Тамим: Яҳудийлар бизга душман эмас

1125
1

Дубай миллий хавфсизлик хизмати бошлиғининг муовини Даҳи Калфан Тамим яҳудийлар раҳнамолигида муқаддас тупроқда “яҳудий-араб” давлати барпо этиш лозимлигини таъкидлади. Тамимнинг даъво қилишича, шу вақтгача араблар раҳнамолигида Фаластин давлатини барпо этиш ҳаракатлари муваффақиятсизликка юз тутган.

Шунингдек, Калфан Тамим ўзининг “Twitter” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида Исроил давлати ўзлари учун душман эмаслигини билдирди. Унинг қайд этишича, Исроил фақатгина мустақил Фаластин давлати тикланишини қўллаб қувватламайди холос.

Калфан Тамим Эрон ҳукумати Фаластин масаласидан тижорат сифатида фойдаланиб келаётганлигига алоҳида урғу бериб, Фаластин давлатини барпо этиш имконсиз эканлигини олға сурди. Тамимга кўра, яҳудийлар раҳнамолигида қуриладиган “яҳудий-араб” давлати бир тарафдан тинчликни юзага келтирса, иккинчи тарафдан эса бошқарувда муваффақият қозонади.

Яқин Шарқ муаммолари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган Тамим душманга қарши Исроил билан ҳамкорлик қилишга чақирди. Аммо у душман ким эканлиги ҳақида оғиз очмади.

“АҚШ ҳам Исроилга яқинроқ бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бутун дунё бир-бирига яқин бўлиш учун ҳаракат қилаётган бир пайтда нега биз душманларимизга қарши Исроил билан ҳамкорлик қилмаслигимиз керак?”, деди Тамим.

Бироқ Тамимнинг сўзларига изоҳ берган издошлари унинг оғзидан чиққан “душман” сўзи Эронга ишора эканлигини билдиришди.

1 COMMENT

  1. Биз мусулмонлар қайси мазхабданлигимиз ва милатимиздан қатий назар Ислом Ақидаси атрофида бирлашмас эканмиз ички низолар билан бўлиниб кетаверамиз. Биз ўз исломимизни махкам ушласакина анашунда аввалги азизлигимизга қайтамиз инша Аллоҳ. Акис холда манашундай Аллох ва Расул с.а.в ланатлаган ислом душманларини “дўстимиз” дейдиганлар чиқаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here