Россия иқтисодий жиҳатдан ночорлашиб, Марказий Осиё республикалари устидан бўлган сиёсий ва иқтисодий таъсири камая бошлагач, АҚШ бу минтақада, хусусан, Қирғизистонда ўзининг сиёсий ва сақофий таъсирини кенгайтириш сари жиддий қадамлар ташлай бошлади. Бу ҳаракатида АҚШ асосий эътиборини Уммат онгида шаклланиб бораётган Исломни ибодат ва аҳлоқ дини деб эмас, балки ўз тузумига эга бўлган мабда сифатида қабул қилишни ёйилиб боришига йўл қўймасликка қаратиб келмоқда.
АҚШнинг бу мақсад сари ташлаган қадамларидан бири, 12 апрел куни Бишкек шаҳрида очилган “Диний вазиятни тадқиқ қилиши маркази” бўлди. Мазкур марказ халқаро ва диний ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали жамият ичида Ислом динини соф ҳолда намоён бўлишига йўл қўймаслик ва бу мақсад йўлида фаолият олиб бораётган исломий ташкилотлар олдига тўсиқ қўйишдан иборат. Бундан ташқари Мудофаа кенгаши кўрсатмаси билан 2012-2020 йилларга мўлжалланган диний соҳадаги давлат сиёсатини белгилаш бўйича ишлаб чиқилган Концепсияни амалга ошириш йўлида жамият ичида “мўътадил ислом” тушунчасини кенг ёйиш, соф Исломга чақирган диний ташкилотларни террорчи ва экстремистга чиқариш бўйича жиддий ҳаракатлар бошлаб юборилди ва бу йўлда масжид имомлари ва жамият ичида нуфузга эга бўлган уламолар хизматидан фойдалана бошланди.
Имомлар мактаб ва ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари билан учрашувлар уюштириб, куфр режаси асосида ишлаб чиқилган ва уларнинг ўлчовига кўра мўътадилликка тўғри келмайдиган исломий ҳаракатларни ёшларга ёмонотлиқ қилиб кўрсатиш йўлида ҳаракатларини бошлаб юборишди.
Шундай учрашувлардан бири 13 апрел куни Бишкек шаҳар Ленин туманидаги 77-сонли ўрта мактабда бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда “Нур-ул Ҳарамайн” масжиди имом ҳатиби Юсуп ҳожи Сайпиев ўқувчилар билан учрашиб, тушинтириш лекциясини ўқиди.
“Албатта, келажак ёшларнинг қўлида, шу сабабли ёшларимиз тўғри Исломни билишлари керак”, – деди Юсуп ҳожи Сайпиев.
Тўғри, ўсиб келаётган ёш авлод Ислом дини ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумотга эга бўлиши зарур. Бироқ, бу тўғрилик мустамлакачи давлатлар ва амалдаги ҳукумат томонидан эмас, балки Аллоҳ ва пайғамбари томонидан белгилаб берилиши керак! Ҳукумат қаричига мос келадигани тўғри-ю, мос келмайдигани нотўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:
“Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир” (Бақара: 208)
Шундай экан масжид имом ҳатиблари ва жамият ичида нуфузга эга бўлган уламолар ёшлар билан бўлган учрашувларда Ислом ҳақида тўлиқ маълумот беришлари, Ислом дини ибодат ва аҳлоқдангина иборат бўлган дин деб эмас, балки ҳаётнинг барча соҳаларига жавоб берадиган, ўз тузумига эга бўлган мабда сифатида танитишлари лозим, акс ҳолда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан қолдирилган меросга хиёнат қилган бўлишади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмайди. Балки улар илмни мерос қолдиришади. Ким мол-дунё ўрнига илмни олса, ҳаммадан зиёда тақсимни қўлга киритибди”,– дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).