Гўдаклар зўрланяпти, ҳукумат эса сукут қилмоқда
Фуқаровий жамият фаоли франциялик Тьерри Дарантьер исмли кимсанинг ғоят жирканч жиноятлар содир этганлиги маълум бўлди. У 60дан зиёд болакайни зўрлаб, улар билан фаҳш ишларни содир этган. Бу болаларнинг 41 нафари 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган тунислик болалардир. Франция маҳкамалари унга енгиллаштирилган ҳукм чиқарди. Яъни 18 йил қамоқ жазоси белгилади, шу муддат тугаши билан яна уни ҳайвон сингари навбатдаги жиноятлар содир этишига қўйиб юборади.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти матбуот бўлими аёллар қаноти буларга нисбатан қуйидагиларни таъкидлаймиз:
- Гўдакларга қарши содир этилган бундай жирканч жиноятни қаттиқ қоралаймиз ва жиноят қурбони бўлган болаларга, уларнинг оила аъзоларига қаттиқ таассуфимизни, тўла ҳамдардлигимизни билдирамиз.
- Тунис ҳукуматининг сиёсий жавобгарликни зиммасига олмаётганини, жиноят қурбони бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларининг топталган ҳуқуқларини талаб қилмаётганини қоралаймиз. Инсон ҳуқуқларини ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг шундай манфур жиноят қаршисида сукут қилиш билан унга нисбатан тил бириктирувчиларга, унга шериклик қилганларга айланиб қолаётганларига ўз таажжубимизни изҳор этамиз.
- Бу ва бунга ўхшаш жиноятлар ҳукмдорларнинг мустамлакачиларга малайлик қилишлари, Тунисни шубҳа остидаги жамиятларга томорқа қилиб беришлари оқибатида келиб чиққан, деб биламиз. Чунки бу ҳукмдорлар халқаро ёрдам жамиятлари ва халқаро ҳамкорлик ташкилотлари каби ниқоблар остида кирган айни жамиятларнинг болаларимизга сингдираётган сақофати, ақлларига мустамлакачи давлатларга мойиллик тушунчаларини ўрнатишлари нақадар хатарли эканига парво қилишмади.
- Ушбу жиноят жавобгарлигини илмоний тузумлар зиммасига юклаймиз. Чунки бу тузумлар шундай турмуш тарзини ўйлаб топганки, унда гўдаклар зўрланади, гўдаклик қадрияти ҳам, умуман инсоний қадрият ҳам сариқ чақалик аҳамият касб этмайди. Биз бу турдаги жиноятларнинг пайдо бўлишига ва тарқалишига шу илмоний тузумлар сабабчи, деб ҳисоблаймиз. Чунки бу тузумлар, бир жиҳатдан, болалар ҳуқуқини дунё бўйлаб ҳимоя қилишга ожизлик қилган бўлса, бошқа жиҳатдан, юртимизга ўзининг таълим ва ахборот дастурларини киритиш орқали ҳамда икки бир хил жинсдаги никоҳга тарғиб қилиш билан Тунис аҳлида илдиз отган мустаҳкам исломий қадриятларни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда.
- Барчани бизга қалқон бўлмиш Ислом тузумини барпо қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилишга даъват қиламиз. Зеро, илмоний тузумлар инсоният муаммолари учун соғлом ечимлар тақдим этишда бутунлай омадсиз эканлиги аллақчон ҳаммага маълум бўлиб қолди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон: 71345949, 21430700
Факс: 71345950
Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info