АҚШ ва иттифоқчиларининг учоқлари Манбажда даҳшатли қатлиом содир этди

0
838

АҚШ ва иттифоқчиларининг учоқлари Манбажда даҳшатли қатлиом содир этди

Шомдаги мусулмонлар олдида АҚШнинг асл башараси фош бўлмоқда. Унинг учоқлари сешанба куни Шарқий Ҳалабдаги Манбаж шаҳри шимолида жойлашган Тухор қишлоғида даҳшатли қирғин содир этди… Буни Шом мусулмонлари иродаларини синдириш ва уларни малай жинояткор Асад режимини ағдаришга қаратилган муборак қўзғолонларини давом эттиришдек аҳдларидан қайтариш мақсадида амалга оширди. «Исломий Давлат» ташкилотига қарши, деган ниқоб остида содир этилган ҳужум ўнлаб фуқаронинг – улар ораларида аёллар ва болалар ҳам бор – ҳалок бўлишига олиб келди, кўплаб инсон жароҳатланди. Барча қурбонлардан ташқари, беш нафар оила бутунлай йўқ бўлди… Оммавий ахборот воситалари «Бугун эрталаб Манбаж шимолидаги катта Тухор қишлоғида АҚШ қирувчи учоқлари ҳужуми натижасида аксари аёллар ва болалар дохил 160дан зиёд оддий инсон нобуд бўлди», дея хабар тарқатди. Шунингдек, кеча Манбаж шаҳрида халқаро салибчи кучлар коалицияси учоқларининг ҳаво ҳужумлари натижасида 23 нафар шахс ҳалок бўлди, шаҳар ичкарисида 100дан зиёд фуқаро қамалда қолди.

Шомдаги қўзғолончи мусулмонларга қарши содир этилган бу мисли кўрилмаган жиноят, қонхўр режим жиноятларига қўшимча бўлмоқда. Шундоқ ҳам режим озод этилган кўплаб минтақаларни қаттиқ қуршовда ушлаб туриб, уларни турли қуроллар ёрдамида бомбардимон қилаётганди, Даряга кириб олишга, Ҳалабни қамал қилишга уринаётган эди. Буни энди ўз қўллари билан ҳамда АҚШ бошчилигидаги ғарблик хўжайинлари, уларнинг тобе ва малайлари қўллари билан содир этмоқда. Уларнинг ҳаммаси режим билан ҳамкорлик қилган ҳолда, тўғридан-тўғри оддий фуқаролар бошига бомба ёғдиришмоқда, режимга «кўк чироқ» ёқиб берибгина қолмай, у содир этаётган жиноятларни олқишлашмоқда… Буларнинг барчасини «Аллоҳдан бошқага ҳаргиз руку қилмаймиз», дея ҳайқириб, кофирлар малайи Шом тоғути зулмига қарши кўтарилган қўзғолон фарзандларидан ўч олиш мақсадида содир этишмоқда. Уларни АҚШ ечимларига мажбуран кўндиришга, қўзғолонларини ҳақиқий мақсади ва ўзгармас асосларидан чалғитишга уринишмоқда. Бунга терроризмга қарши курашни баҳона қилишмоқда. Аслида эса терроризмни келтириб чиқараётган ва ҳақиқий террорчилар уларнинг ўзлари ва уларга қўшилиб жиноятчи режимдир.

Эй Ислом диёри маркази бўлган Шом заминининг барча ҳудудларини ҳимоя қилаётган сабрли ва саботли мусулмонлар!

Аллоҳ саботингизни, қурбонликларингизни муборак қилсин! Қўзғолон муддатининг шунча узайганидан, қаттиқ қамалда қолиб кетганингиздан ҳаргиз ғамгин бўлманг. Чунки Роббингиз сизни синамоқни, душманингизни ҳалок этмоқни истаяпти

وَلِيُمَحِّصَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَمْحَقَ الْكَافِرِينَ

«Аллоҳ мўминларни (гуноҳларидан) поклаш ва кофирларни ҳалок килиш учун (шундай қилади)» [Оли Имрон 141]

АҚШнинг қўзғолон аҳлига дўстман, деган даъволарига алданиб қолманг. Ўзи содир этаётган мана шу қирғинлар ҳам, режим, Россия, Эрон ва унинг Ҳизби ва жангарилари содир этаётган қирғинларга сукут қилаётгани ҳам бу ёлғонини фош этмоқда. Бас, унинг малайлари ва тобелари даъвосига қулоқ солманг. Билъакс, уларнинг заиф арқонларини узиб ташланг, сафингизни бирлаштириб, Роббингизнинг мустаҳкам арқонига маҳкам боғланган ҳолда, Унга итоатда бўлинг. Шуни билингки, нусрат бир соатлик сабрдир, туннинг зим-зиё қоронғу соатлари ортидан албатта тонг отади… Карами кенг, қудрати улуғ Роббингизнинг сизга нусрат ва ғолиблик бериш тўғрисидаги ваъдасига ишонинг.

وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنْتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ * إِنْ يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِثْلُهُ وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنْكُمْ شُهَدَاءَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ

«(Эй мўминлар, куфрга қарши курашда) сустлашманг ва ғамгин бўлманг. Агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангиз, сиз устунсиз. Агар сизга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган ва Аллоҳ ҳақиқий имон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди»        [Оли Имрон 139-140]

وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ

«Мўминларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган» [Рум 47]

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими

 

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.infoahmadabdalwahab2@gmail.com

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

NO COMMENTS