган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги манфур ишларидан ҳисобланади. Токи Шариат ҳукми олий бўлмас экан. бундай разил ишлар давом этаверади. Зеро Раҳбари йуқ Уммат табиийки ваҳший қонхўр душманлар луқмасига айланади. Зулматдан нурга чиқарувчи ягон йўл  Пайғамбар (с.а.в.) минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилиш билан амалга ошади. Биргина Одил Султон  уммат раҳнамоси ва имом бўла олади.

Аллоҳим бизларни тез кунларда Одил Султон билан масрур қилсин. Тожикистондаги бошқа мусулмон – мазлум биродарларимизга нажот берсин. Дин душманларига Ўзи кифоя қилсин. Амин.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир номидан бу биродаримизнинг аҳли оиласига чуқур таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ уларга сабри жамийл ато этсин. Ихлосманд отахонимиз Қурбон Манноновни Аллоҳ раҳмат қилсин, шаҳодатини  қабул айласин, жаннати Фирдавсидан жой ато қилган бўлсин. Умри давомида қилиб ўтган солиҳ амаллари ва Ислом динига қилган хизматлари эвазига Аллоҳ охират диёрида битмас туганмас неъматлар билан сийласин. Амин.

Аллоҳи Таоло айтади:

مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

  • Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди),улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар(мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ.

    [Аҳзоб: 23]

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here