Қозоғистон бош вазирининг ёрдамчиси сифатида қизини тайинлаган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда давлат бошқарувига лойиқ истеъдодли аёллар ҳам борлигини билдирди.
Петербург халқаро иқтисодий форуми бош Ассамблеясида журналистларнинг саволларига жавоб берган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда мамлакатни бошқаришга иқтидорли аёллар ҳам мавжудлигини таъкидлади. Фарид Закариа исмли журналистнинг “Сиз давлат бош вазирининг ўринбосари лавозимига аёл кишини тайинладингиз. Сизнингча, вақти келганда бир сиёсатчи аёл Қозоғистонда давлат раҳбари бўлиши ҳам мумкинми?”, деган саволига Назарбоев “Нима учун мумкин бўлмасин? Албатта бўлиши мумкин. Қозоғистон аҳолисининг 51 фоизини аёллар ташкил қилади. Депутатларнинг 30 фоизи аёллардан иборат. Бир неча аёл вазирларимиз бор. Шунга кўра бу мумкиндир. Чунки етарли даражада тайёр аёл кадрларимиз бор”, деб жавоб берди.
Шунингдек, Қозоғистон раҳбари “Менинг уч қизим бор, шунинг учун мен аёлларга ўзгача муайян нуқтаи назар билан боқаман», дея қўшимча қилди.
Айни пайтда Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари сифатида хизмат юритаётган президент Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева отасининг меросхўри сифатида кўрилади.