Ўзбекистон баҳсли ҳудуддан аскарларини чиқарди

0
703

  Ҳукумат матбуот хизмати бошлиғи Бақит Асановнинг хабар беришича, Давлат чегара хизмати раиси Раимберди Дуйшонбиев президент Алмазбек Атамбаев ва бош вазир Темир Сариевга Ўзбекистон Ахси туманидаги Чаласарт ҳудудидан ўз аскарларини тўлиғича чиқариб кетгани тўғрисида маълум қилди.

 Ўзбекистон ташаббуси билан 25 март куни “Қизилқия автойўл” чегара ўтказиш бўлинмасида Қирғизистон чегара хизмати раҳбари Дуйшонбиев ва Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўмитаси бошлиғи Рустам Эминжонов ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Бу учрашув ортидан 26 март куни Ўзбекистон баҳсли ҳудуддан ўз аскарларини чиқариб олди. Қирғизистон расмийлар Ўзбекистон ҳеч қандай шарт қўймаганлиги ва Қирғизистон эса ҳеч қандай мажбуриятни зиммасига олмаганларини маълум қилишди.

Хўш, шу билан муаммо хал бўлдими? Албатта, йўқ. Бундай дейишимизга сабаб Қирғизистон учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам “оғриқли нуқта” бўлган чегара муаммоси собиқ шўролар давлатидан мерос бўлиб қолган. Худосиз коммунистлар ҳукумати азалдан бир Уммат вакиллари бўлган, дини бир, бозори ва мазори бир, қавму-қариндош ва қуда-анда бўлиб келган Марказий Осиё халқларини бошқариш осон бўлиши учун уларни беш республикага бўлиб, ораларига сунъий чегаралар тортиб чиқди ва бу республикаларни доимо ўз таъсири остида ушлаб туриш учун уларни бир-бирига чамбарчас боғлиқ қилиб ташлади. Қишлоқ хўжалигига асосланган ва асосий экини пахта бўлган Ўзбекистон учун зарур бўлган сув омборлари ва газ сақлаш ер ости омборларини Қирғизистон ҳудудида, Қирғизистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимот марказини эса Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирди ва булар устидан қатъий назорат ўрнатди. Гарчи шўролар даврида чегара шунчаки рамзий маънони англатлан бўлсада, бир Уммат вакилларини қирғиз, ўзбек, қозоқ, тожик ва туркман қилиб бўлиб чиқди ва уларни асосий робитаси Ислом ақидасидан тамоман узиб ташлашга асосий эътиборини қаратди.

 Яратувчини инкор қилиш асосига қурилган шўролар давлати заволга юз тутиб бу республикалар “мустақиллик”ка эришишгач ҳокимият тепасига келган ҳокимлар ҳам ўз тахтларини сақлаб қолишда шўролардан мерос бўлиб қолган миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларидан кенг фойдаланиб, ҳар бир республика ўзига хос “миллий мафкура” ва “миллий ғоя” ишлаб чиқиш орқали бир Уммат ўртасидаги худосиз тузумдан қолган жарликни сунъий равишда кенгайтириб келишмоқда. Оддий халқ бундан фақат азият чекмоқда.

 Бундай бўлиниш ва миллатчиликдан эса куфр давлатлари ўзлари учун керак бўлган вақтда самарали фойдаланиб қолишлари мумкин. Куни кеча бўлиб ўтган қирғиз-ўзбек чегарасидаги ходиса ҳам Ўзбекистон ҳукумати ўзича ҳал қиладиган ишлар сирасига кирмайди. Бунинг учун АҚШ ёки Россияни рухсати ёки ҳеч бўлмаганда сукут сақлаб туриши зарур бўлади. Куфр давлатлари эса ўзларига керак бўлган вақтда у ёки бу республикага босим ўтказиш ва ўз йўлларига юришга мажбур қилиш учун чегара ва бошқа муаммолардан фойдаланишади.

 Марказий Осиё минтақасида яшаётган мусулмонлар Россия ёки АҚШдан нажот кутиш ўрнига ота-боболаримизни бирлаштириб босқинчиларга қарши курашишга ундаган Ислом дини ва ақидаси остида бирлашиб бундай куфр тузумини улоқтириб ташламагунимизча бу каби етакчи куфр давлатлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолаверамиз.

NO COMMENTS