Қирғизистоннинг давлат қарзи чекланган миқдордан ошиб кетди

711
0

Амалдаги қонунга мувофиқ, Қирғизистон давлат қарзи Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 60 фоизидан ошмаслиги керак. Аммо бугунги кунга келиб эса давлат қарзи белгиланган миқдордан ошиб ўтиб, ЯИМнинг 60,3 фоизини ташкил этди.

 Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, 2016 йилнинг 31 кунги ҳолатига кўра, давлат ташқи қарзи 3 миллиард 646 миллион доллар (255,3 миллиард сом)ни ёки ЯИМнинг 60,3 фоизини ташкил этди.

 Гарчи ҳукумат ташқи қарзларни камайтириш мақсадида хорижий кредитларни жалб қилишда кескин сиёсат қўллашини маълум қилаётган бўлсада, ташқи қарзлар бўйича бераётган ҳисоботлари бир-бирига зид келмоқда. Ўтган йилнинг декабр ойида ҳукумат давлат қарзи 3 миллиард 800 миллион доллар (288 миллиард 800 миллион сом)га етгани ҳақида хабар қилган эди.

 Ўтган йил охирида муассасалараро ишчи гуруҳ тарқатган маълумотда ҳам Қирғизистоннинг қарзи 3 миллиард 800 миллион долларга етиб қолгани, шундан 3 миллиард 420 миллион доллари хорижий давлатлардан олинган қарзлар эканлиги айтиб ўтилган эди.

 Хабарда айтилишича, ташқи қарзнинг ярмидан кўпроғи Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банкидан олинган қарзларни ташкил қилади. Шунингдек, Қирғизистон катта миқдорда қарз олган давлатлар сафига Хитой, Россия, Япония ва Туркия киради.

Туркистон: 

АҚШ давлатининг қарзи шу кунда 19 триллион доллордан ошиб кетди. Бу АҚШнинг (ЯИМ)сига нисбатан 113.7 % ни ташкил этади. Агар бу АҚШнинг фуқороларига тақсимланадиган бўлса, ҳар бир америкалик учун 53 минг доллордан тўғри келади. Европа иттифоқининг умумий қарзи 18 триллион, бу ҳам бутун иттифоқнинг ЯИМсидан кўп.

Давлатлар ўрталаридаги қарз муаммолари ҳозирда фақат сиёсий босим бериш қуроли бўлиб қолди. Нега Қирғизистон сингари қашшоқ мамлакатлар ҳам ёки АҚШсингари бой ва кучли давлатлар ҳам қарзга ботиб бораверишади. Бунинг ҳаммаси халқаро иқтисодий ва сиёсий системанинг нотўғри асосга қурилганига далолат қилади. Бу капиталистик системанинг бузуқ ва ўта заиф иқтисодий системасининг оқибатидандир.

Лекин ишнинг сиёсий томони ўта аҳамиятли. Дунёда товар ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиш ресурслари чекли. Яъни инсонлар манфаати учун яратилган табиий бойликлар ва улардан фойдаланиш имкониятларимиз чекланган. (ЯИП) ялпи ички маҳсулот ҳар бир мамлакат, ўзининг ҳудуди ичида, дунёда яратилган табиий бойликлардан қанчалик фойдалана олаётгани ёки қанчалик ўзлаштира олгани билан ўлчанади. Яъни, давлат ва фуқоролар учун хизмат қилаётган кўчмас ёки кўчувчи мулклар, хизмат кўрсатиш ресурсларини кўлами билан ўлчанади.

Халқаро система шундай шакллантирилганки, унда йирик ва етакчи давлатлар дунёнинг ҳар бурчагида жойлашган табиий бойликлардан фойдалана олишади. Заиф давлатлар эса, ўз ҳудудида жойлашган табиий бойликлардан ҳам мустақил фойдалана олишмайди. Қирғизистонда Қумтор олтин конини Канада давлат компанияси босиб олган, ҳатто бир неча ўн йиллардан буён уни ҳайдаб чиқара олмаётгани бунга яққол далил бўла олади. Чунки бу оламий компаниялар ортида халқаро капиталистик система турибди. Улар ўз манфаатларини ҳимояси учун халқаро суд тизимини тузиб олишган.  Халқаро қонунлар қабул қилиб, ўзларининг барча ҳаракатлари учун қулай шароитларни қонунийлаштириб олишган.

Қирғизистон ўз бошига тушиб бораётган муаммоларда яна призидентини ёки ҳукумат вакилларини айблаб, уларни қувиб юбориш билан ўз муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракат бошлайди. Уларни яна ўша капиталист системаси етакчилари чалғитишмоқда. Бу сиёсий бузуқ Қирғиз элитаси, икки маротаба ҳокимият алмашгани нима оқибатларга олиб келгани, яшаш даражаларимиз қайси томонга ўзгаргани ва нима учун яхши томонга ўзгармагани ҳақида фикрлай олишмади. Бу кулфатларнинг барчаси куфр системасининг тузоғи ичига қурилган тизим ичида яшаётганимиздан эканини айтиб келаётган сиёсатчиларни эса, экстремист, террорист деб жамиятдан четлатишга уринишмоқда.

Энди Қирғизистоннинг ташқи қарзларидан, унга босим бериш қуроли сифатида фойдаланишади. Мамлакат қарзи  ЯИМсининг 60%дан юқорилаб кетганида эса, дефолт эълон қиламиз деб яна қўрқитишади. Чунки халқаро қонунлар, бир давлат жиноят қилганида бошқа давлатлар томонидан унга қарши чора кўриши билан ҳаётда татбиқ қилинади. Қирғизистоннинг қарзи кўпайгани учун йирик давлатлар жазолаши мумкин. АҚШнинг қарзи, ЯИМсининг 100% дан ўтиб кетганида, уни ким жазолай олади. Халқаро ҳамжамиятлар бунга ҳам, бошқа янги резолюциялар билан йўл топишди. Улар оддий одамлар тушуна олмайдиган иборалар билан АҚШнинг ҳозирги ҳолатини ҳам қонунийлаштириб қўйишди.

Қирғизистон муаммоси фақат халқаро капиталистик системанинг устимизда турганига боғлиқдир, ҳамда шу система тузган халқаро глобал оламий сиёсатнинг мавжуд эканига боғлиқдир, Ислом дини ҳаром қилган халқаро қонунларнинг устиларимизда мавжуд бўлиб турганига боғлиқдир, ҳокимият, ўз фуқороларининг эътиқодларидан келиб чиққан исломий мафкурадан воз кечиб, куфр мафкурасини ўз халқига мажбурлаётганига боғлиқдир, сиёсий элита, россияпараст ва америкапараст бўлиб, Қирғизистонни икки томонга тортиб боришаётганига боғлиқдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here