Ислом ва гўзаллик фикрати

876
0

بسم الله الرحمن الرحيم

МОДА ОРТИДАН ҚУВИШ ДЕМОКРАТИЯНИНГ БАЛОСИДИР (6)

Ислом ва гўзаллик фикрати

Ақл ва инсон истакларини шу ҳаётда инсон қандай яшаш кераклигини белгилаб берадиган асос қилиб қўйган Ғарб шахсиятининг акси ўлароқ, Исломий шахсият яратувчи мудаббир Аллоҳга бўлган иймонга асосланган. Зеро, яратган ҳам, ўзи яратган махлуқотларини биладиган ҳам ва бу инсонларни ислоҳ қиладиган низом, тадбир, маърифат ва тартиб-интизомни биладиган ҳам ўша зотнинг Ўзидир.

Ғарб тушунчасига мувофиқ умумий эркинликлар, шу жумладан шахсий эркинликка асосланадиган ҳамда эркагу аёлнинг ҳар бирининг кийиниш услуби, шаклининг кўриниши, бир-бирига нисбатан кўзқараши ва иккаласи ўртасида пайдо бўладиган алоқаларни белгилашда у иккисини эркин деб ҳукм чиқарадиган ҳаёт тарзининг акси ўлароқ, мусулмон киши – эркак бўладими, аёл бўладими, бундан қатъий назар – ўз ҳаётида Парвардигорига итоат қилиш асосида яшайди ва бажараётган ишлари Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига боғлиқ бўлиши лозим деган эътиборда ўша қилган ишларига биноан қиёмат куни муҳосаба қилинаман деб эътиқод қилади. Шунинг учун Ислом мусулмон кишини – у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин – унга узвий эҳтиёжлари ва ғаризалари низом чиқариб берсин деб ташлаб қўймасдан, Қуръон ва суннатда келган аҳкомларга мувофиқ ҳаёт кечиришга буюрди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلًا مُّبِينًا

– „Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларида ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“. [33:36]

Ислом муслима аёл учун турли шароитларда қабул қилиш лозим бўлган кўринишни ҳам, тўлиқ гўзаллигини кимларга кўрсатишни ҳам белгилаб берган:

Муслима аёл учун номаҳрамлар (турмушга чиқиши мумкин бўлган кишилар) ҳузурида фарз қилинган кўриниш юзи ва икки кафтидан ўзга бутун бадани аврат бўлганлиги туфайли уни беркитишдир. Унинг либоси терисининг ранги билиниб турар даражада юпқа бўлиши ҳам, баданининг бўғинлари билиниб турадиган даражада тор бўлиши ҳам ҳаром. Чунки Абу Довуд Қатодадан, у киши Набий (с.а.в)дан ривоят қилади: «Қиз бола ҳайз кўриш ёшига етса, унинг юзи ва икки кафтидан ўзгаси кўриниши жоиз эмас». Аллоҳ Таоло айтади:

وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلاَ يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلاَّ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلاَ يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلاَّ لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء وَلاَ يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

– „Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни, устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остиларидаги чўриларга ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир). Яна яширган зеб-зийнатлари билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар“. [24:31]

Шу билан бирга муслима аёл учун номаҳрамлар ҳузурида эътиборни жалб қиладиган даражада зийнатланиб-безаниб юриш жоиз эмас. У зот айтади:

وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلاَ تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى وَأَقِمْنَ الصَّلاَةَ وَآتِينَ الزَّكَاةَ وَأَطِعْنَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا

– „Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни, бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар), магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос“. [33:33]

Ислом муслима аёл учун умумий ҳаётда уйидан чиқаётган пайтда шаръий либосни фарз қилган. Бу либос химор (бошни тўлиқ, бўйинни ва кўкрак устидаги кийим ёқасини ёпиб турадиган ёпинчиқ)дан ва жилбоб (уй кийимларини ёпиб турадиган ва пастгача, ҳатто ергача осилиб турадиган яхлит матодан тикилган аёллар уст кийими)дан иборат. Агар у шу икки хил кийимни киймасдан уйидан чиқиб кетса, Парвардигорининг буйруғига зид иш қилгани учун гуноҳкор бўлади. Жилбоби йўқ бўлган аёл ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в)га савол берилганда, у зот (с.а.в) «Опасининг жилбобини кийиб турсин», дедилар.

Сўнгра, шулардан кейин, муслима аёл хос гўзаллигига эрининг олдидагина эътиборни тортадиган даражада эътибор бериши ва эрининг назарида ўзини чиройли, назокатли, покиза ва кўнгилни завқлантирадиган қилиб кўриниши лозим. Шу билан бирга, ташқи кўринишни асосий қиймат деб санайдиган, аёлни инсон сифатида эмас, балки мато сифатида кўрадиган, унинг аёллигидан арзимас ғаризий восита сифатида фойдаланадиган Ғарбнинг гўзаллик меъёрларига муккасидан кетмаслиги даркор. Унинг Ғарбча ҳаёт тарзига маҳлиё бўлмаслиги, ўзига Ислом таълимотлари асосида эътибор бериши, Парвардигорининг ва эрининг розилигини исташи унинг оиласини – Ғарбда кенг тарқалган иллатга хилоф тарзда – парчаланиб кетишдан сақлаб қолишни кафолатлайди. (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here