Ҳалаб қон йиғламоқда, мусулмонлар раҳбарлари ва олимлари эса сукунатда

592
0

Сўзларимни нимадан бошлашни ҳам билмайман. Кофир Москва ёки қотил Асаднинг хунрезликларига дучор бўлган ва вайроналар остида қолган Ҳалабданми? Ёки Мусулмонларнинг шафқатсиз қирғин қилинишини узоқдан кузатиб ўтирган раҳбарларданми? Ё Телевизор экранларида “Жаннат аниқми ёки мавҳумми”, дея тортишаётган, аммо умматнинг муаммоларига нисбатан эса жимгина сукут сақлаётган олимларданми? Билмадим… Аммо  ҳақиқат шуки,  Ҳалаб қон йиғламоқда.

Сурия қўзғолони кўп нарсаларни фош қилди; мусулмонлар раҳбарларининг сукунатини фош қилди. Париж ҳужумларини тун ярмида бўлса ҳам тарқата бошлаган, бироқ Ҳалаб ва мусулмонларга келганда сукунатни афзал кўрган матбуотни фош қилди. Мусулмонларнинг дарди ила дардланмаган олимларни фош қилди.

Кофирларнинг талабларини икки букилиб қабул қилаётган эй мусулмонлар ҳокимлари! Сиз “Бир дақиқа”, (One minute) дея чиққан вақтингизда Фаластин мусулмонлари сиздан кўп нарса кутган ва асирликдан қутилишни орзу қила бошлаган эди. Худди шунингдек, сиз “Сурияликлар бизнинг биродарларимиздир. Инша Аллоҳ, биз бир кун Дамашққа бориб, Уммавийлар масжидида намоз ўқиймиз”, деганингизда Суриялик биродарларимиз сизга умид боғлаган эди. Аммо сиз қуруқ гапдан нарига ўта олмадингиз, қатлиомлар қаршисида сукут сақладингиз. Аллоҳнинг душманларини дўст тутдингиз ва дўст тутишда давом этмоқдасиз.

Эй раҳбарлар! Мусулмонларнинг туйғулари билан ўйнашни бас қилиб, қирғинларга чек қўйиш учун қачон қўшинни ҳаракатга келтирасиз? Ёки сизнинг Уммавийлар масжидида ўқийдиган намоздан мақсадингиз жаноза намози эдими?

Сизлар мусулмонларнинг бошидан зулмларни кетказишдан кўра Аллоҳнинг душманларини рози қилишни афзал билдингиз. Ваҳолангки, азизлик фақат Аллоҳнинг ҳузуриданлигини наҳот билмасангиз? Тарихимиз азизликни кофирлардан эмас, Аллоҳнинг ҳузуридан излаган раҳбарлар ҳикоялари билан тўладир. Қатлиомларга сукут сақлаш у ёқда турсин, асирларнинг хабарлари қулоғига етар-етмас жиҳодга отланган раҳбарларимиз бор эди. Султон Алпарслоннинг набираси Султон Санжар мусулмон биродарларининг асир тушиб қолганлигини эшитган пайтда ёзган мактуби бунинг энг гўзал мисолларидан биридир.

Мактубнинг матни қуйидагича:

“Менга етиб келишича, мусулмонларнинг ерларини истило қилиб, улардан баъзиларини асир олибсан, баъзиларини эса қиличдан ўтказиб, мол-мулкларини талон-тарож қилибсан. Бу ишнинг оқибати нима бўлишини ўйлашдан шайтон сени тўсиб қўйибди. Биз асирларнинг мактубини ўқиган зоҳоти юзимизни Румга қаратдик ва шундай қарор қилдик: Рум Қайсари бизга асирларни топширмаса, Ислом юртларидан олган ҳар бир нарсани қайтариб бермаса ва узр сўрамаса Аллоҳ учун шундай буйруқ қиламанки, шарқдан ғарбгача, денгиз ва қуруқликдан Ҳиндистон, Туркия ва Форс қўшинлари Рум томонга юриш қилади. Улар денгиз ва тоғларни ларзага солиб, Константинополни бизнинг мулкимизга айлантиришади! Рум аскарларидан биттасини ҳам тирик қолдиришмайди. Ислом рамзи бўлган Масжид ва минбарларни Аллоҳнинг инояти билан Румнинг ичида барпо қилишади. Ҳақ Таолонинг азизлиги, Муҳаммад САВнинг ҳурмати ва отам Султон Малик Шоҳ ҳаққи учун қасам ичаманки, маҳбусларнинг барчаси, битта ҳам қолмай, ўз юртларига қайтарилмаса, бу ёзганларимнинг барчасини амалга ошириб, буни бутун оламга ибрат қиламан. Мейяфарикиндан Константинополгача ҳамма жойни кулини кўкка свураман”.  (Ибн Асир,”ал-Комил фит-тарих “, 11 жилд, 100 саҳифа.)

Эй сукунатга ўралган олимлар! Сизлар учун Аллоҳ шундай марҳамат қилади:

 إنما يخشى الله من عباده العلماء

“Аллоҳдан бандалари орасидаги олимларгина қўрқур” [Фатир 28]

Расулуллоҳ с.а.в. эса олимларнинг мақомлари муҳимлигини шундай сўзлар билан баён этди:   العلماء ورثة الأنبياء

“Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир”  [Абу Довуд ва Термизий ривояти]

Афсуски, Ҳалаб олов ичра ёнар экан, бизнинг олимларимиз ҳали ҳам Жаннатнинг аниқ ёки мавҳумлиги масаласини куннинг долзарб масаласи сифатида жонли ушлашга ҳаракат қилишмоқда. Бу не кўргулик эй Роббим !!

Эй олимлар! Аллоҳга тақво қилинг ва ҳақиқатни гапиринг. Намозн бузадиган шартларни гапирганингиз каби, бегуноҳ мусулмонларнинг қонини тўкиш катта жиноят эканлигини ҳам айтинг. Шунингдек, рўзани бузадиган масалалар ҳақида гапирганингизчалик, раҳбарларнинг мусулмонларга ёрдам қўлини чўзмай, ҳаром иш қилаётганлари ҳақида ҳам гапиринг. Пайпоқсиз намоз ўқиладими, деган масалага фатво чиқарганингиз каби, раҳбарларнинг АҚШ билан стратегик шартномалар тузиш ҳаромлиги ҳақида ҳам фатво беринг. Аллома Аҳмад ибн Ҳанбал каби ҳақиқатни айтингки, Аллоҳ сизни икки дунёда азиз қилсин.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг амакиси Исҳоқ Ибн Ҳанбал айтади; Бир куни мен Аҳмад бин Ҳанбал ётган қамоққа кириб унга “эй Абу Абдуллоҳ! Дўстларингиз қабул қилишди, фақат сиз зиндонда қийноқ остида қолдингиз”, дедим. Аҳмад ибн Ҳанбал шундай жавоб қилди; “Эй амакижон! Агар олим куч олдида бош эгса, жоҳил эса жоҳиллигини қилса, унда ҳақиқат қачон рўёбга чиқади”. Исҳоқ ҳеч нарса демади. Ибн Ҳанбал яна шундай деди; Хаббоб ривоят қилган ҳадисни аллақачон унутдингизми?

Расулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қилдилар: “Сизлардан аввалгилар қиздирилган темир тароқлар билан тараларди, лекин бу уларнинг динларидан қайтара олмасди”. Исҳоқ “бизда ҳеч умид қолмади”, деди. Бунга жавобан Аҳмад ибн Ҳанбал “Қамоқ мен учун ҳеч нарса эмас, ҳатто уйим кабидир. Қилич билан ўлдирсалар ҳам парво қилмайман. Аммо мен қамчига сабр қила олмаслигимдан қўрқаман” деди. Шунда буни эшитиб турган қамоқдагилар “эй Абу Абдуллоҳ, Хавотир олманг! Фақат икки қамчи … Кейин бошқа зарбалар қаерга урилганлигини ҳам сезмайсиз”, дейишди.  Имом Аҳмад бироз кўнгли таскин топди.

Роббим Ислом Уммати учун ҳақиқатни ва Аллоҳнинг ҳукмларини эслатиб турадиган солиҳ уламолар чиқарсин. Роббим тез кунда мусулмон биродарларимизнинг нола-ю фиғонларини эшитадиган, Ҳалаб ва бошқа ерлардаги қирғинларга чек қўядиган, биродарларининг дардини ўзининг дарди деб биладиган Рошид Халифа ато этсин.

Албатта бу Аллоҳ учун қийин эмас.

Абдуллоҳ Имомўғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here