Қирол Салмон Анқарага ташриф буюрди

665
0

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғоннинг таклифига биноан Анқарага келди. Уни Анқарада шахсан Президент Эрдуғоннинг ўзи кутиб олди.

Қирол энг ҳашаматли меҳмонхоналардан бири, Президент саройига 1 километр яқин масофада жойлашган “JW Marriot” меҳмонхонасининг 450 квадратметрлик “Royal Griffin Suit” номли қароргоҳига жойлашди. Меҳмонхонанинг хавфсизлиги юксак даражада таъминланган. Хона деворлари бомба портлашига чидамли, хонанинг дераза ойналари эса ўқ ўтмас зирҳлидир.

Қиролдан аввал унинг шахсий нарсалари юк (карго) самолёти орқали етиб келди. Меҳмонхонада таёргарликлар ишлари бир мунча аввал бошланган. Меҳмонхона хавфсизлигини таъминлаш ва қиролни жойлаштириш ишлари учун 300 кишилик делегацияси бир ҳафта олдин Саудиядан Анқарага етиб келган эди. Қиролнинг хос гуруҳи Меҳмонхонадаги ҳар бир ишни ўз қўлига олган. Меҳмонхона фақат қирол Салмон учун ажратилган. Қирол вакиллари Анқара ва Истанбулда Қирол Салмон фойдаланиши учун ўнлаб  “Mercedes”, “BMW” ва “Audi” маркали люкс машиналарни ёллашди.

Бугун Қирол Салмон билан президент Эрдуғон учрашиб музокара ўтказгани айтилмоқда. Президентлик манбасидан олинган хабарга кўра, учрашув чоғида икки раҳбар ўртасида ўзаро муносабатлар, шунингдек, Суриядаги вазият, қочқинлар масаласи, “террорчи” гуруҳларга қарши ташланадиган қадамлар ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган. Қирол Салмон Анқарада президент Эрдуғон билан делегациялар ўртасида ва ёпиқ эшиклар ортида музокаралар олиб боргандан сўнг матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

Қирол Салмон 14-15 Апрел кунлари Истанбулда бўлиб ўтадиган Исломий ҳамкорлик ташкилотининг 13- Исломий  Саммитига иштирок этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here