Саркози: Европа Иттифоқида Туркияга ўрин йўқ

579
0

 Собиқ Франция президенти Николя Саркози – Туркия Россияга нисбатан камроқ европалашганини, унинг учун Европа Иттифоқида ўрин йўқлигини айтди.

«Бу гапим ичимда туркларга нисбатан душманлик борлигини англатмайди, бизнинг уларга эҳтиёжимиз бор ва улар бизнинг НАТО доирасидаги иттифоқчиларимиздир», деди Саркози.

Шанба куни ITELE телевидениесига берган интервьюсида бундай баёнот берди: «Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши истиқболлари мантиқ ва соғлом фикрга зиддир. Чунки кўп жиҳатдан ўлчаганда, у Россияга нисбатан кам европалашган давлатдир».

Яна қўшимча қилди: «Туркиянинг кичик Осиёда жойлашганига ва маданияти юксак бўлишига қарамай, фақат Осиё-Европа ўртасида кўприк бўлишдан бошқа нарсага ярамайди. Қачон биз – Туркия Европадир, дейдиган бўлсак, бу Европа чегаралари Сурия орқали ўтади, деганни англатади, бу эса соғлом фикрга зиддир».

Саркози шуни алоҳида урғуладики, янги Туркия давлати Европанинг кўплаб демократик ўлчовларига мос келмайди, у тарихий, маърифий ва иқтисодий жиҳатдан Европадан батамом узоқ давлат, ким бундан бошқача гапирадиган бўлса, Европа Иттифоқига ўлим тилаган бўлади.

Собиқ Франция президенти Европа Иттифоқи билан Туркия ўртасидаги қочқинларга оид мубоҳасаларни танқид остига олди ва бундай мубоҳаса Туркияга визалар масаласида ён бериш ҳисобланишини билдирди. У шунингдек, саксон миллион туркияликдан визаларни бекор қилинишига қаршилик кўрсатишини ҳам айтиб ўтди. (Россия сегодня).

Роя газетаси шарҳи:

Туркиянинг Европа Иттифоқи таркибига киришига рози эмаслиги тўғрисидаги Саркозининг фикри Европадаги жуда кўп раҳбарлар, партиялар ва халқлар фикрини ифодалайди. Унинг «Туркия тарихий, маърифий ва иқтисодий жиҳатдан Европадан батамом узоқ давлат», деган гапи европаликлар турк аҳли маърифати ва тарихидан хавфсирашаётганига далолат қилади. Чунки Туркия халқи асосан мусулмонларни ташкил қилади ҳамда улар ҳам бошқа исломий халқлар каби, Исломга муҳаббатлидирлар. Тўғри, Туркия бошқа исломий юртларга нисбатан бир мунча илмонийлашган давлат. Бироқ шунга қарамай, европаликлар уларнинг тарихидан қўрқишади. Чунки турк аҳлининг пойтахт Истанбулдаги Халифалик замонини қумсашларини, ўша пайтда мусулмонлар ўз нуфузларига эга бўлишганини яхши билишади. Шунинг учун европаликлар Туркияга кўп шартларни қўйиб, унинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш масаласини атайин пайсалга солиб келишмоқда. Европаликларда Исломга, мусулмонларга, айниқса, туркиялик мусулмонларга нисбатан душманлик ҳисси мавжуд. Аммо Туркия раҳбарлари эса Европа Иттифоқига қўшиш учун ўшаларнинг ортидан халлослаб чопишяпти. Дарҳақиқат, 1987 йил Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш талабини тақдим этди. 12 йилдан сўнг 1999 йили Европа Иттифоқи Туркиянинг аъзоликка номзод бўлишига рози бўлди. Бироқ тўла аъзо бўлиш музокаралари 2005 йил Адолат ва Тараққиёт партияси ҳукумати давридагина бошланди, лекин, музокаранинг якуний вақти белгиланмади.

Роя газетасининг 2016 йил 23 март чоршанба кунги 70-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here