Ислом давлати тикланишидан олдин ва кейин эритиб тозалаш амалиёти ҳақидаги саволга жавоб

516
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фикрий)

Мустафо Мовад (Mustapha El Mawed)нинг Ислом давлати тикланишидан олдин ва кейин эритиб тозалаш амалиёти ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бошқарув қўлга олинганидан кейин эритиб тозалаш амалиёти амалга оширилиши кайфияти ҳақидаги тасаввурингиз қандай? Бу амалиёт оммавий сақофатлантириш ҳалқалари ёки маърузалар орқали бўладими ёки оммавий ахборот воситалари ва таълим программалари орқали бўладими? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Саволингизга жавоб беришдан олдин «уюшма» китобчасидан эритиб тозалаш амалиёти моҳиятини баён қиладиган баъзи сатрларни эътиборингизга ҳавола қиламан: «… гуруҳ ўз навбатида мабдаий ҳизбга айланиб, икки жиҳатдан табиий равишда ўса бошлайди: биринчиси – мабдани тўла, онгли равишда қабул қиладиган ҳужайраларни пайдо қилиш орқали ўз ҳужайраларини кўпайтириш; иккинчиси – бутун Умматда мабда ҳақида умумий онгни юзага келтириш. Мабда ҳақидаги ушбу умумий онгдан фикрлар, раъйлар ва эътиқодларнинг – Умматда якдиллик суратида бўлмаса-да – жамоий равишда бирхиллашуви ҳосил бўлади. Бу билан Умматнинг мақсади, ақидаси ҳамда ҳаёт ҳақидаги кўзқараши бирхиллашади. Шунда ҳизб Умматни эритиб, унинг қолоқлашишига сабабчи бўлган ёки қолоқлиги даврида пайдо бўлган кир ва фасодлардан тозалайдиган дошқозонга айланади. Умматни бундай эритиб тозалаш ишига ҳизб бошчилик қилади. Бу уйғонишга сабаб бўладиган амалиёт машаққатлидир. Шунинг учун бу ишни ўз фикрати билан яшаётган, ҳаётини фикратига бағишлаган ва босадиган ҳар бир қадамини англайдиган ҳизбгина бажара олади».

Шундай қилиб демак Ҳизб Умматни эритиб тозалаш амалиётини амалга оширади. Бу амалиётни энг яхши тарзда амалга ошириш учун Ҳизб ўз имкониятидаги барча воситалар ва услубларни ишга солади… Ҳизб ҳозир бу эритиб тозалаш амалиётини имкониятидаги услублар ва воситалар билан амалга оширмоқда… Аллоҳ изни билан давлат тикланганидан кейин эса Ҳизб эритиб тозалаш амалиёти билан шуғулланишни Аллоҳ изни билан давом эттиради… Лекин фарқ қуйидагилардан иборат бўлади:

а)   Давлат тикланганидан кейин Ислом татбиқ этилади. Бунинг эса ҳеч шубҳасиз эритиб тозалаш амалиётининг тезлашишига кучли таъсири бўлади. Чунки татбиқ этиладиган низом ва бу низом бўйича юритиладиган бошқарув ишлари Ҳизб амалга оширадиган эритиб тозалаш амалиёти билан уйғун-ҳамоҳанг бўлади… Ҳозирги воқелик эса бунинг тамоман тескарисидир. Чунки ҳозир куфр низомлари татбиқ этилмоқда ва мусулмонлар Умматга душман бўлган ҳокимлар томонидан бошқарилмоқда. Бу эса эритиб тозалаш амалиётида муваффақият қозонишни анча қийинлаштиради.

б)   Ҳизбнинг одамларга етиб боришига ёрдам берадиган воситалар ва услублар ҳеч бир чекловсиз имкониятда бўлади. Чунки давлат зиммасига Ислом асосига қурилган сиёсий ҳизб-партияларнинг иш олиб бориши учун кенг йўл очиб бериш вазифаси шаръан лозим бўлади. Балки давлат зиммасига бу сиёсий ҳизблар ишларини қўллаб-қувватлаш вазифаси ҳам лозим бўлади. Шунинг учун демак телеканаллар, радиолар, инернет тармоғи, масжидлар, турли йиғинлар, сиз саволда айтиб ўтган барча воситалар ва услублар ҳеч бир тўсиқсиз ёки қийинчиликсиз мана шу сиёсий ҳизблар тасарруфи остида бўлади. Бу эса Аллоҳ изни билан ҳеч шубҳасиз эритиб тозалаш амалиётини тезлаштиради ва унинг такомиллашишига ва муваффақиятига олиб келади.

Табиийки Ҳизб ўзининг ҳамма ишларини: марказлашган сақофат беришни, жамоий сақофат беришни, фикрий ва сиёсий курашни, Уммат манфаатларини табанний қилишни давом эттиради…

в)   Давлатнинг Исломни татбиқ этиши бутун Умматда Ислом ҳақида ваъйи омнинг вужудга келишига кучли ҳисса қўшади. Мабда борасидаги бу ваъйи омдан Умматда фикрлар, раъйлар ва эътиқодлар бирлиги ҳосил бўлади… Бу эса эритиб тозалаш амалиётини, бинобарин Умматнинг уйғонишини тезлаштиради…

Шундай қилиб бу соҳадаги иш давлат тикланганидан кейин – унинг тикланишидан олдингидан кўра – Аллоҳ изни билан осонроқ ва тезроқ бўлади…

Умид қиламанки бу мавзу Аллоҳ Субҳанаҳу изни билан етарли равишда тиниқ бўлган бўлса керак.

20 ражаб 1437ҳ

27 апрел 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here