ОЛИМЛАРНИНГ ЖИМ ТУРИШИ КУФРНИ РОЗИ ҚИЛМАЙДИ (1)

903
0
Man with mouth covered by masking tape preventing speech.

بســـــم الله الرحمن الرحيم

ОЛИМЛАРНИНГ ЖИМ ТУРИШИ КУФРНИ РОЗИ ҚИЛМАЙДИ (1)

Дунёдаги ҳамма балоларнинг сабабчиси демократия. Унинг воқеълигини тасаввур қилишингиз учун тушунтиришга харакат қиламан. Бизнинг мамлакатда президентнинг гапини айтмоқчи бўлган инсонга; жим бўл, уни гапини гапирма! Гапирсанг жиноятчи бўласан деган инсонни ким деб ўйлайсиз? Уни фармонларини, чиқарган қарорларини ўзгартиришга мажбурлаётганларничи? Уларга қулоқ солган ва уларнинг кўрсатмалари бўйича президентнинг фармонларини ўзгартириб, у чиқарган қарорларни беркитиб, унинг ўрнига бошқа гапларни унинг фармонлари деб ўзига ишонган, уйини тўрисидан жой бериб, қўйнинг ёнбоши билан меҳмон қилувчи яқинларини алдаётган инсонни ким деб биласиз? Душманлар билан тил бириктириб, уларнинг фойдасига бўлаётганини билиб, уларнинг талаби бўйича бўлаётганини тушуниб туриб қилсаларчи?

Шунга ўҳшаб, Аллоҳ Таолонинг осмони остида нафас олиб, ерида яшаб, яратган неъматларидан фойдаланиб туриб, унинг оятларини гапирмоқчи бўлганларни “жим бўл, Аллоҳни ҳаётимизга; сиёсатимизга, иқтисодимизга ёки иштимоий ишларимизга аралаштирма! Ибодатингни масжидларда қилавер, сенга ким қаршилик қиляпти?! аксинча жиноятчи бўласан” деб “қонун чиқарганлар” ва уни тўғри билиб, унинг асосида иш олиб бораётганларни тасаввур қилиб кўрсангиз, асл жиноятчи ким эканини биласиз. Айниқса, фақат беш вақт намозда ҳар куни 32 марта Аллоҳ Таолонинг олдида туриб: “… фақат сенгагина қуллик қиламан ва фақат сендангина ёрдам сўрайман…” [1:5.] деб аҳд қилган инсонлар, унинг оятларига қарши иш олиб боришинини қандай тушиниш мумкин?

Тўғри, буни кўпчилик тушунмайди, шунинг учун улардан шу кунгача билмаган нарсалари тўғрисида жавобгар бўлмасликларини Аллоҳ Таоло баён қилиб берган. Аммо бандаликни ўз ўрнига қўйишимиз учун ҳар бир ишда шаръий ҳукмини билмасак, билганлардан сўрашимизга ҳам буюрган, Аллоҳ Таоло айтади:

مَنْ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَنْ ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا

Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан озса, у ҳам ўз зиёнига озур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас. Биз то бирон пайғамбар юбормагунча (у орқали Ўзимизнинг амру фармонларимизни юбориб, унга итоат қилишдан бош тортмагунларича, бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз”. [17:15]

 (Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари ҳам (фаришталарни эмас, балки) фақат инсонларнигина Ўзимиз туширган ваҳий билан  юборганмиз. Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан  сўранглар! [16:43]

Демак, биз ҳар бир ишда шаръий ҳукмларга амал қилишимиз керак ва буни мужтаҳидлардан оламиз, чунки Аллоҳ Таоло муаммоларимизни Қуръон ва ҳадис асосидан келиб чиққан ҳукмлар билангина амалга оширишимизни талаб қилмоқда:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ

„Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59]

Росулуллоҳ(с.а.в)дан сўнг шаръий ҳукмларни фақат мужтаҳидларнинг саҳиҳ ижтиҳодларидангина билиш мумкин. Олимларнинг вазифаси шу ҳукмларни рўйи-рост баён қилишлари талаб қилинади. Агар биз ростдан Аллоҳга ишонсак, у ҳолда у айтган сўзга 100\100 таслим бўлишимиз керак. Шу ўринда саҳобалар(р.а)нинг оятларга қандай ишонганлиги тўғрисида бир ҳодисани эслатаман: кунларнинг бирида Алий(р.а) кўчада кетаётган вақтида бир инсон унинг орқасидан эргашаётганини сезиб қолди ва бир оз йўлида давом этиб, уни кузитиб келаётганига ишонч ҳосил қилгач, тўҳтаб орқасига қаради. Уни кузатиб келаётган бир яҳудийя қизчаси эди. Шунда Алий(р.а) унга:

– нега мени таъқиб қилаяпсан – деб сўради. У қизча:

– мен сизни ёқтираман, сизни ортингиздан юриб завқланаман – деди.

– сен рост гапирасанми ёки Аллоҳми? – деб сўради. Яъни ёлғончи эканини ўз оғзи билан исботлашни мақсад қилди. Саволга эътибор беринг: сен рост гапирасанми ёки Аллоҳми?…

– албитта, Аллоҳ рост гапиргувчи – деб жавоб қилди, яҳудийя. Шунда Алий(р.а): – Аллоҳ Таоло:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар..». [2:120] демоқда. Демак, сен ёлғон гапирмоқдасан, сен мени ёқтирмайсан. Шунда қизча:

– ҳақиқатдан мен ёлғон гапирдим. Мен сени жуда ёмон кўраман. Сенга бўлган нафратимнинг чегараси йўқ. Сени ўлдиришни жуда хоҳлар эдим, лекин сен кучлик, жасур инсонсан. Буни уддасидан чақа олмайман. Ортингдан юришимнинг сабаби, сенинг соянг тушган жойларни бўлса ҳам тепалаб, нафсимга озгина бўлса-да ором бермоқдаман – деб, ёлғон гапираётганини тан олибди.

Аллоҳнинг таълимотларидан тўғри истифода қилсак, ҳар қандай инсонни ақлига яраша ҳақни баён қилиш имконига эгамиз. Шунинг учун биз ҳам саҳобаи киромлардек, ҳар бир ишда Аллоҳ Таолонинг фармонларига қулоқ тутайлик, шунда алданмаймиз.

Аммо ўзини ҳамма нарсани билгувчи қилиб кўрсатиб, ҳаёт издан чиқиб кетганлиги, Аллоҳ Таолонинг фармонлари ўз ўрнига қўйилмаётгани ёки мусулмонларнинг оғир аҳволи уларнинг парвосига ҳам келмайдиган ва ўзларига юклатилган вазифаларни бажармайдиган кимсаларни Қуръонда китоб ортилган эшак деб сифатлаган. Аллоҳ Таоло айтади:

مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

“Таврот юкланган – берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни ўз қавмларига рўйирост етказмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилару, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!”  [62:5] Олимлар хиёнат қилсалар бунинг оқибати жуда хатарли. Шу маънода Росулуллоҳ(с.а.в) шундай дедилар:

«Икки тоифа инсонлар борки, агар улар тузалиб ўнглансалар, инсонлар ҳам ўнгланадилар. Агар улар бузилсалар, инсонлар ҳам бузилади. Улар уламолар ва амирлардир». Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилишича, Росулуллоҳ(с.а.в) бундай дедилар:

“Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир…”. Яна айтадиларки:

«Эътиборини Аллоҳдан бошқага қаратган ҳолда тонг оттирган одам Аллоҳдан эмас. Мусулмонларнинг ишига аҳамият бермаган ҳолда тонг оттирган одам мусулмонлардан эмас».

Бизни шу аҳволга демократлар олиб келди. Мен ҳам сизларга Алий(р.а)нинг яҳудийяга берган саволини бермоқчиман: айтингчи, демократлар тўғри гапирадими ёки Аллоҳ Таоломи? Субҳаналлоҳ. (давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here