Атамбаев экстремизм (Ислом)га қарши курашни янада кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

0
580

Атамбаев экстремизм (Ислом)га қарши курашни янада кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

 Қирғизистон “мустақиллик”ка эришганидан бери учта президент алмашган бўлишига қарамай шу вақтга қадар Қирғизистонда тақиқланган диний адабиётлар рўйхати эълон қилингани ёки теологик (диний) экспертиза ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган бирор идора ташкил қилингани йўқ. Бундан расмий ҳукумат ва куч органлари ўзлари учун исталмаган бўлган диндор шахс ёки исломий ташкилот аъзоларига, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши қўллашда унумли фойдаланиб келишмоқда.

 Қирғизистонда тақиқланган адабиётлар рўйхатининг йўқлиги ва тақиқланган адабиётлар рўйхати расмий ахборот воситалари орқали эълон қилинмаган бўлсада, куч органлари Ислом даъватини кўтариб чиққан шахс ёки ташкилот аъзоларининг хонадонларига уюштирган рейдлари ортидан қўлга киритилган Қуръони Карим, Ҳадислар тўплами ва бошқа – гарчи ҳукумат рухсати билан босиб чиқарилган бўлса ҳам – исломий адабиётларни расмий ахборот воситалари орқали намойиш қилиб, у шахсни хали айби исботланмай туриб ёмонотлиққа чиқариб улгуришмоқда.

 Теологик (диний) экспертиза ўтказиш эса дин ишлари бўйича қўмита ёки муфтиёт вакилларига топшириб қўйилган бўлиб, улар тинтув давомида топилган адабиётларни куч органлари хоҳишига мувофиқ экстремистик ёки экстремистик эмас деган хулоса чиқариб беришади. Мана шундай шароитда расмий ҳукумат аввал мамлакат ҳудудида тақиқланган адабиётлар рўйхатини чоп қилиш ва теологик экспертиза ўтказиш салоҳияти ва лаёқатига эга бўлган бирор қўмита ташкил этиш ўрнига, экстремизм (Ислом)га қарши курашни кучайтрувчи қонунлар қабул қилмоқда. Бу эса ўз навтабида мусулмонларга босим ўтказиш ва улардан ноҳақ йўллар билан пул ундиришда куч органларига қўл келмоқда.

 Куни кеча Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев яна шундай қонунлардан бири, “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси 2016 йил 25 май куни Жогорку Кенеш томонидан тасдиқланган эди.

NO COMMENTS