Эрон Инқилоб гвардиячилари ҳаво кучлари қўмондонларидан бири Амир Али Ҳожизода Эрон – Ироқ урушидан буён Эрон билан АҚШ ўртасида ҳарбий соҳада алоқа линияси мавжуд бўлиб келганлигини билдирди. Форс хабар агентлиги тарафидан тарқатилган хабарда айтилишича, Эроннинг Қом шаҳридаги Масумия мадрасасида сўзга чиққан Ҳожизода АҚШ билан сиёсий майдонда мулоқот давом этганлигини ва худди шунга ўхшаш алоқа линияси ҳарбий соҳада ҳам бўлганлигини таъкидлади.
“Сиёсий майдонда бўлгани каби ҳарбий майдонда ҳам икки томон ўртасида Эрон-Ироқ урушидан то ҳозиргача алоқа линияси мавжуд бўлиб келди. Линиянинг бир томонида Америка мудофааси бўлса, иккинчи тарафида қуролли кучлари бор эди”, деди Ҳожизода.
Ҳожизоданинг маълум қилишича, ядро битими, санкцияларнинг олиб ташланиши ва АҚШ маъмурияти томонидан мусодара қилинган 2 миллиард доллар каби масалалар бўйича олдинга силжиш қайд этилиши учун АҚШ ва Эрон ўртасида сиёсий майдонда мулоқот бўлгани каби ҳарбий майдонда давом этиб келган.
Туркистон:
Ўзини Американинг ашаддий душмани қилиб кўрсатишга уриниб келаётган Эрон аслида Яқин Шарқ минтақасида Американинг стратегик манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат ҳисобланади. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. 2001 йил 11 сентябр ҳодисасидан сўнг Америка Афғонистон ва Ироққа қарши уруш очиб, «ботқоқ»қа ботиб қолганида Эрон уни бу ботқоқдан қутқарувчи вазифасини ўтади. Ҳошимий Рафсанжоний 2002 йил Германиянинг Бонн шаҳрида Эроннинг бу ролини очиқ тан олди. Ироқда ҳам Америка саросимага тушиб, гангиб қолганда яна Эрон қутқарувчи сифатида ҳозир-у нозир бўлди. У Ироқ давлатини шия-сунний қилиб тоифачилик асосида бўлиб ташлаш билан АҚШнинг жонига оро қирди.
Афғонистондаги Толибон режими ва Ироқдаги Саддам Ҳусайн режими Эроннинг энг ашаддий душмани бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ Америка Эронни эмас, балки Саддам ва Толибон режимларини қулатди. Бу режимларнинг қулаши эса Эроннинг минтақада, бемалол ҳаракат қилишига кенг йўл очиб берариши кундек равшан эди. Кўриниб туриптики, Эроннинг АҚШга нисбатан дод-войлари қуруқ кўз бўямачиликдан бошқа нарса эмас. Аслида Эрон ҳам бошқа давлатлар каби АҚШнинг малайидир. Бу икки давлат ўртасидаги сўнгги пайтлардаги муносабатлар буни аниқ кўрсатиб турипди.