Суриядаги уруш тўловини ҳамон аёллар ва болалар тўламоқда

860
0

Суриядаги уруш тўловини ҳамон аёллар ва болалар тўламоқда

Ал-Жазиранинг инглиз қаноти Ҳалабдаги қамалда қолган касалхоналарнинг фожеали аҳволи ҳақидаги мақолани нашр қилди. Ҳалабда ҳамон ҳаво ҳужумлари давом этмоқда, касалхонадаги ҳомиладор аёллар керакли тиббий ёрдамнинг йўқлигидан қийналмоқда, янги туғилган чақалоқлар ўлим хавфига юз тутмоқда.

Сурияда қўзғолон аланга олганига беш йилдан зиёд вақт ўтибди ҳамки, аёллар ва болалар бошдан кечираётган азоб-уқубатлар ҳамон давом этмоқда, қолаверса қийинчиликлар тўхтовсиз ортиб бормоқда. Чунки, аёллар ва болалар ҳуқуқи таъминланиши ҳамда уларга ғамхўрлик қилиб, ҳимоя қилиниши кўрсатилган халқаро қонунлар мавжуд бўлишига қарамай, қурбонларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда. Шунинг учун ҳам, бу қонунлар бутун дунёга ҳукмронлик қилиб, ер юзида бузғунчилик ва фасод тарқатаётган йирик давлатлар томонидан тузилгани учун шамолдаги ғубор каби йўқ бўлиб кетади. Айниқса, Сурия аёллари ва болалари тортаётган қийинчилик, уй-жойсиз қолиш, қувғин, очлик ва қатли ом каби азоб-уқубат билан рўпара келганда шундай бўлади. Шу ўтган беш йилнинг ўзи юртда соғлиқни сақлаш тизими вайрон бўлишини таъминлади. Беморларни даволашга на шифокорлар етишади ва на дори-дармонлар. Бу ҳолат баъзида беморларни мутахассис бўлмаган табибларга мурожаат қилишга мажбур қилмоқда.

Ҳар қандай кузатувчи бу юртда ҳомиладор аёлларнинг туғиш пайтида тиббий ресурсларнинг етишмовчилигидан азият чекишини гувоҳи бўлиши сир эмас. Мухолафат назорати остидаги минтақаларда бу ресурслар деярли мавжуд эмас. Шу сабабдан ушбу минтақалар, хусусан, Ҳалаб ва Идлиб – у ердаги фавқулодда гуманитар вазиятга қарамасдан – Асаднинг оммавий интиқомига дучор бўлмоқда. Чунки портловчи бочкалар ва ҳаво ҳужумлари касалхоналаргача етиб бормоқда. Қароргоҳи АҚШда жойлашган «Инсон ҳуқуқлари шифокорлари» ташкилотининг таъкидлашича, Сурия ҳукумати кучлари 600дан зиёд шифокор ва тиббиёт ходимлари ўлимига ҳамда касалхоналарга қилинган ҳужумларнинг 88 %ига жавобгар. Ташкилот ҳисоботида айтилишича, 183 нафар тиббий шаҳобчага қарши қасддан ёки тартибсиз равишда 233 марта ҳужумлар содир этилган.

Бундан ташқари, эмизикли ва янги туғилган чақалоқлар ҳатто касалхоналарда ҳам тиббий эътиборсизлик ва қаровсизликка юз тутмоқда. Чунки бу касалхоналарда тиббий кадрлар ва зарур асбоб-ускуналар етишмаслиги боис ҳатто мунтазам равишда ишлаб келган касалхоналар ҳам масъулиятни кўтара олмайдиган бўлиб қолди. Чунки, бу касалхоналарнинг асосий вазифаси биринчи тез ёрдам кўрсатишдан нарига ўтмайди. Урушдан олдин уч юз минг нафар атрофида шифокор, икки юзта шифохона, уч мингта тиббий марказ бор эди. Урушда тартибсиз равишда бомба ёғдириш, Суриядаги аксар минтақаларни қамал қилиш ва энг оддий ҳаётий ресурсларни тақиқлаш натижасида бу шифокорларнинг ярмидан кўпи юртни ташлаб кетди, шифохоналарнинг 60 %дан кўпроғи вайрон бўлди, тиббий марказлардан бир ярим мингдан зиёди ишдан чиқди.

Сурияда, хусусан, аёллар ҳам низолар ва урушлар сабабли кўплаб хавф-хатарларга дуч келмоқдалар. Бунга уларнинг боқувчиси йўқлик пайтидаги махсус заифалик вазиятлари ҳамда ҳар қандай шароитда уларнинг кучидан фойдаланилаётгани сабаб бўлмоқда.

Бу айтиб ўтилганлар суриялик покдомон муслима аёллар бошдан кечираётган бутун азоб-уқубатларнинг денгиздан бир томчиси, холос. Золим режим зўравонлигидан, зулмидан қутулиб озод бўлиш жуда-жуда қимматга тушмоқда. Гўдакларимизнинг қурбон бўлиши, аёлларимизнинг тул қолиши, ёшу қариларимизнинг ҳалок бўлиши бунинг тўлови бўляпти.

Кофир давлатлар кўзлаган ёвуз ниятларига ҳаргиз етишолмайди, албатта. Ушбу Шом заминидаги сабрли муробитлар кўрсатаётган фидоийлик Ислом Умматида жуда кўп яхшликлар ҳамда унинг ақидасидан мадад олувчи куч-қудрат мавжуд эканига очиқ далилдир. Бу эса Умматга сабот билан туришига, Аллоҳнинг изни ила, душманни ер билан яксон қилиб, нусрат қучишига имкон беради ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашига, шу орқали собиқ куч-қудратини қайта тиклашига муваффақ қилади. Бу Аллоҳга ҳаргиз қийин эмас.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here