МХДҚ ходимларининг “диний” саводхонлиги оширилмоқда

561
0

 “Иймон” фонди ва Анорбек Бакаев номидаги МХДҚ институти томонидан Қирғизистоннинг барча вилоятларидаги МХДҚ ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил этишди.

 “Иймон” фонди раиси Нуржигит Қодирбековнинг таъкидлашича, экстремизмга қарши кураш бу – давлатнинг бирор-бир ташкилотга қарши кураши эмас, балки мафкурага қарши курашдир.

 “Биз сўз, ахборот ва таълим орқали мафкуравий кураш олиб боришимиз зурур, ахир бу энг самарали йўл. Биз аҳоли орасида тушинтириш ишларини олиб боришимиз керак, лекин куч тузилмаларимизни ахборот ёрдами билан таъминлаш ҳам долзарб масала, чунки айнан улар халқ ҳимоячилари ҳисобланишади”,- деди Қодирбеков.

 Малака ошириш курсида “Асосий дини йўналишлар, Ислом асослари ва илм-фан ёрдамида радикализмни олдини олиш” мавзусида таниқли уламолар ва теологлар маъруза қилишди.

 Мавзу бўйича “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” таҳлилий маркази директори Қодир Маликов, Қирғизистон уломолар кенгаши аъзоси Чубак хожи Жалилов, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси даъват бўлимидан ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассис Дониёр Муродилов, дин ишлари бўйича давлат Комиссияси етакчи мутахассиси Денис Пышкин, ЎшДУ теология (диншунослик) факультети кафедра мудири Зайлабидин Ажимаматов, Қирғизистон-Россия Славян университети ўқитувчиси Владимир Школьний ва “Манас” номидаги Қирғизистон-Туркия теология факультети мудири Бақит Мурзараимовлар маъруза қилишди.

 “Замонавий шарт-шароитда терроризм ва экстремизм диндан ниқоб сифатида фойдаланмоқда, аммо бу хатарли кўринишларни динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Айнан мана шу ҳолат Ислом асослари ва илм-фан ёрдамида ўқув жараёни давомида батафсил очиб берилди. Экстремизм ва халқаро терроризмни олдини олиш усуллари ва имкониятлари муҳокама қилинди”, – деди МХДҚ институти ўқитувчиси Марат Абдилдаев.

 Шунингдек, “Иймон” фонди раиси Нуржигит Қодирбеков ва МХДҚ институти бошлиғи Болот Абдураҳмонов иккитомонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди.

Туркистон:

“Экстремизм” куфр олами томонидан ўйлаб топилган атама бўлиб,- кескин кўзқараш, тадбир ва ҳаракат  тарафдорлари, деб таъриф беришади. Бу атамани ҳатто уларнинг муфаккирлари ҳам аниқ тушунтириб бериша олмайди.

Бу куфр системаси томонидан атайин ўйлаб топилган атама бўлиб, уни фақат исломий ҳаракатлар ва мусулмонларга қарши қўлланиб келишади. Ҳозирда бу атама юқорида кўриб турганимиздек, ҳатто диний уламоларимиз томонидан ҳам, худди кофирлар мақсад қилганларидек, исломий ҳаракатларга ва мусулмонларга қарши ишлатилмоқда.

“Иймон” фонди раҳбари-ку Ғарб олами лоиҳасининг бир бўлаги. Лекин бизнинг уламоларимизга нима бўлди?!… Чубак ҳожига нима бўлди?!… Наҳотки улар куфр жаллодлари билан ҳамкорлик қилиш учун шартнома тузишган бўлишса. Бу очиқ хоинлик эмасми! Восил ибн Асқаъдан, у Набий rдан ривоят қилган ҳадисида Набий r айтадилар:

«يُؤْتُى يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِعَبْدٍ مُحْسِنٍ فِيْ نَفْسِهِ لا يَرَى أَنَّ لَهُ سَيِّئَةً، فَيُقَالُ لَهُ: هَلْ كُنْتَ تُوالِيْ أَوْلِيَائِيْ؟ قَالَ: يَا رَبِّ، كُنْتُ مِنَ النَّاسِ سَلَماً، قَالَ: فَهَلْ كُنْتَ تُعَادِيْ أَعْدَائِيْ؟ قَالَ: يا رَبِّ، إِنِّيْ لَمْ أَكُنْ أُحِبُّ أَنْ يَكُونَ بَيْنِيْ وَبَيْنَ أَحَدٍ شَيْءٌ، فَيَقُولُ: وَعِزَّتِيْ، لا يَنَالُ رَحْمَتِيْ مَنْ لَمْ يُوَالِ أَوْلِيَائِيْ وَلَمْ يُعَادِ أَعْدَائِيْ»

«Қиёмат куни ўзи учун бирор ёмонликни кўрмаган, ўзини яхши деб ҳисоблаган бир банда келтирилади. Сўнг унга: Сен Менинг дўстларимни дўст тутдингми? – деб айтилади. У: Эй Парвардигор мен одамлардан сақландим, дейди. Аллоҳ айтади: Менинг душманларимни душман тутдингми? У айтади: Эй Парвардигор мен ўзим билан бошқа бировнинг ўртасида бирор нарса бўлишини хоҳламадим. Сўнг Аллоҳ айтади: Азизлигимга қасамки, кимки Менинг дўстларимни дўст тутмаса ва душманларимни душман тутмаса Менинг раҳматимга ноил бўла олмадий».

Наҳотки, уламоларимиз, ароқ савдоси билан шуғулланадигон, фоҳишахоналарни очиқ ҳимоя қиладиган, ҳижоб ва соқолни ёмон кўрадиган, деярли ҳаммаси очиқ даъюс бўлган ва даъюсликка чақирадиган, куфр системаси асосида ҳукм юритадиган, намозни қойим қилилмайдиган, иқтисодий системаси учун судхўрликни асос қилиб олган, ҳаромни ҳалол дейдиган…. ҳукумат томонини ҳақ томон деб билишган бўлишса. Росулуллоҳ rнинг яна бир ҳадиси муборакларида келишича:

«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لا يَظْلِمُهُ وَلا يَخْذُلُهُ وَلا يَحْقِرُهُ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз қолдирмайди ва уни ҳақир-паст санамайди».

Иккинчи томон ҳатто куфр шерикларинг айтаётганидек ўта ёмон ва хавфли бўлганида ҳам, сизлар икки ботилнинг бирини танлай олмайсизлар. Иккинчи масала, сизлар куфр системаси югурдакларининг маълумотларига таяниб иш кўраяпсизлар. Бу бир томонлама ҳукм чиқариш асосининг ўзи шаръан ҳаром иш ҳисобланади. Сизлар куфрнинг, устиларингдан товламачилик (шантаж) қилиш учун тўплаб қўйган бир талай ҳужжатларидан эмас, елкаларингиздаги икки фаришта ёзиб бораётган дафтарлардан қўрқинглар. Оллоҳнинг ҳужжатлари ҳақ ва азоби жуда қаттиқ.

Набий r айтади:

«اُنْصُرْ أَخَاكَ ظَالِماً أَوْ مَظْلُوماً…»

«Биродарингга золим ҳолатида ҳам мазлум ҳолатида ҳам ёрдам бер…».

 Ҳукумат ходимларининг аксари мусулмонлардир. Лекин уларнинг олиб боришаётган ҳукм ва бошқарув системалари куфр асосига қурилган. Биз уларни охират азобидан огоҳлантириш билан, куфр тузоғидан тортиб олиш ҳақида фикрлашимиз лозим. Лекин куфр ишида давом этаверишлари учун уларга ёрдам бериш, ҳамкорлик қилиш билан куфр томонини танлаш, ҳар икковингизни ҳам икки дунёда ютқазиб қўйишингизга сабаб бўлади.

Биз сизларни ҳукмдор қатламнинг қаршилигига учраётган иккинчи, яъни исломий жамоалар томонни танлашга даъват қилмаймиз. Сизларга Оллоҳ томонидан ақл неъмати берилди. Ундан ҳам зиёда қилиб, ҳақни ботилдан ажратиб олиш учун, илм неъмати ҳам берилди. Албатта жавобгарликда сизларнинг масулиятингиз бошқа омилардан кўра кучлироқдир. Сизлар ўзларинг мавъиза қилаётган исломий чақирувларингга тескари бораяпсизлар. Оллоҳдан қўрқиб, тавба қилиб, ортинглардан эргашиб бораётган минглаган мусулмонларни ҳақ йўлга солинглар. Чунки, сиз уламолар, ўзларинга эргашган барча мусулмонлар учун жавобгарсизлар. Сизлар куфр системаси билан шартнома туздигиз. Қиёматда, ўшаларнинг байроғи остида тирилиб қолган мусулмон нақадар бахтсиз ва ҳор мусулмон ҳисобланади. Оллоҳ сақласин.

Росулуллоҳ rнинг ҳадисларида узлат тўғрисида шундай келади.

«قَالَ عُقْبَةُ بْنُ عَامِرٍ لِرَسُولِ اللهِ r مَا النَّجَاةُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: يَا عُقْبَةُ، أَمْسِكْ عَلَيْكَ لِسَانَكَ، وَلْيَسْعَكْ بَيْتَكَ، وَابْكِ عَلَى خَطِيْئَتِكَ»

Уқбату ибн Омир Росулуллоҳ rга айтди: Эй Росулуллоҳ r нажот нимада? Росулуллоҳ r айтдилар: «Эй Уқба тилингга маҳкам бўл, уйинг сени сиғдирсин ва хатоларингга йиғлагин».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here