Тоғли Қорабоғда яна ҳарбий ҳаракатлар бошланди

676
0

 “Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, 2 апрелга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғда Озарбойжон-Арманистон низоси яна янгиланди. Хабар қилинишича, арманистонлик ҳарбийлар томонидан Озарбайжон вертолёти уриб туширилган ва шундан сўнг қарши томондан артиллерия орқали жавоб зарбалари йўлланган.

 Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Арцрун Ованнисяннинг фейсбукдаги ўз саҳифасида маълум қилишича, озарбайжонликлар ҳужумга ўтишган ва икки томон ўртасидаги низоларга сабаб бўладиган Тоғли Қорабоғ ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланган.

 У Озарбайжон томонидан Арманистондаги тинч аҳоли истиқомат қилувчи нуқталарга ҳамда ҳарбий қисмларга артиллерия зарбалари берилаётганини таъкидлаган.

 Унинг айтишича, Арманистон армияси қарши ҳужумга ўтишга мажбур бўлган.

 “Икки томонда ҳам қурбонлар бор. Озарбайжон томонининг талофатлари кўпроқ, улардаги ҳарбий техникаларга зарар етган ва бир вертолёт йўқ қилинган”,- дейди Ованнисян.

 Ўз навбатида расмий Баку бу маълумотларни инкор қилиб, арманларнинг навбатдаги иғвоси деб атади. Озарбайжон мудофаа вазирлиги ҳисоби бўйича, 2 апрелга ўтар кечаси Арманистон ҳарбийлари чегара тартибини 127 марта бузиб ўт очган. Вазирлик хабарига кўра, вертолётни уриб туширилгани тўғрисидаги хабар ҳам ёлғон.

 Туркистон:

Мустамлакачи давлатларнинг бирон минтақага кириб келиши ёки ўрнатган нуфузини йўқолиб боришини олдини олиш учун қўллайдиган энг машҳур усулларидан бири ўша давлатда миллатлараро ёки динлараро низони вужудга келтиришдан иборат. Собиқ шўролар давлати ҳам инқирозга юз тутиб, ҳаёт майдонидан йўқ бўлиб кетиши аниқ бўла бошлагач ўз умрини оз бўлса ҳам узайтириш илинжида ва қўл остидаги республикалар мустақиллик даъво қилишларини олдини илинжида бу ерларда ҳарбий иштирокини кучайтиришга киришди. Бу мақсадини амалга ошириш учун эса мустамлакаси остидаги давлатларда бирин-кетин миллатлараро низо қўзғай бошлади.

 1989 йил ёзида Ўзбекистонда ўзбек-турк, 1990 йилда Қирғизистонда қирғиз-ўзбек низоларини пайдо қилгани каби Кавказ минтақасида озар-арман қарама-қаршилигини пайдо қилди. Рус ҳукумати қўллови ва даъвати натижасида Тоғли Қорабоғ 1988 йилда Озарбайжон таркибидан чиқишини эълон қилгач, икки давлат ўртасида бошланган низо то шу кунга қадар давом этиб келмоқда. Расмий хабарларга кўра, Тоғли Қорабоғ инқирози 30 мингдан зиёд инсон умрига зомин бўлган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here