Яҳудий журналист: ИШИДнинг йўқ қилиниши манфаатларимизга зиддир
Исроилда чиқадиган “Жерусалем Пост” газетасининг ёзувчиси Эфраим Инбар ИШИДнинг йўқ қилиниши тарихий хато бўлишини билдирди. Стратегик ёзувчилардан бири сифатида танилган Эфраим Инбарнинг таъкидлашича, ИШИД ташкилотининг аъзоларининг йўқ қилиниши Ғарбнинг манфаатларига ҳам зиддир. Шу боис ИШИД ташкилоти бутунлай йўқ қилинмаслиги лозим.
“АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер охирги пайтларда ИШИД ташкилотининг тугатилиши бораси йирик кампаниялар ташкил қилмоқда. Шунингдек, яқинда мудофаа вазирларининг йиғилишида ҳам бу масала биринчи ўринга қўйилди. Бироқ ИШИД ташкилотининг тугатилиши тарихий хато бўлади. Бунинг жуда кўп турли сабаблари бор”, дейди Инбар Жерусалем Постда ёзган мақоласида.
Бундан ташқари, Ғарбнинг барқарорлик истагини ҳам танқид қилган Инбар “Ғарб барқарорликни истамоқда ва ИШИДни йўқ қилиб, ҳарбий мақсадларига эришишни хоҳламоқда. Лекин барқарорлик ҳар доим ҳам қиймат бўла олмайди. Барқарорлик фақат бизнинг манфаатларимизга хизмат қилиш учун асос бўлиши мумкин”, дея таъкидлайди.
Бундан аввал Ироқ ва Сурия ҳудудларида жойлашган ИШИД ташкилоти Исроилнинг технологиясидан фойдаланиб ракета мудофаа тизимини ишга солганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мутахассислар ИШИД Исроилнинг технологияси ёрдами билан чекланибгина қолмай, Япониянинг “Сони” компанияси ҳам ракета мудофаа тизимларига камералар ўрнаштириб берганлигини иддао қилиб келади.