Бирлашган Араб Амирликлари энергетика вазири Суҳейл ал-Мазруи бошчилик қилаётган делегация 13 апрел кечқурун Қирғизистонга етиб келди. Уларни иқтисодиёт вазири Орзибек Кўжошев кутиб олди.
Араб делегация 28 кишидан иборат бўлиб, таркиб БАА асосий вазирлик ва идоралар ҳамда йирик тадбиркор ва инвесторлардан ташкил топган.
Ташриф Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 2014 йил декабрида БАА қилган расмий сафари чоғида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.
Ташриф давомида Қирғизистон юқори раҳбарияти, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар режалаштирилган.
Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Қирғизистон-БАА иқтисодий форумини ўтказиш ҳам режалаштирилган.