Туркияда 450 дан ортиқ муҳожирлар ҳибсга олинди
Туркиянинг бир неча шаҳарларида, хусусан Истанбулда 29 Июлдан буён бошланган ҳибсга олиш амалиётида 450дан ортиқ Марказий Осиёлик муҳожирлар қўлга олинган. Бу ҳақида “İslami Gençlik” (Исломий ёшлар) ҳаракати баёнот тарқатди. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги ўзбеклардан иборат. Улар орасида тожик, қирғиз миллатига мансуб муҳожирлар ҳамда Шарқий туркистонлик ва Кавказликлар ҳам бор. Ҳаракатнинг маълум қилишича, муҳожирлар ўз ватанларига депортация қилиниши кутилмоқда.
Бу муҳожирлар ўз мамлакатларида таъқиб ва қатағонлар остида қолганлиги сабабли ҳижрат учун Туркияни танлашган. Ҳукуматнинг Марказий Осиё, Кавказ ва туркистонлик муҳожирларга нисбатан бундай сиёсати Россияга яқинлашув жараёни билан изоҳланмоқда. Агар бу муҳожирлар ўз мамлакатларига қайтарилса, уларнинг кўпчилигини ўз мамлакатларида ўлим ёки оғир қийноқлар кутаётгани айтилади.
“Исломий ёшлар” ҳаракатининг баёнотида айтилишича, 15 июл куни Туркияда давлат тўнтаришига ҳаракат бўлган кечада ўзбек, Қозоқ, Тожик ва Қирғиз ҳамда Туркистонлик ва Кавказлик муҳожирлар кўчаларга чиқиб, танклар қаршисида тик туришган. Уларнинг бу ҳаракатлари эса одамлар орасида куннинг асосий мавзусига айланган.
“Туркия 15 июлда давлат тўнтариши ташаббусига дуч келганда илк кечанинг ўзида ҳеч нарсага қарамай, давлат тўнтаришига қарши туриш учун кўчаларга чиқдик. Бир қанча давлат мутасаддилари уйларидан ташқарига қадам ташлашга ҳам ботинолмай турган бир пайтда биз ёнимизда Ўзбек, Тожик, Қирғиз ҳамда туркистонлик ва кавказлик мусулмон биродарларимизни кўрдик. Бироқ, шундай бўилишига қарамай, давлат тўнтариш хавфи бартараф этилгач, хунтачилар йўлига тўғаноқ бўлган биродарларимизга 29 июлдан бугунги кунгача ўзгача муомала қилинмоқда. 29 июлдан бошлаб уларнинг уйларига рейдлар уюштирилмоқда. Аксарияти ўзбеклардан иборат Қозоқ, Тожик, Қирғиз ва туркистонлик ҳамда кавказлик 450дан ортиқ биродарларимиз қамоққа олинди. Уларнинг орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор. Қамоққа олинганлар орасида 15 кунлик тожик чақалоқ ҳам, 80 ёшга кирган ўзбек онахон ҳам бор. Бундан ҳам ёмонроғи, агар улар ватанига қайтариб юборилса, уларнинг кўпчилигини Россия ва Хитойда ўлим кутиб турибди”, дейилади жумладан “Исломий ёшлар” ҳаракати тарафидан берилган баёнотда.
Туркистон:
Турк ҳукумати бир ўқ билан бир неча қуёнларни уриб олмоқчи бўлаяпти. У бу лоиҳани ҳарбий давлат ағдаришга бўлган ҳаракатдан аввал режалаштирган.
Эрдагон ҳукумати мувоффаққиятсизликка учраган ҳарбий давлат тўнтариш ташаббусидан фойдаланиб, аввал ўз рақиби Гулан тарафдорларига қаттиқ зарба бермоқда. Айни пайтда ўзига итоат қилишда бўйин товлаб келаётган ҳарбийларни тозалаш ишларини олиб боряпти. Зиёлилар, суд ва юристлар қатламини ҳам тозалаб олмоқчи бўлиб, юзлаган мутахасисларни қамоққа олди ёки ишдан четлатди. Навбат муҳожирларга етиб келди.
Лекин Эдагоннинг ҳаракатлари ўз халқига қарши йўналтирилган. Ваҳолангки у Англияга қочиб бориб ўтирган вақтида шу халқ кўчага чиқиб, жон бериб қўзғалончиларни қувиб чиқарди. Халқнинг ичида муҳожирлар ҳам бўлган.
Қўзғалоннинг томири чет мамлакатларга бориб тақалаётганини Эрдагоннинг ўзи бир неча маротаба айтиб ўтди. Лекин у негадир ўз халоскорларига (фуқороларига) зулм қилишда давом этяпти. Яқинда Эрдагон уюштирган намойишда ўша туни ҳалок бўлган шахсларни эслаб, уларни “демократия шаҳидлари” деб номлади. Демократияда шаҳид тушунчаси йўқ. Балки демократия ўша шаҳид каби тушунчаларни йўқ қилиш учун ўйлаб топилган системадир. Демак, Эрдагон халқ уни эмас, Ислом душманларидан исломий муҳитни ҳимоя қилиш учун жон фидо қилишганини билади.
Туркиядаги исломий муҳитнинг бироз барқарорлиги у ерга бутун дунё мазлум мусулмонларини тортиб борган эди. Бу муҳитни Эрдагон пайдо қилди десак бўлади. Лекин у бу ҳаракатлари билан Ислом ва мусулмонларнинг фаровонлигини эмас, балки ўзининг шахсий рейтингини кўтаришни кўзлаган. Эрдагон оламий исломий етакчи сифатида намоён бўлмоқчи эди. Аслида у оламий демократик куфр системасининг бир бўлагидир. Бутун дунё матбуоти халқнинг хунтачиларга қаршилиги исломий асосда бошқарилганини яширишга уринаяпти. Эрдагон эса, мусулмонлардан хафа эканини яшира олмаяпти.
Эрдагон Путин билан яқинлашди. У Ислом ва мусулмонларга бўлган нафрати ва улардан аразлаши сабабли ўзини демократ ва куфр системасининг тарафдори эканини ошкор қила бошлаяпти. Муҳожирларни қабул қилишидан мақсади Ислом оламида мусулмонларнинг ишончини қозониш ва шахсий обруй топиш эди. Қўзғалондан кейин нимадир ўзгарди. Эрдагон мусулмонларни қувғинга олиши ҳақида фикрлай бошлади.
Тўғрироғи, куфр системаси Эрдагон учун янги образ ўйлаб топиб бермоқчи. Турк халқининг куфр хунтачиларига қарши туриб беришдаги исломий туйғулари бутун куфр системасини хавотирга солиб қўйди. Эрдагон эса, бу оломонни бошқара оладиган ёки раҳнамолик қила оладиган кучли фигура эмаслиги ҳам ошкор бўлиб қолди. Энди у оламий исломий сиёсий раҳнамолик образини тарк этадиганга ўхшайди.