Жалолободда яна бир конференция бўлиб ўтди

0
501

 Путин олиб борган мустабид сиёсат натижасида иқтсодий қийничиликлар исканжасига тушиб қолган Россия Марказий Осиё республикалари устидан сиёсий ва сақофий таъсирини кундан-кунга бой бериб бормоқда. Россиянинг бугунги кундаги иқтисодий аҳволи натижасида нафақат собиқ мустамлакалари устидаги нуфузини сақлаб қолишга, балки ўз ички муаммоларини ҳам бартараф этишга ҳам қодир бўлмай қолди. Шу сабабли рус ҳукуматининг бу минтақа давлатларига бўлган эътибори заифлашиб кетди.

 Россия тушиб қолган бу вазиятдан фойдаланган АҚШ бу минтақа устида сиёсий ва сақофий таъсир қувватини янада кучайтириб олишга киришди. Маълумки, Марказий Осиёда Ислом дини катта таъсир кучига эга ва аҳолисининг 90 фоизидан зиёдини мусулмонлар ташкил қилади. Шу сабабли ҳам АҚШ асосий эътиборини Ислом дини таъсирини заифлаштиришга ва мусулмонларни икки тоифага бўлиб олиш орқали уларнинг ўрталарида душманлик пайдо қилиб олишга жиддий ҳаракатларни бошлаб юборди.

 АҚШ ўз ўлчовига мос тушган ёки куфр томонидан қўйилган тузоқни кўра олмаслик оқибатида унинг макр-ҳийлаларига ўйнашга рози бўлган мусулмонларни “мўътадил” ва “анъанавий исломчи”га ажратди. Арзимас дунё матоси эвазига охиратини бой беришни истамаган уламолар ва куфр режаларига қарши ҳаракат қилиб, унинг режаларин фош қилиб ташлаётган исломий ҳаракатларни эса “террорист”, “экстремист” ва “радикал”га чиқариб, мусулмонлар ўртасида адоват ва душманлик пайдо қилиш режаларини ишлаб чиқди.

 АҚШ бу режаларини узоқ йиллардан бери Яқин Шарқ ва Арабистон Ярим оролида амалга ошириб келаётган эди. Бугунги кунга келиб эса Марказий Осиё республикалари, хусусан, бу республикалар ичида сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан энг заифи бўлган Қирғизистонда ҳам амалга ошириш бўйича ҳаракатини бошлаб юборди.

 2015 йилнинг феврал ойида Вашингтонда бўлиб ўтган “Экстремизмга қарши кураш” конференциясида нутқ сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама исломий юртларда Америка режаларин амалга ошириш бўйича зарур бўлган чора-тадбирларни тақдим қилган эди.

 “Мўътадиллик ва тинчлик овозини баланд қилиш учун янада кўп куч сарфлашимиз лозим, айниқса ижтимоий алоқа тармоқларида шундай қилишимиз керак. Шу сабабли Қўшма штатлар Амирликлар билан биргаликда дин арбоблари учун бир минбарни пайдо қилиш мақсадида алоқа қароргоҳини вужудга келтиришга ҳаракат қилади. У зўравонлик ва террорга қарши туриш учун зарурдир. Америка ҳукуматига келсак, бизнинг ихтиёримизда ҳам алоқалар бор. Америка ҳукуматининг исломий жамоатларга юборган вакили ҳам муҳим рол ўйнамоқда…”, деган эди Обама.

 Америка ҳукумати исломий юртларда режаларини амалга ошириш учун турли хил фонд ва конференциялар ташкил этиш орқали мусулмонлар зеҳнида Ислом тўғрисида нотўғри фикр ва тушунчаларни шакллантириш назарда тутилган эди. АҚШ ва у томонидан ажратиладиган арзимаган ёрдам пулларига умид кўзларини тиккан исломий юртлардаги ҳокимлар эса бу йўлда жамият ичида нуфузга эга бўлган уламолар ва масжид имомларидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.

 Шундай конференциялардан бири Жалолобод вилоят қозиёти ташаббуси билан 23 апрел куни ташкил этилган  “Анъанавий Ислом дини қадриятлари” номли конференциядир.

 Мазкур конференция Қирғизистон республикаси Мудофаа кенгаши қарорларини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

 “Бу конференциянинг мақсади диний экстремизмни олдини олиш, ёшларга тушинтириш ишларини олиб бориш ва Ислом дини қадриятларини чуқур ўргатишдан иборат”, – дейилади вилоят қозиёти хабарида.

 Бугунги кунда Қирғизистон мусулмонлари, хусусан, диний уламолар учун яна бир синов даври келмоқда. Бу синовдан иймонни бой бермай ўтиб олиш учун эса куфр режаларини кўра билишлик, улар томонидан бўладиган алдовга учмаслик, таҳдид ва озорлардан қўрқмай, уларга Албатта, мен мусулмонларданман!”, дея баралла айтишимиз лозим бўлади.

NO COMMENTS