Қирғизистонлик ҳарбий делегация Москвада бўлади

629
0

Бош штаб матбуот хизматининг хабар беришича, 29 мартдан 1 апрелга қадар Қирғизистон қуролли кучлари делегацияси ишчи сафар билан Москвада бўлади.

Хабарга кўра, делегация таркибига мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари генерал-майор Марат Кенжисариев, бош штаб раҳбари ўринбосари полковник Нурлан Чомоев ва бошқа мансабдор шахслар кирган.

Иш сафари давомида, Қирғизистон ҳарбий делегацияси ҳарбий-техникавий  ҳамкорлик бўйича Россия федерал хизмати раҳбарияти ва Россия қуролли кучлар бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов билан учрашиб, ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, ҳарбий-техник ёрдам етказиб бериш ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг фаолияти бўйича маслахат юритилади.

Расмий хабарларга кўра, Қирғизистон ҳудудида Россия ижарага олган бешта ҳарбий иншаот: Қант шаҳрида жойлашган ҳарбий база, Қоракўл шаҳридаги торпедо синов маркази, Қораболта шаҳридаги 338-сонли Ҳарбий-денгиз флоти “Марево” алоқа маркази (Прометей станцияси), Иссиқкўл вилояти Ичке-Суу посёлкасидаги узоқ масофали коммуникация маркази ва Жалолобод вилояти Мойлисув шаҳрида жойлашган сейсмология станцияси бор.

Туркистон: 

Қирғиз ҳокимияти, Ўзбекистоннинг 18 март куни қилган ҳарбий юришларидан қўрқиб кетган кўринади. Нима бўлганида ҳам, Россия шу бўлиб ўтган воқеъдан фойдаланиб, эскирган ҳарбий техникаларини қиммат нархда Қирғиз армиясига ўтказиб юборишни реъжалаштиради. Балки бу иш чоралар, Атамбаев Москвага ёрдам сўраб борганида келишилган бўлса ажаб эмас.

Атамбаев Москвада КХШТ (ОДКБ) нинг навбатдан ташқари йиғинини чақиртириб, мажлисда ўзи қатнашиб келгунига қадар бирор баёнот бергани йўқ. КХШТнинг йиғинида ҳам бирор бир ҳарбий аралашув ҳақида келишув бўлгани йўқ. Лекин Атамбаев у ердан қайтиши билан матбуотчилар йиғини учун кенг ва очиқ баёнот берди.

Демак, шартнома Путиннинг ўзи билан олиб борилди. Ўзбекистоннинг Қирғизистон устига қилган зўровонлигини ҳам, Путин ўртамчилик қилиб ечиб беришни ўз зиммасига олган кўринади. Ўзбекистон ҳарбий босқинчилигини бир кунда тўхтатди.Ўзбекистоннинг ҳарбий боскинчилик ҳаракатлари, Россия учун бир қатор манфаатлар келтирди. У Қирғизистондаги қадамларини бир оз бўлса ҳам мустаҳкамлаб олади.

Қирғиз ҳокимияти учун ҳам, мухолифот ҳаракатларини бир мунча ортка чекинтириб олишда, Қирғиз миллий ҳаракатларини бир оз қалипга солиб қўйиш ва шунинг билан улар уюштиришга ҳаракат қилаётган миллий низолар чиқариш учун шароитларини тўсиб юборишда манфаат келтирди. Ёдингизда бўлса Атамбаев Ўшга охирги ташрифи чоғида, Қирғиз миллатини бошқа Қирғизистонда истиқомат қиладиган миллатларга нисбатан алоқаларини бир оз танқид қилиб ўтган эди.

Россия Қирғизистонда давлар тўнтарилиши, фақат унинг ихтиёри ва бошчилиги остида бўлиши мумкин эканини кўрсатиб қўя олди. Ўзбекистон эса, 2010йилдаги ҳодисалар яна такрорланиши мумкин бўлган вазиятни бартараф қилиб олди. У Қирғиз элитасини ҳам, ҳукуматини ҳам, миллий робита остидаги ҳаракатларни ҳам ваҳимага сола олди. Яна Ўзбекистон, хоҳдаган вақтида бўлиб ўтган ҳарбий юришини ҳеч кимдан сўрамай такрорлаши мумкин эканини кўрсатиб қўя олди.

Энди, Қирғизистон устида бўлиб ўтган ишлар ва уларни бартараф қилишдаги аралашувлар ҳокимиятни ўз креслоларида давомли ушлаб туриш учун  ҳаммасига тўловлар тўлаш яна давом этади. Уларнинг бирига ер берилади, бошқасига табиий бойликларимиз, ҳарбий аралашувлар, қисқаси ҳар бир ишнинг ўз тўлови бор. Лекин бу тўловлар ҳокимиятни сақлаб қолиниши учун бўлгани билан, сарф қилиниб борилаётган манфаатлар халқники, умматники. Юқорида Россия ўзининг ҳарбий ахлатларини бизга яна пулга ўтказмоқчи бўлади. Бунга ҳам рози бўламиз, яна қарзга ботамиз.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here