Америка-Кўрфаз кенгаши
Мусулмонлар ҳукмдорлари Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш ишларини душманлар билан мувофиқлашган ҳолда тартибга келтиришга, қолаверса уларнинг буйруқларига бўйсунишга шошилишмоқда
Вашингтон террорга қарши курашиш ишларини мувофиқлашган ҳолда тартибга келтириш учун «Америка-Кўрфаз кенгаши» ташкил қилинганини маълум қилди ва Мосул шимолидаги Америка денгиз пиёда кучлари «минтақада олдинга силжишга эришган» Ироқ армиясини қўллаб-қувватлашини билдирди. У – «керак бўлса», ушбу кучлар сони оширилиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмади.
«Франс Пресс» агентлиги Америка мудофаа вазири Эштон Картернинг бош штаб бошлиғи генерал Жозеф Данфорд билан бирга ўтказган матбуот конференциясида айтган гапларини келтирди. Эштонга кўра, у саудиялик ҳамкасби амир Муҳаммад ибн Салмон билан боғланиб, террорга қарши курашиш ишларини мувофиқлашган ҳолда тартибга келтириш учун «Америка-Кўрфаз кенгаши»ни ташкил қилишга ва бу кенгаш 21 апрелдан ўз ишини бошлашига келишиб олган.
Саудия ахборот агентлигига кўра, валиаҳд валиаҳди амир Муҳаммад ибн Салмон Картер билан «икки давлат ва Форс Кўрфази давлатлари ўртасида регионал, халқаро ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни ҳамда минтақадаги барқарорлик имкониятини, жумладан, экстремизмга қарши курашдаги муштарак саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаш»ни муҳокама қилган. (Ҳаёт газетаси).
Роя газетасининг 2016 йил 30 март чоршанба кунги 71-сонидан