Путин Миллий гвардия ташкил этилишини эълон қилди

1086
0

 Россия президенти Владимир Путин Миллий гвардия ташкил этилишини эълон қилди. Бу гвардия Россия ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари негизида шакллантирилади. Путиннинг айтишича, Миллий гвардия террорчилик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашади ҳамда “ОМОН, СОБР ва бошқа тузилмалар бажарган вазифаларни бажаришни давом эттиради”.

 Путин Федерал миграция хизматини (ФМХ) ва Наркотиклар айланмасини назорат қилиш федерал хизматини (НАНҚФХ) Россия ички ишлар вазирлигига бўйсундирилишини маълум қилди.

 Путин ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги ислоҳотларни ички ишлар вазири Владимир Колокольцев, НАНҚФХ бошлиғи Виктор Иванов, ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари қўмондони Виктор Золотов ва ФМХ бошлиғи ўринбосари Екатерина Егорова билан учрашувда эълон қилди.

Туркистон: 

Путин Россияда ўз режимини кучайтириб, мамлакатни бутунлай авторитар диктаторлик режими остида ушлаб қолмоқчи. Миллий гвардия гражданлар урушига олиб бориши ҳам мумкин. Лекин Рус халқининг тақдири ҳозир Путинни унчалик қизиқтирмайди. У ўзини ва режимини сақлаб қолиш учун ҳар ишга тайёр турипти.

Унинг миллий гвардия ва мигрантлар масаласига киришиши, наркотик ва терроризмга қарши курашиши, буларнинг ҳаммаси Сталиннинг репрессив ҳаракатларини эслатади. Улар қувватга кириб боришлари билан, давлатнинг энг ифлос ишларини рамий амалга оширувчи аппаратига айланишади. Уларга бир қатор ҳуқуқлар берилиб, режимга ноқулай кучларни жисмонан четлатиш ишлари юклатилади. СССР қулаб бораётганда давлат томонидан атайин ташкил қилинган, скенхетлар сингари миллий жиноий уюшмалар ҳозиргача мавжуд. Миллий гвардия, уларга қўшимча қувват бўлиши билан бирга, кенгроқ имкониятга эга ва расмий миллий ҳаракат ҳисобланади. Улар жамиятни миллий тозалаш ишлардан ташқари, сиёсий кераксиз элементлардан тозалаш ишларини олиб боришади. Бундан ташқари агитация пропоганда ишларини ҳам олиб боришлари кутилмоқда.

Россиядан мигрантлар қувватидан НВП сифатида фойдаланиб келишаётган СНГ давлатларига ҳам бу бир огоҳлантириш бўлади. Улар энди ўз гражданларини кўп қисмини қайта қабул қилиб олишади. Путин Россияни ҳолдан тойиб бораётганини билади. Жамғарма фонтдаги пуллар тугап бораяпти. Россиянинг иқтисодий аҳволи эса тубанлашишда давом этиб бораяпти. Шу кетишда, Россия фуқороларининг яшаш даражалари кескин пасаяди. Бу эса, уларга янги ишчи ўринлари таёрлаб беришни тақазо қилади. Миллий гвардия айнан шу иш билан ҳам шуғулланиб, ишчи ўринларини ўз фуқороларининг эҳтиёжига қараб бўшатиб бериш балан ҳам машғул бўлиши кутилаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here